Фойдали ќазилма конларини очиќ усул билан ќазиб олишда


Дастлабки йўриќни ўтказиш кишини ишга ќабул ќилиш тўѓрисидаги ћужжатда (ќабул ќилиш вараѓида) ифодаланган бўлиши керак. 1.5.18


Download 0.96 Mb.
bet18/82
Sana16.10.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1704653
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   82
Bog'liq
Очик кон ишларида ХК 2023

1.5.17. Дастлабки йўриќни ўтказиш кишини ишга ќабул ќилиш тўѓрисидаги ћужжатда (ќабул ќилиш вараѓида) ифодаланган бўлиши керак.
1.5.18. Иш жойидаги бирламчи йўриќ ишга янги кираётган ёки бир касбдаги ишдан бошќасига ўтказилаётган ишчилар билан ўтказилади. Бирламчи йўриќ дастури (3-илова) ћар бир касб учун ишлаб чиќилиши керак.
1.5.19. Ишга янги кираётган ёки бир касбдаги ишдан бошќасига ўтказилаётган ћар бир ишчи карьер (участка) бўйича буйруќ (фармойиш) билан тайинланган тажрибали малакали ишчи раћбарлигида амалий ўќувни (стажировкани) ўташи керак.
Стажировкани давомийлиги ишни тавсифига кўра охирида билимини текшириш билан камида икки кунлик муддатга корхонанинг техник раћбари томонидан тасдиќланади.
Электр ќурилмаларига хизмат кўрсатувчи ћар бир ходим электр хавфсизлиги бўйича малака гурућига оид билимлар кўригидан ўтганидан кейин, иш жойида тажрибали ишчи раћбарлигида стажировкани (дублёр сифатида) камида икки ћафта давомида ўташи керак, шундан сўнг мустаќил ишлашига рухсат этилиши мумкин. Стажировка ва мустаќил ишлашга рухсат бериш мућандис-техник ходимлар учун корхона бўйича фармойиш билан, ишчилар учун эса цех, участка бўйича фармойиш билан расмийлаштирилади.
1.5.20. Ишчиларни мустаќил ишлашларига стажировкани ўтаганлари, ишни бехатар олиб бориш усуллари юзасидан назарий билимлари ва амалий кўникмалари кўриги бевосита ишлар раћбари (уста, механик ва шу кабилар) иштирокида карьер бўйича буйруќ билан тайинланган комиссия томонидан ўтказилгандан кейин рухсат этилади, бу карьер маъмуриятида саќланадиган журналда фармойиш ва баённома расмийлаштириши керак.
1.5.21. Ишчилар шу касб бўйича малакаси ва иш стажидан ќатъий назар, ками билан 6 ой ишлаганидан кейин иш жойидаги бирламчи йўриќ дастури бўйича ишни бехатар олиб бориш юзасидан даврий (такрорий) йўриќдан ўтиши керак.
1.5.22. Ишлаб чиќариш жараёни ўзгариши, бир турдаги жићоз бошќасига алмаштирилиши ва бошќалари натижасида мећнат шароити ўзгарган ћолларда; ишлаб чиќаришдаги бахтсиз ћодисалар ва аварияларда; ишларни хавфсиз олиб бориш бўйича янги ќоидалар ва йўриќномалар киритилиши билан юза келган ќўшимча талабларни ишловчиларга етказиш зарур бўлганда; ќабул ќилинган таъсир чораларига ќарамасдан ќоидалар ва йўриќномалар талаблари, мећнат интизоми бузилиши аниќланган ћолларда, шунингдек Давлат назорат органлари талабларига биноан ишчилар мећнат хавфсизлиги бўйича навбатдан ташќари йўриќдан ўтишлари керак.
Навбатдан ташќари йўриќдан ўтишда иш жойидаги бирламчи йўриќ дастурининг фаќат ўша йўриќ ўтказишга бевосита боѓлиќ бўлган ќисми кўриб чиќилиши керак.
1.5.23. Бевосита мутахассислигига оид вазифалари билан боѓлиќ бўлмаган ишларни бажариш, авариялар ва табиий офатлар оќибатларини бартараф этиш, наряд-рухсатнома ёки шу каби бошќа ћужжатларга кўра ишларни амалга оширишда хавфсизлик техникаси бўйича маќсадли йўриќлар ўтказилиши керак.
1.5.24. Бирламчи, даврий (такрорий), режадан ташќари ва жорий йўриќлар бевосита ишлар раћбари (уста, механик ва шу кабилар) томонидан ўтказилиши керак, у оѓзаки сўраш ёки техник воситалар ёрдамида, шунингдек ўзлаштирилган кўникмаларни текшириш билан йўриќдан ўтувчининг хавфсизлик техникаси бўйича билимини баћолаши шарт.
Хавфсизлик техникаси бўйича ќониќарсиз билим кўрсатган шахсларни мустаќил ишлашларига рухсат этилмайди ва улар йўриќни янгидан ўтишлари керак.
1.5.25. Бирламчи, даврий, навбатдан ташќари ва маќсадли йўриќларни ўтказилиши ћаќида Иш жойидаги йўриќни ќайд этиш журналига йўриќдан ўтувчи шахс ва йўриќ берувчи шахснинг имзо чекишлари шарти билан ёзиш керак.
Навбатдан ташќари йўриќни ќайд этишда уни ўтказиш сабаби кўрсатилиши керак.
Наряд-рухсатнома ёки шу каби бошќа ћужжатларга кўра ишларни амалга оширувчи ходимларга жорий йўриќ ўтказилиши, ишларни бажаришга рухсат этадиган наряд-рухсатнома ёки шу каби бошќа ћужжатларда белгиланиши керак.
1.5.26. Касбларни мужассамлаштириш кўзда тутилган ишларни бажариш билан банд бўлган ишчилар, барча мужассамлаштирилган касблар тури бўйича мећнат хавфсизлиги юзасидан ўќитилиши ва йўриќдан ўтишлари керак.
1.5.27. Мећнат хавфсизлигига оид йўриќномалар Ишларни бехатар олиб бориш ќоидалари ва йўриќномалари асосида ишлаб чиќилиши ва корхона бош мућандиси томонидан тасдиќланиши керак.
Йўриќдан ўтказишда фойдаланиладиган ишларни хавфсиз олиб боришга оид йўриќномалар ва уларнинг рўйхати, мећнат хавфсизлиги бўйича йўриќлар дастури корхона бош мућандиси томонидан тасдиќланиши ва касаба ќўмита билан келишилиши керак.

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling