Fiziologiya 2-semestr oraliq nazorat javoblari javob tahlaganlar: zaydullaev bayrambay davolash 204-guruh
Буйрак физиологияси; Нефрон тузилиши, турлари ва
Download 1.78 Mb. Pdf ko'rish
|
fiziologiya javoblar
- Bu sahifa navigatsiya:
- 194. Нефроннинг кон билан таъминланиш физиологияси;
193. Буйрак физиологияси; Нефрон тузилиши, турлари ва
вазифалари; Буйраклар асосий чиқарув аъзоси бўлиб, жуда кўплаб вазифаларни бажаради. 1. Чиқарув ёки экскретор вазифаси. Буйраклар организмдан ортиқча бўлган сув, ноорганик ва органик моддалар, азот алмашинуви маҳсулотлари, ёт, моддалар, мочевина, сийдик кислотаси, креатинин, аммиак, доривор моддалар. 2. Сув мувозанатини сақлаш. Хужайра ичи ва хужайра таши сув миқдорини бир ҳилда ушлаб туриш (волюморегуляция). 3. Ички муҳит суюқликларини осмотик босими барқарорлагини сақлаш (осморегуляция). 4. Ички муҳит суюқликларини ион барқарорлигини таъминлаш. 5. Кислота - асос мувозанатини сақлаш. 6. Физиологик фаол моддалар ишлаб чиқариш: ренин, эритропоэтин, витамин Д3, простогландинлар, брадикининлар, урокиназа. 7. Қон босимини бошқаришда иштирок этиш. 8. Эритропоэзда иштирок этиш. 9. Гемостозда иштирок этиш. 10. Оқсил, ёғ, углеводлар алмашинувида иштирок этиш. 11. Ҳимоя вазифаси-организм ички муҳитидан ёт моддалар, ҳамда захарли моддаларни чиқариб юбориш. Умумлаштириб олганда буйраклар қўйидаги вазифаларни бажаради: экскретор, гомеостатик, метаболитик, инкретор ва химоя. 194. Нефроннинг кон билан таъминланиш физиологияси; Нефрон ва унинг қон билан таъминланиши. ўзига ҳос хусусиятларидан бири шуки, қон нафақат трофик вазифани балким сийдик ҳосил қилиш учун хам зарурдир. Қорин аортасидан бошланган буйрак артерияси орқали қон билан таъминланади. Буйрак артериялари майда томирларга тармоқланиб, артериолаларни ҳосил қилиб, Шумляпскисй-Баумен капсуласига киради ва капиллярларга майдаланиб, малпигий коптокчасини ҳосил қилади. Олиб келувчи артериола диаметри олиб кетувчи артериоладан икки баробар катта. Бу эса капиллярларда юқори босимни ҳосил қилади (70 мм Gʻсим. уст.). Олиб келувчи артериолани мускул кавати яҳши ривожланган бўлиб, томир диаметрини бошқаришда аҳамияти катта. Олиб кетувчи артериолалар проксимал, дистал, найчалар ва генле қовузлоғи атрофида яна капиллярларга майдаланиб ва сўнгра вена қон томирларига ўтадилар. Коптокча томирлари фақат сийдик ҳосил қилишда иштирок этадилар. Юкстамедулляр нефронни қон билан таъминланишини ўзига хос ҳусусияти шундан иборатки, олиб кетувчи артериола капиллярлар тўри ҳосил қилмай генле қовузлоғига параллел мағиз моддага тўғри тушиб, сийдикни осмотик қўйилишида иштирок этади.Бир минутда юракдан отилиб чиққан қоннинг ¼-1/5 қисми буйраклар орқали ўтади. Бу қонни 91-93% буйракнинг пўстлоқ моддаси орқали қолган қисми эса мағиз моддаси орқали ўтади. Коптокчада қон оқиши ўз-ўзини бошқарилиши ҳисобига артериал босим ( 90 дан 190 мм сим уст) ўзгарса ҳаm сийдик ҳосил бўлишига таъсир этмайди. Download 1.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling