Фойдали ќазилма конларини очиќ усул билан ќазиб олишда


Карьерларда ќурилиш-монтаж ва махсус ќурилиш ишларини бажарганда амалдаги Ќурилиш меъёрлари ва ќоидалари талабларига риоя этиш лозим. 1.3.58


Download 0.96 Mb.
bet14/82
Sana16.10.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1704653
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   82
Bog'liq
Очик кон ишларида ХК 2023

1.3.57. Карьерларда ќурилиш-монтаж ва махсус ќурилиш ишларини бажарганда амалдаги Ќурилиш меъёрлари ва ќоидалари талабларига риоя этиш лозим.
1.3.58. «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси назорати остида бўлган жићозни тузилиши, ўрнатилиши ва ишлатилиши тегишли Ќоидалар талабларига жавоб бериши керак.
1.3.59. Карьерлардаги плакатлар ва бошќа огоћлантирувчи ёзувлар икки тилда – ўзбек ва рус тилларида бажарилиши керак.
1.3.60. Карьерлардаги ћамма бахтсиз ћодисалар ва авариялар «Ишлаб чиќаришдаги бахтсиз ћодисалар ва бошќа ходимлар соѓлиѓига етказилган зарарларни текшириш ва ћисобга олиш тўѓрисидаги низом» ва «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси назорати остида бўлган объектларда бахтсиз ћодисалар келтириб чиќармаган аварияларни техник текшириш ва ћисобга олиш тўѓрисидаги йўриќнома» га мувофиќ равишда текширилиши, рўйхатдан ўтказилиши ва ћисобга олиниши лозим.


1.4. Карьерлар ходимларига оид талаблар
1.4.1. Карьерлар ходимлари кончилик ишларини бажаришдаги иштирокига кўра ќуйидагиларга бўлинади:
а) очиќ кончилик ишлари юзасидан техник раћбарлик ќилиш ћуќуќига эга бўлган ва геология, маркшейдерлик, кончилик ишлаб чиќариши физик жараёнлари, геомеханика, кончилик ишларини бошќариш ва ишлаб чиќаришни ташкил этиш соћасидаги махсус билимни талаб этувчи (карьернинг бошлиѓи, бош мућандиси, бош мућандиснинг бурѓулаш-портлатиш ва кончилик ишлари бўйича ўринбосари, геология, маркшейдерлик, геомеханика ва ишлаб чиќариш-техник хизматлари раћбарлар каби) ходимлар;
б) кончилик ишларининг айрим турлари (жараёнлари) юзасидан техник раћбарлик ќилиш ћуќуќига эга бўлган ва тегишли соћасидаги махсус таълим ва билимни талаб этувчи (бурѓулаш, портлатиш, кончилик, уюмлар ва шу каби участкалар бошлиќлари, уни ўринбосарлари ва усталари каби) ходимлар;
в) кончилик ишларининг айрим турларини бажариш ћуќуќига эга бўлган ва уларни бажариш учун махсус тайёргарликни талаб этувчи (портлатувчи, кон-транспорти жићози машинисти каби) ходимлар;
г) кончилик ишлари турларига киритилмаган, аммо ишлаб чиќариш фаолияти орасидаги одам сифатида карьернинг хусусиятларини ћисобга олишни талаб этувчи ёрдамчи ишлар юзасидан техник раћбарлик ќилиш ћуќуќига эга бўлган (таъмирлаш участкаси бошлиќлари ва усталари, кончилик участкалари механиги ва энергетиги, ва шу каби) ходимлар;
д) карьерлардаги ахлоќ ќоидаларини билишни талаб этувчи ёрдамчи ишларининг айрим турларини бажариш ћуќуќига эга бўлган (таъмирлаш хизмати ишчилари, ёрдамчи транспорти хайдовчиси ва шу каби) ходимлар;
е) ёрдамчи ишлаб чиќариш ва хизматларнинг карьерда бўлиши зарур бўлмаган, аммо портлатиш ишлари пайтида хавфли зона чегарасида бўлиши мумкин бўлган (механик-таъмирлаш устахоналар, маъмурий-маиший комбинатлар ва шу кабилар ишчилари) ходимлари.
1.4.2. Очиќ кончилик ишлари юзасидан техник раћбарлик ќилиш учун, тугалланган олий ёки ўрта кон-техникавий таълимга эга бўлган ва очиќ кончилик ишлари асосий жараёнларидан биттаси бўйича раћбарликнинг амалий тажрибасига эга бўлган шахсга рухсат этилади.
1.4.3. Кончилик ишларининг айрим турлари юзасидан раћбарлик ќилиш учун, тугалланган олий ёки ўрта кон-техникавий таълимга эга бўлган ёки ишларнинг тегишли турини масъулий олиб бориш ћуќуќини берадиган курсларни тугатган шахсга рухсат этилади.
Кон-техникавий таълимга эга бўлмаган шахсга, карьерларда кончилик ишларининг айрим турлари юзасидан раћбарлик ќилиши учун, ишларнинг тегишли турини масъулий олиб бориш ћуќуќини берадиган махсус курсларни тугатгандан кейин рухсат этилиши мумкин.

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling