Fiziologiya 2-semestr oraliq nazorat javoblari javob tahlaganlar: zaydullaev bayrambay davolash 204-guruh


Download 1.78 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/78
Sana15.03.2023
Hajmi1.78 Mb.
#1272327
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   78
Bog'liq
fiziologiya javoblar

165.Сўлакнинг таркиби ва хоссалари 
. Оғиз бўшлиғидаги сўлак аралаш ҳарактерга эга. Унинг рН 
6,8-7,4 га тенг. Одамларда бир суткада 0,5-2л сўлак ажралади. 
Сўлак 99% сув ва 1% қуруқ моддалардан иборат. Қуруқ кисми 
органик ва анорганик моддалардан иборат. Анорганик 


моддалар-хлорид бикарбонатлар, сулфатлар, фосфатлар 
анионлардан ва натрий, калий, калций, магний
катионларидан, ҳамда темир, мис, никел ва бошқа 
микроэлементлардан ташкилтопган. Сўлак таркибидаги 
органик моддалар асосан оқсиллардан иборат. Оқсил 
шилимшиқ модда муцин озиқ моддаларни бириктириб луқма 
ҳосил қилишда иштирок этади. Сўлак таркибидаги асосий 
ферментлар кучсиз ишқорий муҳитда фаолият кўрсатувчи 
амилаза ва малтазалардир. Амилаза полисахаридларни 
(крахмал, гликоген) дисахарид малтозагача парчалайди. 
Малтаза малтозани глюкозагача парчалайди. Сўлакнинг 
таркибида оз миқдорда учрайдиган бошқа ферментлар ҳам 
бор: гидролазалар, оксиредуктазалар, трансферезалар, 
протеазалар, кислотали ва ишқорий фосфатазалар. Сўлак 
таркибида бактериоцид таъсирга эга бўлган оқсил табиатли 
модда лизоцим (муромидаза) мавжуд. Озиқ моддалар оғиз 
бўшлиғида оз, ўртача 15 секунд вақт давомида турадилар
шунинг учун ҳам бу ерда крахмал тўла парчаланиб 
улгурмайди.
Лекин оғиз бўшлиғидаги ҳазм ишга туширувчи таъсир 
қилиши орқали озиқ моддаларни ошқозон-ичак йўлининг 
кейинги қисмларида парчаланишида катта
аҳамият касб этади. Сўлакнинг вазифалари. Сўлак бир неча 
вазифаларни бажаради.
Ҳазмга оид вазифалари-озиқ моддаларни намлайди, 
шилимшиқ (муцин) моддалар қисмларини бириктириб овқат 
луқмасини ҳосил қилади, ютилишини осонлаштиради, 
таркибидаги ферментлар таъсирида озиқ моддалар гидролизи
бошланади. Экскретор вазифаси-модда алмашинувида ҳосил 
бўлган баъзи метаболитлар сўлак таркибида чиқарилади, 
буларга сийдик кислотаси,
мочевиналар киради. Шунингдек, айрим доривор моддалар 
(хинин, стрихнин) ва организмга ташқаридан тушган 


моддаларнинг айримлари (симоб тузлари, алкогол ) сўлак 
таркибида ажралади. Ҳимоя вазифаси-сўлак таркибида 
лизоцим сақланганлиги туфайли бактериоцид хоссасига эга. 
Муцин кислота ва ишқорларни нейтраллаш хоссасига эга. 
Сўлак таркибида кўп миқдорда иммуноглобулинлар бўлиб, 
улар
патоген микроорганизмлардан ҳимоя қилади. Сўлак 
таркибида қон ивиши тизимига оид моддалар аниқланган, 
буларга махаллий гемостазни таъминловчи қон ивиш 
факторлари: қон ивишига қарши факторлар ва фибринолитик 
ва фибрин стабилловчи фаолликка эга моддаларнинг борлиги.
Трофик вазифаси- сўлак таркибидаги калий, фосфор, рухлар 
тиш эмалини шаклланиши учун сарфланади. Сўлак 
ажралишининг бошқарилиши. Озиқ моддалар оғиз бўшлиғи 
шиллиқ қаватидаги механо-, термо- ва хеморецепторларга 
таъсир қилади. Бу рецепторлардан қўзғалиш тил (уч шохли 
нерв толаси) ва тил халқум нервлари, ноғора толаси (юз 
нерви толаси) ва хиқилдоқнинг юқоридаги нервлари (адашган 
нерв толаси) орқали узунчок миядаги сўлак ажратиш 
марказига боради. У ердан эфферент толалар орқали қўзғалиш 
сўлак безларига боради ва сўлак ажралиши бошланади. 
Эфферент йўл симпатик ва парасимпатик толалардан иборат. 
Сўлак безлари парсимпатик иннерацияси-тил-халқум нерви
ва ногора толалари, симпатик иннервацияси юқори бўйин 
симпатик тугунлар толалари орқали амалга оширилади. 
Парасимпатик толалари охиридан ажралувчи медиатор 
ацептилхолин таъсирида сўлак безлари тузларга бой ва 
органик моддаларни оз сақловчи кўп миқдорда суюқ сўлак 
ажратади. Симпатик толалар медиатори норадреналин 
таъсирида сўлак безлари оз миқдорда қуюк, ёпишқоқ, оз 
миқдорда минерал тузлар сақловчи ва органик моддаларга бой
сўлак ажратади. Адреналин ҳам худди шундай таъсир қилади. 
Р-субстаницияси сўлак ажралишини кучайтиради. СО2 сўлак 


ҳосил бўлишини кучайтиради. Оғриқ, салбий хис туйғулар, 
ақлий зўриқиш сўлак ажралишини тормозлайди. Сўлак 
ажралиши шунингдек шартли рефлекслар ёрдамида ҳам
бошқарилиб туради. Овқатнинг ташқи кўриниши, ҳиди, таом 
тайёрлашда ҳосил бўладиган товушларга шартли рефлекс 
ҳосил бўлиш мумкин. 

Download 1.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling