Fiziologiya 2-semestr oraliq nazorat javoblari javob tahlaganlar: zaydullaev bayrambay davolash 204-guruh


Шумлянский-Баумен капсуласи, Мальпиги


Download 1.78 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/78
Sana15.03.2023
Hajmi1.78 Mb.
#1272327
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   78
Bog'liq
fiziologiya javoblar

195.Шумлянский-Баумен капсуласи, Мальпиги 
капиллярлари ва нефрон каналчаларнинг тузилиши
вазифаси 
Нефрон буйракларнинг морфофункционал бирлиги бўлиб 
ҳисобланади. Бу ерда сийдик ҳосил бўлади.
Инсонни ҳар бир буйрагида ўртача 1-1,3 млн нефрон бўлади. 
Нефрон мураккаб
тузилишга эга бўлиб, бир неча ўзаро туташган қисмлардан 
иборат. У капиллярлар тўрини тутган малпигий коптокчасидан 
бошланади. Коптокча ташқи томондан икки қаватли 
Шумляский-Баумен капсуласи билан қопланган (расм-
атласдан). Капсуланинг ички қавати эпителиал 


ҳужайралардан иборат. Ташқи кавати эса кубсимон эпителиал 
ҳужайралар билан қопланган базал мембранадан 
иборат.Ташқи ва ички қаватлар оралиғида бўшлиқ бўлиб, 
нефроннинг проксимал қисми бўшлиғига туташган. 
Нефроннинг бу сегментини ичидан қоплаган кўплаб 
микроворсинкалар бор. Проксимал қисм бурама, сўнгра тўғри 
қимлардан иборат. Проксимал сегментнинг давоми – Генле 
қовузлоғининг
ингичка пастка тушувчи қисмига туташган бўлиб, эпителиал 
ҳужайралардан иборат. Пастга тушувчи қисми буйракнинг 
мағиз моддасига ўтиб 180 0 га бурилиб, йўғон юқорига 
кўтарилувчи қисм сифатида давом этади. Генле қовузлоғини 
давоми дистал бурама найчага давом этиб, буйракнинг 
пўстлоқ
моддасида йиғувчи найчаларга уланади. Йиғувчи найчалар 
пўстлоқ моддадан мағиз моддага ўтиб, чиқарув йўлларига 
қўшилади ва буйрак жомчаларига очилади. Буйрак 
жомчалари эса сийдик йўлларига улашиб, сийдик пуфагида 
тугалланади. Инсон ва сут эмизувчи ҳайвонларда жойлашган 
жойига, нефроннинг узунлиги ва тузилишига, сийдик 
қўйилтириш даражасига қараб бир неча турдаги
суперфициал, интракортикал, юкстамедуляр нефронлар 
тафовут қилинади.Суперфициал нефронлар асосан пўстлоқ 
қисмида жойлашган. Юкстамедулляр нефронни қоптокчаси 
суперфициалникидан каттароқ, қоптокчаси буйракнинг мағиз 
ва пўстлоқ моддаси чеграсида жойлашган (расм-). 
Суперфициал нефронни генле қовузлоғи юкстамедулляр 
нефронникидан қисқароқ. 



Download 1.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling