Fiziologiya 2-semestr oraliq nazorat javoblari javob tahlaganlar: zaydullaev bayrambay davolash 204-guruh


Download 1.78 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/78
Sana15.03.2023
Hajmi1.78 Mb.
#1272327
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   78
Bog'liq
fiziologiya javoblar

192. Ажратиш тизимининг физиологияси; 
Буйраклар инсоннинг асосий чиқарув аъзоси ҳисобланади. 
Буйраклар организмдан ошиқча бўлган сув, органик ва 
ноорганик моддаларни, моддалар алмашинувининг охирги 
маҳсулотларини, организм учун ёт ва зарарли моддаларни 
чиқариб юборади.
Ўпка карбонат ангдриди ва сувни, айрим учувчи моддаларни 
организмдан чиқариб юборади. Масалан: наркоз қўлланганда 
организмдан эфир ва ҳлороформларни чиқариб юборади. Кўп 
миқдорда алкогол ичимликлари истеъмол қилинганда, 
спиртни чиқариб юборади. Буйракларни фаолияти бузилганда 
эса, қонда йиғилиб қолган айрим чиқинди моддалар ўпка 
орқали чиқариб юборилади, буларга мочевина, аммиак ва 
хаказолар киради.
Ҳазм тракти орқали озиқ маҳсулотлар парчаланишидан 
ҳосил бўлган маҳсулотлар, сув, ўт ва хазм шираси таркибида 
тушган моддалар (морфин, ҳинин, салицилатлар, симоб, йод) 
чиқариб юборилади.
Жигар орқали эса гемоглобин алмашинувини маҳсулотлари ва 
бошқа порфиринлар ўт пигменти шиклида, холестерин 
алмашинувини охирги маҳсулотлари ўт кислотаси шаклида 
чиқариб юборилади. Бундан ташқари доривор моддалар 


(антибиотиклар), фенолрот, маннит, инулин ва бошқалар 
чиқарилиб юборилади.
Меъда ости бези ва ичак безлари оғир металларни ва доривор 
моддаларни экскреция қилади.
Тери асосан тер безлари ва ёғ безлари ҳисобига чиқарув 
аъзоси ҳисобланади. Тер безлари орқали сув, органик 
моддалар жумладан, мочевина, сут кислотаси, креатинин, 
сийдик кислотаси, ишқорий метал тузлари, (Nа), учувчи ёғ 
кислоталари, микроэлементлар, ҳазм ферментлари 
(пепсиноген, амилаза, липаза ва ишқорий фосфетоза). 
Буйракнинг оғир ҳасталикларида оқсил алмашинуви 
маҳсулотларини чиқариб юбориши кучаяди.
Ёғ безлари ва сут безлари чиқарув аъзолари ичида алоҳида 
аҳамиятга эга. Уларнинг маҳсулотлари алоҳида физиологик 
аҳамиятга эга. Яъни сут чақалоқнинг асосий озиқ маҳсулоти 
бўлса, ёғ эса терини мойлаб, ҳар хил шикастлардан сақлайди. 
Ёғ безлари орқали эркин ёғ кислоталари ва жинсий
гормонлар маҳсулотлари чиқарилиб юборилади. Сут безлари 
чақалоқ учун озуқа мода сут ишлаб чиқаради. 

Download 1.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling