Физика маърузалари
-маъруза Тўғри чизиқли нотекис ҳаракат
Download 0.79 Mb.
|
534e334838ad7
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тавсия этилаётган адабиётлар
- Маъруза матни
3-маъруза
Тўғри чизиқли нотекис ҳаракат. Маъруза режаси: Тўғри чизиқли нотекис ҳаракат. Ўртача тезлик. Оний тезлик. Тезланиш ва унинг бирлиги. Нотекис ҳаракатда тезлик ва вақт орасидаги боғланиш, ҳамда унинг графиги. Тавсия этилаётган адабиётлар: Матвеев А.Н. Механика и теория относительности, М. Высшая школа, 1986, 42-48 б. Дж. Орир. Физика, - М, Мир, 1981, 29-35 б. Стрелков С.П. Механика. Т., «Ўқитувчи», 1977, 16-23 б. Маъруза матни Нотекис ҳаракатда ўртача тезлик доимий катталик бўлмай, у битта ҳаракатнинг ўзи учун, биз уни вақтнинг қайси интервали учун аниқлаётганимизга қараб турлича бўлади. Ўртача тезлик бизга жисм ҳаракатининг йўлнинг турлича жойларидаги ўзгаришларини кўрсатмайди. Шу сабабли ҳаракатни янада тўлароқ характерлаш мақсадида, тезликнинг муайян вақт моменти учун оний қиймати ёки муайян момент учун нуқтанинг тезлиги киритилади. Нуқтанинг унча катта бўлмаган вақт оралиғидаги кўчиши аниқланган дейлик. Унда йўлнинг шу қисмидаги ўртача тезлик (1) қийматга эга бўлади. нинг етарлича кичик қийматларида тезлик катталигининг бирдай қийматлари ҳосил бўлади: (2) Тезликнинг бу қиймати нуқтанинг муайян t вақт моментидаги, аниқроғи, шу момент якунидаги тезликдан иборатдир. Бу тезлик математик маънода янада аниқроқ қуйидагича ёзилади: (3) Математикада бу лимитни Х координатадан вақт бўйича ҳосила олиш дейилади ва қуйидагича белгиланади: (4) (3) ва (4) ифодалар тезлик катталиги координатадан вақт бўйича олинган ҳосилага тенг эканлигини кўрсатади. (4) тенгламадан (5) эканлиги келиб чиқади. Ҳаракатланаётган нуқта координатасининг вақтга боғланиш графигидан тезлик катталигини топиш ва унинг вақтга боғланиш графигини чизиш мумкин. а) б) а) ва б) расмлардан, t абсцисса ўқини шундай dt кичик қисмларга бўлиш мумкинки, улар устидаги х(t) эгри чизиқ кесмасини уринманинг кесмалари деб ҳисоблаш мумкин. У ҳолда уринманинг қиялик бурчаги тангенси тезликнинг узунлик ва вақт бирликлари билан белгиланувчи бирликлардаги сон қийматини беради. Нотекис ҳаракатда нуқта ўзгарувчан тезликка эга бўлиб, уни координата каби вақтнинг функцияси сифатида қараш мумкин. Тезлик катталиги жисм кўчишининг ўсиш суръатини кўрсатади. Тезликнинг ўзгариш суръатини эса тезланиш катталиги кўрсатади. Жисм муайян пайтда эга бўладиган тезланиш қуйидагича аниқланади: айтайлик, t вақт моментида тезлик v катталикка, t+dt моментда тезлик v+dv қийматга эга бўлсин, бунда dv – чексиз кичик катталик (6) нисбат тезланиш дейилади. Тезланиш катталиги тезликдан вақт бўйича олинган ҳосилага тенг. Тезланишнинг ўлчамлиги тезлик ва вақт ўлчамлари нисбати (7) га тенг бўлиб, м/с2 ларда ўлчанади. Доимий тезланишли ҳаракатда тезлик вақт ўтиши билан ўса боради (ёки камая боради), координата эса вақт ўтиши билан квадратик қонун бўйича ўса боради (ёки камая боради). Жисмнинг тўғри чизиқ бўйича доимий тезланиш билан ҳаракатига унинг ерга тушиши мисол бўла олади. Бу тезланишнинг катталиги берилган жойнинг географик кенглигига боғлиқ бўлиб, Москва кенглигида га тенг. Саволлар: Тўғри чизиқли нотекис ҳаракатда ўртача тезлик қандай топилади? Оний тезлик нима? Тезланишнинг физикавий маъносини тушунтириб беринг. Тезланишнинг ўлчамлигини келтириб чиқаринг. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling