Фойдали ќазилма конларини очиќ усул билан ќазиб олишда


Download 0.96 Mb.
bet17/82
Sana16.10.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1704653
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   82
Bog'liq
Очик кон ишларида ХК 2023

1.5.10. Хавфи юќори ёки «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси назорати остида бўлган касб ва ишларга ўќитишда ишчилар ўќув-курси комбинатларида тегишли Ќоидалар талабларини ћисобга олган ћолда мећнат хавфсизлигига оид маћсус ўќувни ўтишлари керак. Бундай касб ва ишларни рўйхати карьер (корхона) бош мућандиси томонидан белгиланади, махсус ўќув тугаганидан кейин ишчиларнинг назарий билимлари ва амалий кўникмаларини баћолаш имтићон комиссияси томонидан натижаларга кўра баённома расмийлаштириш билан бажарилиши керак.
1.5.11. Хавфи юќори ёки «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси назорати остида бўлган жићозга хизмат кўрсатувчи ёки ишларни бажарувчи ходимлар тегишли Ќоидалар билан белгиланган муддатда мећнат хавфсизлиги бўйича билимлари юзасидан даврий кўрикдан баённома расмийлаштириш билан ўтиши керак.
Даврий кўрикдан ўтиши лозим бўлган лавозим, касб ва ишларнинг рўйхати, имтићон комиссияси таркиби корхонанинг техник раћбари томонидан белгиланади.
1.5.12. Радиациявий нурланиш манбайи ћисобланган, фойдали ќазилмаларни ќазиб олувчи кончилик корхоналарига ишга кирувчи шахслар радиациявий хавфсизлик бўйича ўќиши ва билимлари юзасидан кўрикдан ўтиши керак. Ишчилар учун алоћида, ва мућандис-техник ходимлар учун алоћида ишлаб чиќиладиган ўќув дастурлари санитария назорати органлари билан келишилган бўлиши керак. Радиациявий хавфсизлик бўйича билимлари юзасидан такрорий кўрик мућандис-техник ходимлар учун камида 3 йилда бир марта ва ишчилар учун йилига бир марта ўтказилиши керак.
1.5.13. Очиќ усул билан ќазиб олувчи корхонага ишга кираётган (шу жумладан ваќтинчалик) ћар бир ходим дастлабки йўриќдан ўтиши, олдиндан хавфсизлик техникаси бўйича ўќитилиши ва иш жойида бирламчи йўриќдан ўтиши керак.
1.5.14. Дастлабки йўриќ мустаќил бўлинмалар мећнат мућофазаси бўлими ходимлари ёки шу вазифа юклатилган бошќа ходимлари томонидан дастур (1-илова) бўйича мећнат мућофазаси хоналарида ходим ќабул ќилинадиган ишни шароити ва хусусиятларини ифодаловчи кўргазмали ќуроллардан фойдаланилган ћолда ўтказилиши керак.
Дастлабки йўриќ ходим бирламчи тиббий кўрикдан ўтиб, уни соѓлиѓи ћолати бўйича шу ишга яроќли эканлиги тўѓрисидаги врач хулосаси берилганидан кейин ўтказилади.
1.5.15. Бирламчи ўќитиш ћар бир тоифадаги ўќувчилар учун корхонанинг техник раћбари томонидан тасдиќланган хавфсизлик техникаси бўйича бирламчи ўќитиш дастурига (2-илова) кўра ишлаб чиќаришдан ажралган ћолда бажарилиши керак, ва муддати ќуйидагича бўлиши лозим:

  • карьерга ишга биринчи маротаба кираётган ходим учун – 3 кун;

  • карьерда олдин ишлаган ходим учун– 2 кун;

- карьерни ёрдамчи хизматларини раћбарлик лавозимига тайинланишидан олдин, умумтехник йўналишидаги олий ёки ўрта махсус таълимга эга бўлган мутахассислар учун – 2 кун;
- ишлаб чиќариш амалиётидан олдин, кончилик-техника йўналишидаги олий ёки ўрта ўќув муассасалари, шунингдек саноат коллежлари талабалари– 2 кун;
- карьерда бир касбдаги ишдан бошќасига ўтказилаётган ишчилар учун– 1 кун.
1.5.16. Хавфсизлик техникаси бўйича дастлабки йўриќ ва бирламчи ўќитишни ўтказиш йўриќдан ўтувчи шахс ва йўриќ берувчи шахснинг имзолари билан журналда ќайд этилиши керак.

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling