Fiziologiya 2-semestr oraliq nazorat javoblari javob tahlaganlar: zaydullaev bayrambay davolash 204-guruh


Терморегуляция физиологияси, терморегуляцион


Download 1.78 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/78
Sana15.03.2023
Hajmi1.78 Mb.
#1272327
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   78
Bog'liq
fiziologiya javoblar

190. Терморегуляция физиологияси, терморегуляцион 
марказ, терморегуляцион марказ рецепторларининг 
физиологияси; 
Тана ҳароратининг доимийлигини сақлашда иштирок этувчи 
нерв марказлари гипоталамусда жойлашган. Иссиқликни 
танадан чиқариб ташлаш жараёнлари олдинги гипоталамус 
томонидан бошқарилади. Танада қўшимча иссиқлик ҳосил 
қилиш жараёнларини бошқариш орқа гипотоламус томонидан 
амалга ошади.
Тана ҳароратси, ҳарорат гомеостази тушунчалари бирмунча 
мавҳум тушунчалардир. Шу сабабли тана ҳароратининг 
доимийлигини сақлашда тананинг қайси қисмидаги ҳарорат 
асос қилиб олиниши ҳозиргача аниқ эмас.


Тана ҳароратининг доимийлиги ёки гомойотермияни фақат 
организмнинг чуқур тўқималаридагина таъминлай олади. Юза 
жойлашган тўқималарда ҳарорат сезиларли даражада ўзгариб 
туради. Шу сабабли организмни шартли равишда «ядро» ва 
«постлоқ» қисмларга бўлинади. Бу ибораларнинг шартлилиги 
шундаки, организм иссиқ муҳитда шундай ҳолатга етадики 
«пўстлоқ» деганда фақат терини тушуниш керак бўлади. 
Организмни узоқ вақт совуқ муҳитда ушлаб турилса, гавда 
тўқималари, қўл ва оёқда жойлашган барча тўқималарнинг 
ҳарорати шу қадар пастлайдики «ядро» тушунчасини фақат 
мия ва ички аъзоларга нисбатан ишлатиш мумкин. Шу 
сабабли тана ҳарорати иборасини фақат «ядро» га нисбатан 
ишлатиш мумкин.
Тананинг турли қисмлари, хаттоки ички аъзоларнинг айрим 
жойлари ҳарорати орасида ҳам сезиларли фарқ мавжуд.
Масалан: одамнинг марказий тўқималари ҳарорати билан юза 
жойлашган тўқималари орасидан фарқ 100 С ни ташкил 
қилади. Миянинг ўзида ҳам, мия ўзаги билан постлоғи 
орасида 10 С фарқ мавжуд.
Тана ҳароратининг сутка давомида йил фаслларига қараб 
ўзгариб туриши кузатилган.
Одамнинг тана ҳарорати 0,50-10 С даражасида сутка давомида 
ўзгариб туриши мумкин.
Энг паст тана ҳарорати тахминан эрталаб соат 4 да, энг юқори 
ҳарорат соат 16-18 да кузатилади.
Шундай қилиб гомойотерм организмлар тана ҳароратининг 
доимийлигини сақлаш учун кимёвий ва физикавий 
терморегуляцияни бошқарувчи махсус механизмдан 
фойдаланади. Терморегуляция тизимини ишлаши қайсидир 
бир ҳароратнинг доимийлигини сақлашга қаратилган
бўлмасдан тананинг турли қисмларидан келаётган термик 
стимулларни йиғиш асосида организмнинг умумий 
температуравий гомеостазини таъмин этади.


Термик сигналлар терморецепторларда ҳосил бўлади. 
Терморецепторларнинг икки хили мувжуд. Биринчиси тана 
«пўстлоғида» жойлашган бўлиб: терида ва тери ости 
тўқималарида (тери ва тери ости қон томирлари) периферик 
(чекка) рецепторлар, иккинчиси марказий нерв тизимининг 
турли бўлимларида жойлашган нейронлар. Улар 
гипоталамусда нисбатан кўп учрайдилар. (марказий 
терморецепторлар).
Юқори сутэмизувчилар ва одамларда бошқа таъсирларга 
нисбатан ҳароратга сезгир хусусий терморецепторларнинг 
мавжудлиги исботланган. Терморецепторларнинг икки тури 
мавжуд: совуқни сезувчи ва иссиқни сезувчи. Иккала тур 
терморецепторлар ҳам доимий фаолликга эга бўлиб, 
уларнинг импулслари сони температурага боғлиқ. 
Ҳароратнинг ўзгариши импулсларнинг ўртача сонини 
ўзгартиради. Совуқни сезувчи терморецепторларнинг 
максимал фаоллиги 20-330 С (ўртача 260 С), иссиқни 
сезувчилар учун эса 40-460 С (ўртача 430 С)да энг кўп 
импулслар ҳосил қилади. 

Download 1.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling