фойдаланувчи иэслар ишлаб чиқаради (85%)


Download 67.57 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/4
Sana17.11.2023
Hajmi67.57 Kb.
#1782774
1   2   3   4
Bog'liq
1 Маъруза

Б
Š 
Д

А 
ТН 
ПБИ-2 
ПБИ-1 
КН 
ЮБИ-4
 

1 2 3 
Ў
Š 
ДН 


1-расм. ИЭСнинг оддий принципиал иссиқлик чизмаси: 
БҚ-буғ қозони; ЎҚ-ўта қиздиргич; БТ-буғ турбинаси; 
Г-генератор; К-конденсатор; КН-конденсат насоси; 
ПБИ-паст босимли иситгич; Д-деаэратор; 
ТН-таъминот насоси; ЮБИ-юқори босимли иситгич; 
1,2,3,4-турбинадан олинган буғ миқдорлари; 
ДН-дренажли насос. 
Чизма бўйича буғ қозонидан (БҚ) чиқаётган буғ турбинага (БТ) киради. Бу ерда буғнинг кучи 
таъсирида турбина ўқи ва у билан бирлаштирилган генератор ротори айланади ва генератор (Г) 
электр энергиясини ишлаб чиқаради. 
Бу жараёнда энергияларнинг ўзгаришини кўришимиз мумкин: 
кимёвий ------- иссиқлик -------- механик -------- электр 
ёқилғидаги ишчи муҳит асосий юритгич генератор 
Турбинадан кейин буғ конденсаторда (К) конденсатга айланади, конденсат насоси (КН) 
орқали паст босимли иситгичлардан ўтади ва деаэраторга келади. Бу ерда таъминот суви емирилиш 
жараёнини қўзғатувчи газлардан (О
2
, СО
2
) тозаланади ва таъминот насоси билан юқори босимли 
иситгичларга юборилади, кейин эса буғ қозонига қайтиб келади. Паст ва юқори босимли 
иситгичларда буғ ёрдамида ишчи муҳит иситилади. 
ИЭСлар барабанли ва тўғри оқимли буғ қозонлари билан ишлайди (2-3-расмлар). Тўғри 
оқимли қозон билан ишлайдиган ИЭСларда 2та конденсат насоси бор ва уларнинг орасига блокли 
тузсизлантириш қурилмалари (БТҚ) ўрнатилади. 
Электр станцияларида фойдаланиш учун табиий сувлар сувни тайёрлаш қурилмаларида 
(СТҚ) кимёвий, мембрана, термик усуллар билан тозаланади. Юқори қувватли станцияларда 
тозаланган сув конденсаторга, паст қувватли электр станцияларда – деаэраторга юборилади. 


Тозаланган сув юмшатилган, кимёвий тозаланган ва тузсизлантирилган бўлиши мумкин. Кўпгина
юмшатилган сув паст ва ўрта босимли, кимёвий тозаланган сув юқори босимли, чуқур 
тузсизланган сув эса ўта юқори ва ўта критик босимли ИЭСларда ишлатилади. Конденсаторга 
берилган сув конденсат билан аралашиб, буғ қозонига узатилади. 
2-расм. Ўта критик параметрлари тўғри оқимли буғ қозони билан ишлайдиган ИЭС ларнинг 
иссиқлик чизмаси. 
1 - сувли экономайзер (ЭК); 2 - паст радиацияли қисм (ПРҚ); 
3 - ўрта радиацияли қисм (ЎРҚ); 4 - юқори радиацияли қисм (ЮРҚ); 
5 - зулфин ускунаси; 6 - ширмали буғ қиздиргичи (ШБҚ); 
7 - конвективли буғ қиздиргичи (КБҚ); 
8 - оралиқ буғ қиздиргичи (ОБҚ); 
9 - турбинанинг юқори босимли цилиндри (ЮБЦ); 
10 - турбинанинг ўрта босимли цилиндри (ЎБЦ); 
11 - турбинанинг паст босимли цилиндри (ПБЦ); 
12 - турбинанинг конденсатори (К); 
13 - конденсат насосининг I-чи поғонаси (КН-I); 
14 - блокнинг тузсизлантириш қурилмалари (БТҚ); 
15 - конденсат насосининг II-чи поғонаси (КН-II); 
16 - паст босимли иситгичлар (ПБИ); 
17 - дренажли насос (ДН); 18 - деаэратор (Д); 
19 - бустерли насос (БН); 20 - таъминот насоси (ТН); 
21 - таъминот насосининг буғ турбинаси (ТНТ); 
22 - юқори босимли иситгичлар (ЮБИ). 
ИЭСларда ишлатиладиган бóғ қозонининг унумдорлиги қуйидагича бўлади: 
Блок 160 МВт ли - 540 т / соат;
200 МВт ли - 650 т / соат;
300 МВт ли - 960 т / соат; 
500 МВт ли - 1650 т / соат;
800 МВт ли - 2650 т / соат; 


1200 МВт ли - 3650 т / соат. 
ИЭСлар ишлаган вақтда қўшимча сув берилади, унинг миқдори буғ қозондаги умумий сув 
миқдорининг 2% ни ташкил қилади. 
ИЭСларнинг асосий циклидаги таъминот сувида ҳар хил аралашмалар бўлади. Уларнинг 
икки хили мавжуд: 
а) табиий аралашмалар: қўшимча сув ва конденсатордаги сўриш суви киради. 
б) қурилмаларнинг металл юзаларидаги емирилиш жараёнининг моддалари (Fe, Cu, Zn
бирикмалари). 
3-расм. Критикдан паст параметрлар билан ишлайдиган ИЭСларнинг иссиқлик чизмаси (барабанли 
буғ қозони билан): 
1- блокнинг сув тартибларини тўғрилаш учун кимёвий моддаларни юборадиган жой; 
2- буғ қозонининг барабани; 
3- буғ қозонидан тузли сувнинг чиқариш жараёни (р); 
4- қозоннинг экран қувурлари; 
5- конвективли буғ қиздиргичи (КБҚ); 
6- оралиқ буғ қиздиргичи (ОБҚ); 7-сувли экономайзер (ЭК); 
8- турбинанинг юқори босимли цилиндри (ЮБЦ); 
9- турбинанинг ўрта босимли цилиндри (ЎБЦ); 
10- турбинанинг паст босимли цилиндри (ПБЦ); 
11- турбинанинг конденсатори (К); 
12- конденсатли насос (КН); 
13- паст босимли иситгичлар (ПБИ); 
14- дренаж насоси (ДН); 
15- деаэратор (Д); 
16- таъминот насоси (ТН); 
17 - юқори босимли иситгичлар (ЮБИ). 

Download 67.57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling