Fiziologiya 2-semestr oraliq nazorat javoblari javob tahlaganlar: zaydullaev bayrambay davolash 204-guruh


Ун икки бармокли ичакда овкат хазм килиш


Download 1.78 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/78
Sana15.03.2023
Hajmi1.78 Mb.
#1272327
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   78
Bog'liq
fiziologiya javoblar

170. Ун икки бармокли ичакда овкат хазм килиш 
физиологияси; 
Ҳазм жараёнларининг асосий қисми ингичка ичакда содир 
бўлади. Унинг бошланғич қисми ўн икки бармоқли ичакнинг 
ҳазмдаги аҳамияти каттадир. Бу сохада ҳазм жараёнларида 


меъда ости бези, ичак ширалари ва ўт айниқса қатнашадилар. 
Меъда ости ва ичак безлари ширалари таркибидаги 
ферментлар оқсиллар, ёғлар карбонсувларни гидролизга 
учратадилар.
Меъда ости бези бир суткада 1,5-2,0 л шира ажратади. Унинг 
таркиби сув ва анорганик ҳамда органик моддалардан ташкил 
топган. Шира таркибида натрий, калций, калий, магний 
катионлари ва хлор, сулфат, фосфат анионлари мавжуд. 
Айниқса бикарбонатлар миқдори катта, шунинг учун ҳам 
унинг рН 7,8-8,5 ни ташкил қилади. Панкреатик шира 
ферментлари кучсиз ишқорий муҳитда фаоллашади.
Панкреатик шира таркибида гидролитик ферментлар бўлиб, 
улар оқсил, ёғ ва карбонсувларни парчалайдилар, шунингдек 
нуклеин кислоталарни парчаловчи нуклеазалар ҳам бор. 
Панкреатик шира таркибида липаза ва нуклеаза ферментлари - 
фаол холатда; претеазалар-проэнзим холатда ажраладилар. 
Меъда ости бези шираси таркибида ажралувчи α-амилаза 
полисахаридларни олиго-, ди- ва моносахаридларгача 
парчалайди. Нуклеин кислоталар рибо- ва 
дезоксирибонуклеазалар томонидан парчаланадилар. 
Панкреатик липаза ут кислоталар таъсирида фаоллиги ортади 
ва липидларга таъсир қилиб моноглицерид ва ёг 
кислоталаригача парчалайди.
Ўт жигарда ҳосил бўлади ва ҳазм жараёнида иштирок этади. 
Ўтнинг ҳазмдаги аҳамияти қуйидагилардан иборат: ёғларни 
эмулсияга айлантиради, натижада липаза таъсир этадиган сатҳ 
катталашади; липидлар гидролизидан ҳосил бўлган 
моддаларни эритади, уларнинг сўрилишини ва 
энтероцитларда триглицеридлар ресинтезини осонлаштиради; 
меъда ости ва ичак безлари ферментларини, айниқса липаза 
фаоллигини орттиради, шунингдек, ўт оқсил, карбонсувлар 
гидролизи ва сўрилишларини кучайтиради.


Ўт қуйидаги бошқарув вазифаларини ҳам ўтайди: ўт ҳосил 
бўлишини ва ажралишини, ингичка ичакнинг мотор ва 
секретор фаолиятини, энтероцитлар пролиферацияси ва кўчиб 
тушишини кучайтиради. Ўт кислоталиликни камайтириш ва 
пепсин фаоллигини йўкотиш орқали 12 бармоқли ичакка 
тушган меъда шира таъсирини тўхтатади. Ўт бактериостатак 
таъсирга эга. Ёғда эрувчи витаминлар, холистерин, 
аминокислоталар ва калций тузларини ичакда сўрилишида 
ўтнинг аҳамияти катта. 

Download 1.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling