«Физиология» фанидан 2-курс даволаш, педиатрия, касбий таълим


Қўзғалган тўқимада фазаларида кўзғалувчанлик – локал


Download 452.12 Kb.
bet8/62
Sana27.03.2023
Hajmi452.12 Kb.
#1299195
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   62
Bog'liq
Fiziologiya javoblari S.M-конвертирован (1)

Қўзғалган тўқимада фазаларида кўзғалувчанлик – локал


жавоб даврида;

Локал жавоб


Нерв ёки мускул толаси бўйлаб тарқала оладиган ҳаракат потенциали
таъсиротга жавоб беришнинг бирданбир формаси эмас. Қўзғалувчан ҳар қандай тўқимада ҳаракат потенциали билан >бир қаторда маҳаллий, тарқалмайдиган жавоб ҳам олиш мумкин. Бунинг учун кучи бўсаға кучига яқин келадиган стимуллар билан тўқимага таъсир этиш зарур.
Юқорида айтилганидек, қўзғолувчан тўқимадан электр токи ўтганда аввало мембрана потенциали ўзгаради . Бўсағадан иаст (бўсағанинг ярмидан кам) суст ток кучида катод остидаги потенциал ўзгаришлари мембрана
поляризациясининг соф физик (пассив) ўзгаришларидан келиб чиқади .
Ток кучи янада ошиб, бўсағага яқинлашган сайин катод остидаги мембранаяинг пассив деполяризациясига бўсағадан паст актив деполяризация локал жавоб
шаклида қўшилади .
Локал жавоб ўз хоссаларига кўра ҳаракат потенциалидан анча фарқ қилади.
Локал жавобнинг келиб чиқадигап равшан бўсағаси йўқ; у «бор ёки йўқ» қонуиига бўйсунмайди . Бу шунда ифодаланадики, локал жавоб амплитудаси ҳаракат
потенциалидан фарқ қилиб, берилган стимул кучига боғлиқ: стимул қанча кучли бўлса, локал жавоб ўшанча катта бўлади . Локал
жавоб пайтида тўқиманинг қўзғалувчанлиги ошган бўлади, ҳолбуки ҳаракат потенциали қўзғалувчанликнинг камайиши билан давом этиб боради .



16.Қўзғалган тўқимада фазаларида кўзғалувчанлик



деполяризация фазасида;


Ҳужайра қўзғалган пайтда- мембрананинг максимал деполяризация даврида ҳужайранинг янги тасирга жавоб кайтара олмаслиги унинг характерли хусусиятидир. Ҳужайра қузғалган пайтда унинг қўзғалувчан бўлмай колиш холати рефрактерлик деб аталади. Тормозланим процессининг келиб чиқишига ёрдам берадиган иккинчи меҳанизм шундан иборатки , бир нейрондан ёки нерв ҳужайраси билан боғланган бир неча нейрондан нерв ҳужайрасига нерв импулслари жуда тез-тез келиб турганда ҳужайра мембрвнасининг барқарор деполяризацияси рўй беради , яни ҳужайра электр зарядини ёкотади.



Download 452.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling