ҳужайралардан иборат. Ташқи кавати
эса кубсимон эпителиал
ҳужайралар билан қопланган базал мембранадан
иборат.Ташқи ва ички қаватлар оралиғида бўшлиқ бўлиб,
нефроннинг проксимал қисми бўшлиғига туташган.
Нефроннинг бу сегментини ичидан қоплаган кўплаб
микроворсинкалар бор. Проксимал қисм бурама, сўнгра тўғри
қимлардан иборат. Проксимал сегментнинг давоми – Генле
қовузлоғининг
ингичка пастка тушувчи қисмига туташган бўлиб, эпителиал
ҳужайралардан иборат. Пастга тушувчи қисми
буйракнинг
мағиз моддасига ўтиб 180 0 га бурилиб, йўғон юқорига
кўтарилувчи қисм сифатида давом этади. Генле қовузлоғини
давоми дистал
бурама найчага давом этиб, буйракнинг
пўстлоқ
моддасида йиғувчи найчаларга уланади. Йиғувчи найчалар
пўстлоқ моддадан мағиз моддага ўтиб, чиқарув йўлларига
қўшилади ва буйрак жомчаларига очилади.
Буйрак
жомчалари эса сийдик йўлларига улашиб, сийдик пуфагида
тугалланади. Инсон ва сут эмизувчи ҳайвонларда жойлашган
жойига, нефроннинг
узунлиги ва тузилишига, сийдик
қўйилтириш даражасига қараб
бир неча турдаги
суперфициал, интракортикал, юкстамедуляр нефронлар
тафовут қилинади.Суперфициал нефронлар асосан пўстлоқ
қисмида жойлашган. Юкстамедулляр нефронни қоптокчаси
суперфициалникидан каттароқ, қоптокчаси буйракнинг мағиз
ва пўстлоқ моддаси чеграсида жойлашган (расм-).
Суперфициал нефронни генле қовузлоғи юкстамедулляр
нефронникидан қисқароқ.