фойдаланувчи иэслар ишлаб чиқаради (85%)
ИЭС СУВЛАРИДАГИ АРАЛАШМАНИНГ ТУРЛАРИ
Download 67.57 Kb. Pdf ko'rish
|
1 Маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- СУВДА ТАБИИЙ АРАЛАШМАЛАРНИНГ ЭРУВЧАНЛИГИ.
1.1. ИЭС СУВЛАРИДАГИ АРАЛАШМАНИНГ ТУРЛАРИ.
ИЭСларнинг ишлаш жараёнида тоза сув ва тоза буғ бўлишига имконияти йўқ ва улар ИЭСлар контурида эритма ҳолатида бўлади. Эритмалар таркибида ҳар хил органик ва анорганик моддалар – аралашмалар бор. Уларнинг қурилмаларни ишлашига таъсири ниҳоятда катта. Шунинг учун сув кимёвий ҳолатлар вазифасига салбий таъсир қилаётган моддаларни камайтириш ёки холос қилиниши, ижобий таъсир қилаётган моддаларни оптималлаштириши ҳам киради. ИЭСлар контурдаги сувларида аралашма турлари ҳар хил бўлади. Уларнинг орасида: 1. табиий аралашмалар: тузлар, силикат кислоталари ва бир хил органик моддалари; 2. контурнинг ўзида ҳосил бўлган аралашмалар - бу емирилиш моддалари, уларнинг оксидлари ва гидроксидлари; 3. сув тартибларини тўғрилаш вақтида (коррекциялашда) асосий циклга юбораётган махсус моддалар: а) фосфат бирикмалари. Улар қатламлар ҳосил қилаётган ионлар билан реакцияга кириб, шлам ҳосил қилади; б) комплексон моддалардан этилендиаминотетрасирка кислотаси (ЭДТС) ва унинг тузлари. Улар қатламлар ва шлам ҳосил қилаётган катионлар билан реакцияга киришиб, сувда эрийдиган мураккаб комплексонатлар ҳосил қилади; в) аммиак, Na -, К - ишқорлар, фосфат кислотани Na- тузлари. Улар емирилиш жараёнининг тезлигини камайтириш учун муҳитни ишқор- кислотали мувозанатини ўзгартиради; г) кислород, водород пероксиди, гидразин. Улар оксидланиш -қайтарилиш мувозанатини нормага келтириш моддалари ва бошқалар. Юқори келтирилган ҳамма аралашмалар ИЭС сувларида кам миқдорда мкг/кг да бўлади. СУВДА ТАБИИЙ АРАЛАШМАЛАРНИНГ ЭРУВЧАНЛИГИ. Табиий аралашмаларга К + ,Са 2+ ,Мg 2+ .Na + .SiO 3 2- ,SO 4 2- ,Cl - ,NO 3 - ва бошқа ионлар киради. Натрий (Nа) òóзлари сувда яхши эрийди ва кўп ҳолларда ўзлари қатламларни ҳосил қилмайди. Турбинанинг босим ва ҳарорати камайган вақтида оддий натрий қатламлари намли буғда эриб, металл юзасидан ювилиб кетади. Буни турбина ўз-ўзини қатламлардан тозалайди деб айтилади. Агар буғ қозоннинг, турбинанинг иш ҳолатлари бузилганда, бу ион мураккаб тузларнинг таркибига кириши мумкин. Na катионга тегишли натижалари К катионга ҳам тааллуқлидир. Na âà Ê êàòèîíëàð ñóâäà ìîëåêóëà ҳолатида бўлади ва бошқа моддалар билан комплексонатлар ҳосил қилмайди. Кальций (Са) тузларидан хлорид тузи СаÑl 2 сувда яхши эрийди, бошқалари эса (кальций сульфат СаSO 4 , кальций карбонат CaСO 3 , ва кальций силикат CaSiO 3 ) ёмон эрийди. Эриш ҳусусияти ҳароратга боғлиқ ҳолда битта кўрсаткич беради - ҳарорат коэффициентини. У манфий ва мусбат бўлади. Ҳарорат кўтарилганда ва тузлар сувда яхши эриганда, ҳарорат коэффициенти мусбат бўлади, эрувчанлик ҳусусияти камайганда эса ҳарорат коэффициенти манфий бўлади Сувда қатламларнинг ҳосил қилган моддаларнинг яна бир кўрсаткичи бор. У эрувчанлик кўпайтмаси (ЭК) деб айтилади. Масалан: кальций карбонатнинг эрувчанлик кўпайтмаси қўйидагича бўлади: ЭК =Са 2+ СО 3- , (мол/кг) 2 . Бунда СаСО 3 эрувчанлик кўпайтмасини аниқлаш учун катион миқдорини анион миқдорига кўпайтириш керак: ЭК = [an]*[ktn](мол/кг) 2 , (23) бу ерда [an] – анион миқдори, [ktn] – катион миқдори. ЭС ларда Са билан қатламларни ҳосил қиладиган бир нечта анионлар бор. Бунда ЭКни ҳисоблаш учун кальций миқдорини анионлар йиғиндиси миқдорига кўпайтириш керак: ЭК Ан =Са 2+ ][СО 3 2- +SO 4 2- +SiO 3 2- , (мол/кг) 2 (24) Масалан: t=310 0 С ва Р=11,0 МПа алоҳида тузларнинг (СаSO 4 , СаСО 3, ,СаSiO 2 ) ЭК=10 -11 10 - 8 тенг, ЭК Ан 10 -8 дан камроқ бўлади. Агар бирикмаларнинг ЭК си аниқ бўлса, уларнинг сувда қатлам ҳосил қилиши ёки қилмаслиги тез аниқланади. Модда миқдори ЭКга тенг бўлганда бу вақтда тўйинган эритма ҳосил бўлади. Модда миқдори ЭКдан каттароқ бўлганда, бу модда қатлам ҳосил қилади ва, камроқ бўлганда, тоза эритма ҳосил бўлади. Масалан: S Са 2+, мол/кгЭК - эритма бўлади, S Са 2+, мол/кг=ЭК - тўйинган эритма. S Са 2+, мол/кг>ЭК- қатлам ҳосил бўлади. ИЭС қурилмалари ишлаганида, сув кўрсаткичлари аниқланади ва сувнинг аралашмаларидан қатламлар қачон ва қаерда ҳосил бўлиши ва натижада қайси усул билан сувни тозалаш кераклиги ҳам аниқланади. Масалан: Са тузлари учун Са миқдорини анионлар миқдорига боғлиқ графиги чизилади (8- расм). 8-расм. Кальций бирикмаларининг чегаравий миқдори анионлар йиғиндисининг миқдорига боғлиқлиги Графикка кўра, [Са 2+ ] 5 мкг/кг миқдоригача қатлам ҳосил áўлмаслиги кўринади. ИЭСлар сувида Са ни бу миқдорда бўлиши учун СТҚда табиий сувни тузсизлантириш керак. Са катионга қарашли натижалар Мg катионига ҳам тегишли. Са, Мg бирикмалари аммиак ва гидразин билан комплексонатлар ҳосил қилмайди. Лекин ЭДТС ва унинг тузлари қўшилганда, Са, Мg мустаҳкам комплексонатлар тузади. Download 67.57 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling