Fiziologiya 2-semestr oraliq nazorat javoblari javob tahlaganlar: zaydullaev bayrambay davolash 204-guruh
Фильтрация эффективлиги ва уни аниқлаш
Download 1.78 Mb. Pdf ko'rish
|
fiziologiya javoblar
197.Фильтрация эффективлиги ва уни аниқлаш;
Филтрловчи мембрана уч қаватдан: капиллярлар эндотелийси, базал мембрана, висцерал эндотелий ёки падоцитлардан иборат. Капиллярлар эндотелийсида 50-100 нм диаметирли тешикчалар мавжуд. Йирик молекулали оқсиллар бу тешикчалар соҳасида ҳимоя каватларини ҳосил қилиб, албуминларни ўтказмайди. Тешикчалар орқали шакилли элементлар ва оқсилларни ўтиши чегараланган, аммо қон плазмасида эриган паст молекулали ʼмоддалар эркин ўта олади.Кейинги кават базал мембрана бўлиб, филтрланувчи моддаларни асосий тўсиғи ҳисобланади. Одамларда базал мембрана 250-400 нм қалинликда. Бу мембрана ўзи марказий уч қават ва периферик икки қаватдан иборат.Уларнинг тешикчалари диаметри 6 нм дан катта бўлган моддаларни ўтказмайди. Тешикчалар молекулаларни катталиги, шакли ва қутбига қараб ўтишини чегаралайди. Базал мембрана ва падоцитлар «оёқчалари» орасидаги ёриқ диаметри 6,4 нм дан (молекула радиуси 3,2 нм) ортиқ моддаларни ўтказмайди. Шунинг учун ҳам нефрондан инулин (радиуси 1,48 нм, молекуляр массаси 5200) бемалол ўтаолади. Шунингдек 22% тухум албумини (молекула радиуси 2,85 нм, молекуляр массаси 43500), 3% гемоглобин (молекула радиуси 3,25 нм, молекуляр массаси 68000) ва 1% зардоб албумини (молекула радиуси 3,55 нм, молекуляр массаси 69000) нефрндан ўтиши мумкин.Тешикчалар ички юзаси манфий зарядланган бўлиб, манфий зарядли моддаларни, жумладан, оқсилларни ўтказмайди.Падоцитлар, моддаларни филтрловчи учинчи каватни ташкил қилиб, уни оёқчалари базал мембранага тегиб туради. Падоцит оёқчалари орасидан филтрланувчи суюқлик ўтади. Бу тешикчалар албумин ва бошқа юқори молекулали моддаларни ўтказмайди. Кўп каватли филтр қон оқсилларини ўтказмайди ва оқсилсиз бирламчи сийдик ҳосил қилади. Молекуляр оғирлиги 5500 дан паст бўлган моддаларни тешикчалар осон ўтказади. Нормал ҳолатда сув билан ултрафилтрат таркибида барча паст молекулали моддалар бўлади. Қоннинг шакилли элементлари ва оқсилларнинг аксарият қисми бўлмайди. Филтрация содир бўлиши учун филтр, филтрланувчи суюқлик ва филтрловчи босим бўлиши керак. Филтрни тузилишини кўриб чиқдик, филтрланувчи суюқлик эса қон плазмаси. Филтрловчи босим асосий омиллардан бири ҳисобланади. Коптокчалардаги ултрафилтрацияни қоннинг гидростатик босими таъминлайди. Филтрланиш тезлигини эса самарали филртация босими белгилайди. Бу босимни қуйидаги формула билан ифодалаш мумкин:Рфилтр=Ргидр- (Ронкотик+Ркапсула ичидаги гидрост босим)Коптокчалардаги гидростатик босимдан (Ргид), қон плазмаси оқсилларини онкотик босими (Ронк) ва капсула ичи гидростотик босим (Ркапсула ичи) йиғиндисини айримасига тенг.Инсоннинг буйрак коптокчаларидаги гидростотик босим 70 мм сим уст, қон плазмаси оқсилларининг онкотик босими 30 мм сим уст га тенг. Капсула ичи гидротатик босим эса 20 мм сим уст га тенг. Демак филтрация босими 70-(30+20)=20мм сим уст га тенг экан. Филтрация босим юқоридаги кўрсатилган омиллар ўзгаришига қараб ортиб ёки камайиб кетиши мумкин. Агар инсонда артериал босим кескин пасайиб кетса сийдик ҳосил бўлиши тўхтайди.Филтрланиш жараёнини миқдорий кўрсаткичи коптокчалардаги филтрация тезлиги билан ифодаланади. Бунинг учун қон ва сийдикдаги маълум моддалар миқдори аниқланиб текширилади. Шу мақсадда қон бирон бир зарарсиз қон плазмаси оқсиллари билан бирикмайдиган, реобсорбцияланмайдиган ва секрецияланмайдиган модда юборилади. Бунга мисол қилиб инулин, маннит, креатинин ва бошқаларни келтириш мумкин.Филтрланиш жараёнини қуйидаги формула билан аниқлаб топиш мумкин.Сin =Uin . V/Рinбу ерда: Сin-инулиндан тозаланиш коэффициенти. Uin-сийдикдаги инулин миқдори, Рin-қон плазмасидаги инулин миқдори, V- маълум вақт бирлиги Бир минутдаги филтрация хажмини шу вақт ичида қоннинг қанча инулиндан ҳалос бўлганлигини кўрсатади. Бу миқдор инулиндан тозаланиш коэффициенти (инулин клиранси ҳам) деб аталади.Коптокчалардаги филтрланиш тезлиги эркакларда 125 мл/мин, аёлларда эса 110 мл/мин га тенгичида ажралиб чиққан сийдик миқдори (минутли, соатли, суткали диурез). Download 1.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling