Fizika-matematika


Ўзбекистон гидроэнергетик салоҳиятнинг атиги 24 фоизидан фойдаланмоқда


Download 2.67 Mb.
bet6/8
Sana13.09.2023
Hajmi2.67 Mb.
#1676534
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Гидроавтоматикадан масалалар

Ўзбекистон гидроэнергетик салоҳиятнинг атиги 24 фоизидан фойдаланмоқда
Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти таҳлилларига кўра, Ўзбекистондаги дарё оқимларининг назарий гидроэнергетика салоҳияти йилига 88,5 млрд кВт соатни, техник гидроэнергетика салоҳияти эса 27,4 млрд кВт соатни ташкил этади. Ҳозирда ушбу имкониятларнинг 24 фоизидан фойдаланилмоқда.
Гидроэнергетика соҳасида йилига ўртача 6 млрд кВт соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Унинг аҳоли жон бошига улуши 168 кВт соатни ташкил этади.
2022 йилда жами электр энергиясининг 9 фоизи (6,5/74,3 млрд кВт соат) ва амалдаги қувватларнинг қарийб 12,9 фоизи (2 072/16 030 MW) гидроэлектр станциялари томонидан ишлаб чиқарилган.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, ҳудудларда инновацион технологиялар (сув тўлқинлари, турбулент оқимли гидротурбина, шнекли турбиналар)дан фойдаланган ҳолда қўшимча электр энергиясини ишлаб чиқариш имкониятлари бор. Мисол учун, суғориш каналларидаги барча сув олиш нуқталарига 18,5 минг дона турбулент оқимли гидротурбиналарни ўрнатиш натижасида 1,1 миллион уй хўжалигини соф электр энергияси билан таъминлаш мумкин. Бу жами уй хўжаликларининг 15 фоизини ташкил этади.
Президент Шавкат Мирзиёев 19 январ куни энергия таъминотини яхшилаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди ҳамда гидроэнергетика тармоғидаги режалар тақдимоти билан танишди.
Тақдимот ҳақидаги расмий хабарда айтилишича, сўнгги йилларда гидроэнергетика йўналишида 500 миллион долларлик 27 та лойиҳа амалга оширилиб, қўшимча 260 мегаваттли қувватлар яратилди. “Ўзбекгидроэнерго” тизимидаги станцияларнинг умумий қуввати 2 минг мегаваттдан ошди. Бу йилига 2 миллиард куб метр табиий газ тежалмоқда, дегани.
2023 йилда гидроэнергетикада 197 мегаваттли 7 та лойиҳа ва 10 та микро ГЭС ишга туширилиши режалаштирилган. Кейинги бир неча йилда Фарғона водийсининг ўзида 100 та микро ГЭС қурилиши кутилмоқда (Андижонда 41 та, Наманганда 32 та ва Фарғонада 27 та).
Водий вилоятларида, шунингдек, ижтимоий соҳа объектлари ва саноат корхоналарига 160 мегаваттли қуёш панеллари ўрнатилиши ҳам кўзда тутилмоқда. Бу ҳақда 1 феврал куни Андижонга ташрифида айтиб ўтган президент Шавкат Мирзиёев яшил энергетикага ўтишни тезлаштириш бўйича топшириқлар берди.

Download 2.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling