Fizika-matematika


Бир йилда 3 гигаватт янги қувват: энергетикадаги йирик лойиҳалар


Download 2.67 Mb.
bet5/8
Sana13.09.2023
Hajmi2.67 Mb.
#1676534
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Гидроавтоматикадан масалалар

Бир йилда 3 гигаватт янги қувват: энергетикадаги йирик лойиҳалар
Бу йил Ўзбекистонда салкам 3 гигаватт қувватга эга янги электр станциялари ишга тушади, бу – 2022 йилга нисбатан икки баробарга кўп. Янги станцияларнинг аксариятида энергия табиатга безарар муқобил манбалардан олинади. Президент Шавкат Мирзиёев яшил энергетикага ўтишни тезлаштириш бўйича топшириқлар берди.

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда иқтисодиётни ривожлантириш, аҳоли турмуш тарзини яхшилашга қаратилган бир қанча лойиҳалар амалга ошириляпти. Жамият ва давлат ҳаётида кузатилаётган бу каби ўзгаришлар, энг аввало, электр энергиясига бўлган эҳтиёж ҳам ўсишига олиб келмоқда. Республикадаги электр энергиясининг 85-90 фоизи иссиқлик электр станцияларида (ИЭС) ишлаб чиқарилади. Қурилмалар ниҳоятда эскириб кетгани ва электр энергиясини ишлаб чиқариш учун табиий газ ёқилғиси етишмаслиги охирги йилларда тез-тез кузатилаётган аномал иссиқ ва совуқ кунларда тақчилликни юзага келтирмоқда.
Энергетика – иқтисодиёт, умуман, тараққиётнинг “қон томири” ҳисобланади. Истеъмолнинг йилда йилга ошиб бораётгани, ресурслар қисқариб бориши ва қимматлашиши, импортга боғлиқлик кучайишига олиб келмоқда. Ўз навбатида, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экологик барқарорликни таъминлаш масаласи бугунги кундаги энг муҳим жиҳатлардан бири ҳисобланади. Шу сабабли қайта тикланадиган энергия манбаларига ўтиш кун сайин муҳим аҳамият касб этиб бормоқда.
Ўзбекистон яшил энергетикага қандай ўтмоқда?
Яшил энергетикани ривожлантириш учун катта миқдорда молиявий сармоя талаб этилади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, Ўзбекистонда энергетика соҳасига инвесторларни жалб қилиш потенциали ҳам, соҳага хорижий инвесторлар томонидан билдирилаётган қизиқиш ҳам мавжуд.
Энергетика вазирлиги маълумотларига кўра, сўнгги йилларда умумий қуввати 2897 мегаваттга тенг қуёш ва шамол электр станцияларини қуриш бўйича халқаро компаниялар билан 10та битим имзоланган. Ушбу лойиҳаларнинг умумий қиймати қарийб 3 миллиард долларни ташкил этиб, уларнинг барчаси хорижий компаниялар томонидан тўғридан тўғри инвестициялар ҳисобига амалга оширилади.
2021 йилнинг август ойида Навоий вилоятининг Кармана туманида биринчи 100 мегаватт қувватли йирик қуёш фотоэлектр станцияси, 2022 йилнинг май ойида Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида ҳам худди шундай иккинчи станция ишга туширилди.
2023-2024 йил якунига қадар умумий қуввати 1197 мегаватт бўлган 5 та, жумладан Қорақалпоғистон Республикасининг Қораўзак, Сурхондарё вилоятининг Шеробод, Жиззах вилоятининг Ғаллаорол, Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон ва Навоий вилоятининг Нурота туманларида ҳам қуёш ва шамол электр станциялари фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган.
2024-2025 йилларда Бухоро вилоятининг Пешку ва Ғиждувон туманларида ҳамда Навоий вилоятининг Томди туманида ҳар бирининг қуввати 500 мегаваттдан бўлган 3 та шамол электр станцияси ишга туширилади.
Бундан ташқари, 2024 йил охиригача Бухоро вилоятида 250 мегаватт, Хоразм вилоятида 100 мегаватт қувватлик фотоэлектр станциялар қурилиб, ишга туширилади.
Ҳозирда Наманган вилоятида умумий қуввати 150 MW бўлган қуёш фотоэлектр станцияси; Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида 300 MW қувватли қуёш электр станцияси ва энергия сақловчи тизимлар; Қорақалпоғистон Республикасида 200 MW қувватли шамол электр станциясини қуриш бўйича тендер танловлари давом этяпти.
Режа бўйича, 2026 йилга бориб Ўзбекистонда умумий қуввати 8 000 мегаваттга тенг қуёш ва шамол электр станциялари868 мегаватт қувватга эга гидроэлектр станциялари ишга туширилиши кутилмоқда.
2030 йилгача 30 фоиз электр энергияси қайта тикланадиган манбалардан ишлаб чиқарилади”
Европанинг EU Reporter ахборот-таҳлил портали ёзишича, Ўзбекистон 2026 йилгача қайта тикланадиган манбалардан электр энергиясининг 25 фоизини ишлаб чиқариш мажбуриятини олган ва 2050 йилга бориб карбонат ангидрид чиқиндиларини нолга тенглаштириш бўйича ўз олдига мақсад қўйган.
«Ҳукумат қайта тикланадиган энергия манбаларига ўтиш орқали энергетика секторини ўзгартириш тарафдори. Ўзбекистон қайта тикланувчи энергия манбалари қувватини 2026 йилга бориб 8 ГВтга, 2030 йилга бориб эса 12 ГВтга ошириш ниятида», дея Ўзбекистон энергетика вазири биринчи ўринбосари Азим Аҳмадхўжаев сўзларидан иқтибос келтиради EU Reporter.
Euronews'нинг қайд этишича, Ўзбекистон 2030 йилгача 30 фоиз электр энергиясини қайта тикланадиган манбалардан ишлаб чиқаришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.
Ўзбекистонда қуёш йилига ўртача 330 кун нур таратгани боис бу ерда қуёш энергиясидан фойдаланиш имконияти жуда катта. Мамлакат келгуси йилларда қуёш энергиясидан максимал даражада фойдаланишга интилмоқда, деб хулоса қилади Euronews.

Download 2.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling