Фойдали ќазилма конларини очиќ усул билан ќазиб олишда


Download 0.96 Mb.
bet16/82
Sana16.10.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1704653
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   82
Bog'liq
Очик кон ишларида ХК 2023

1.4.11. Карьернинг тугалланган олий кон-техникавий таълим ва кончилик мућандиси ёки кончилик техниги малакасига эга бўлиши лозим бўлган раћбар ходимлари ва мутахассислари рўйхати, ќайсики тузилмаси мазкур Ќоидаларга мувофиќ равишда очиќ кончилик ишларини бошќариш ва уларни бехатар олиб боришни таъминлаши лозим бўлган штат жадвали томонидан аниќланади.
Штат жадвали корхона раћбари томонидан тасдиќланиши керак.
1.4.12. Юридик мустаќилликка эга бўлмаган, бўлинма ћуќуќида карьер таркибига кирувчи корхоналар, бошќарув таркибларида кончилик йўналиши бўйича мутахассислар-га эга бўлишлари керак, ќайсики уларга карьерни лойића ва меъёрий-техник ћужжатлар билан таъминлаш, шунингдек кончилик ишлари олиб борилиши юзасидан назорат юклатилади.
1.4.13. Фойдали ќазилма конларини очиќ усул билан ќазиб олувчи корхоналар, шунингдек ушбу корхоналар учун лойићалар ишлаб чиќувчи, жићоз, асбоб ва шу кабиларни ишлаб чиќувчи ва монтаж ќилувчи ташкилотларнинг раћбар ва мућандис-техник ходимлари мазкур Ќоидаларни эгаллаб турган лавозими доирасида билишлари юзасидан ћар уч йилда камида бир марта кўрикдан ўтишлари керак.


1.5. Мећнат хавфсизлиги бўйича
карьер ходимларини ўќитиш ва йўриќлаш


1.5.1. Кончилик ишларини очиќ усул билан олиб борувчи корхоналар барча ишчилари, раћбарлари ћам мећнат хавфсизлиги бўйича ќоидалар, меъёрлар ва йўриќномаларни, уларни лавозимлари, касблари ва иш турлари учун белгиланган тартибда ва муддатда ўќишлари, билишлари юзасидан йўриќ ва кўрикдан ўтишлари керак.
1.5.2. Кончилик йўналиши бўйича олий ва ўрта махсус таълимга эга бўлган мутахассисларни тайёрлашда ўкув режалари ва дастурларига мећнат мућофазаси (мећнат хавфсизлиги) курслари киритилиши керак, ќайсики уни ўрганган ўќувчи ва талаба тегишли имтићонни топширишлари лозим.
1.5.3. Карьернинг раћбар ва мућандис-техник ходимлари дастлабки йўриќдан ташќари, лавозими юќори шахс томонидан:
а) унга ишонилган ишлаб чиќаришда мећнат шароити ва мућофазаси ћолати;
б) ишчи ва хизматчиларни хавфли ва зарарли ишлаб чиќариш омилларидан ћимоя ќилиш воситалари;
в) ишлаб чиќаришда жароћатланиш ва касбий касалланиш ћолати;
г) мећнат шароити ва мућофазасини яхшилашга оид тадбирлар;
д) мећнат мућофазаси бўйича раћбарлик манбалар ва лавозим вазифалари билан таништирилишлари керак.
1.5.4. Раћбар ва мућандис-техник ходимлар биринчи марта лавозимда ишлаши ёки бошќа лавозимга ўтиши билан бир ойдан кечикмасдан, аммо 2 ћафтадан кейин бўлинма буйруѓи кўра тайинланган шахс раћбарлигида стажировака ўташи, функционал вазифалари ћажмида мећнат мућофазаси бўйича амалдаги ќоидаларни билиши юзасидан кўрикдан ўтиши керак. Билимлар кўриги натижалари баённома билан расмийлаштирилади, бу ишларга мустаќил раћбарлик ќилишга ижозат берилиши тўѓрисидаги буйруќни чиќариш учун асос бўлиб ћисобланади.
Амалдаги электр ќурилмаларидаги ишлар ташкил ќилиш билан банд бўлган ходимни тайёрлаш, амалдаги «Истеъмолчилар электр ќурилмаларидан фойдаланишнинг ТФЌ ва ХТЌ» талабларига мос равишда амалга оширилиши керак.
1.5.5. Лавозимга ваќтинча тайинланганда, функционал вазифалари ћажмида мећнат мућофазаси бўйича амалдаги ќоидаларни билиши юзасидан стажировакани ўташ кўрикдан ўтиш ушбу тайинланишга ќадар ўтказилиши керак.
1.5.6. Хавфсизлик техникаси бўйича имтићонни топшира олмаган раћбар ва мућандис-техник ходимлар, камида бир ойлик муддатда имтићонни топшириш шарти билан корхона раћбари томонидан эгаллаб турган лавозимида ќолдирилиши мумкин.
1.5.7. Раћбар ва мућандис-техник ходимлар иш жараёнида эгаллаб турган лавозимида ћажмида ва ќоидалар билан белгиланган муддатда хавфсизлик техникаси бўйича билими юзасидан даврий кўрикдан ўтишлари керак. Бунинг учун корхона буйруѓи билан доим амал ќилувчи комиссия тайинланиши, корхона бош мућандиси томонидан карьерни раћбар ва мутахассис ходимларининг билими юзасидан даврий кўрик ўтказишга оид ќоидаларнинг рўйхати тасдиќланиши керак.
1.5.8. Мућандис-техник ходимлар томонидан хавфсизлик техникаси бўйича ќоидалар, меъёрлар ва йўриќномаларни билиш юзасидан навбатдан ташќари кўрик ќуйидаги ћолларда ўтказилади:
а) мећнат мућофазаси бўйича янги ёки ќайта ишланган меъёрий ћужжатлар амалга киритилганда;
б) янги жићоз ишга туширилганда ёки янги технологик жараёнлар жорий этилганда;
в) мећнат мућофазаси бўйича ќўшимча билимни талаб этадиган бошќа иш жойига ёки лавозимга ўтказилганда;
г) давлат назорати ёки юќори ташкилотлар талабларига биноан;
д) ишдаги танаффус бир йилдан ортиќ бўлганда;
е) гурућли, натижаси ўлим билан тугаган ёки оќибати оѓир бўлган бахтсиз ћодисаларга йўл ќўйилганда, шунингдек авариялар, портлашлар, ёнѓинлар ёки заћарланишларда.
1.5.9. Ишчиларни тайёрлашда мећнат хавфсизлигига ўќитиш, касбга ўќитиш билан бир пайтда корхонанинг техник раћбари томонидан тасдиќланган дастурларга биноан бажарилиши керак.
Дастурларда мећнат хавфсизлигини назарий ва амалий ўќитиш, шу жумладан электр токи ва бошќа бахтсиз ћодисалардан шикастланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш усуллари кўзда тутилиши керак.
Имтићон топширган шахсга, унинг малакаси ва мећнатни хавфсиз усуллларини билишини тасдиќловчи асосий ћужжат ћисобланадиган гувоћнома берилиши керак.

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling