Яшиллойиҳа” лойиҳалаш институти давлат муассасасининг маркшейдерлик бўлими
Download 54.43 Kb.
|
маркшейдерлик ишлари бўйича саво
- Bu sahifa navigatsiya:
- Яшиллойиҳа” лойиҳалаш институти давлат муассасасининг маркшейдерлик бўлими бошлиғи У. Азизов
“Яшиллойиҳа” лойиҳалаш институти давлат муассасасининг маркшейдерлик бўлими 1.Маркшейдерлик ишларига нималар киради ? ўз ичига борлиқ ўлчовларни, кейинги геометрик тузилишлар, борлиқда ва кон-график ҳужжатларда ер қаъри участкалари тузилмавий элементлари параметрлари ва чегараларини аниқ тасвирланган ҳисоб-китобларни, ер ости иншоотларини, кон лаҳимлари ва технологик комплексларни, ер юзаси объектларини, кон қазилмаларининг таъсир кўрсатиш зоналарини, шунингдек қазиб олинган фойдали қазилма, кон ишлари ҳажмлари, фойдали қазилмаларнинг йўқолиши ва сифатсизланишини, заҳиралар ҳаракатларининг ҳисобини ва назоратини; ер ости комплекслари геометрик юзаларининг назоратини; кон қазилмаларининг лойиҳа ҳужжатларига мослигини баҳолашни, тоғ жинслари ва ер юзаси деформацияларини кузатишни; бинолар, иншоотлар ва табиий объектларни ер қаъридан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган ишларнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш чораларини белгилаб олишни, уларнинг амалга оширилишини назорат қилишни ўз ичига олган, ер қаъридан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган фаолият туридир. __________________________________________________________________________ 2.Горизонтал ва вертикал бурчаклар ўлчаш учун қандай маркшейдерлик асбоб-ускуналар ишлатилади ? 2. Горизонтал ва вертикал бурчаклар теодолит ва электрон тахеометрлар ёрдамида ўлчанади. _______________________________________________________________________ 3.Маркшейдерлик ишларини амалга ошириш фаолиятига нималар киради ? 3. кон қазилмалари ва ер ости иншоотларининг фазовий-геометрик ўлчамлари, уларнинг параметрларини, ўрнашган жойини ва лойиҳа ҳужжатларига мослигини белгилаб бериш; кон ажратилган майдонларнинг ҳолатини кузатиш ва уларнинг чегараларини асослаб бериш; кон-графика ҳужжатларини юритиш; кон қазилмалари ҳажмларининг ҳисоби ва уларни асослаб бериш; хавфли зоналарни ва кон қазилмалари, бинолар, иншоотлар ва табиий объектларни ер қаъридан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган ишларнинг таъсиридан муҳофаза қилиш чораларини белгилаш. ________________________________________________________________________ 4. Мураккаб юзали ағдармалар ҳажмларини аниқлаш учун қандай съёмка ишлари амалга оширилади ? 4. Тахеометрик, мензул, фотограмметрик усуллар ёки параллел профилли линиялар усуллари билан бажарилади. _______________________________________________________________________ 5.Суюқ саноат чиқиндилари тўплагичлари қурилганда ва улардан фойдаланганда маркшейдерлик ишлари нималарни ўз ичига олади ? 5. Марза дамбалари, пульпа ўтказгичлар, сув тўплаш зовурлари ва бошқа иншоотларнинг лойиҳавий ҳолатини натурага кўчиришни. _______________________________________________________________________ 6. Конларни очиқ усулда қазиб олишда маркшейдерлик ишлар съёмкаси нечи масштабда бажарилади ? 6.Карьерлар, конларнинг (бундан буён – карьерлар) съёмкаси 1:1000 ёки 1:2000 масштабда, ташқи ағдармалар съёмкаси - 1:2000 ёки 1:5000 масштабда бажарилади. Агар йирикроқ съёмка талаб этиладиган бўлса, планлар ва съёмкаларнинг масштаблари кўрсатилган ҳолда, планлар анча йирик масштабда тузилади. _______________________________________________________________________ 7.Нисбатан яқин атрофда жойлашган маркшейдерлик таянч тармоғи пунктларига нисбатан съёмка тармоқлари пунктларини аниқлаш хатолиги нечидан ошмаслиги керак. 7.Нисбатан яқин атрофда жойлашган маркшейдерлик таянч тармоғи пунктларига нисбатан съёмка тармоқлари пунктларини аниқлаш, баландлиги бўйича 0,2 ва планда қабул қилинган масштабда 0,4 мм ошмайдиган хатолик билан амалга оширилади. __________________________________________________________________________ 8.Маркшейдерлик съёмкаси маълумотлари бўйича чиқариб олинган тоғ жинсларининг ҳажмлари қанақа усуллар билан аниқланади ? 8. ўртача арифметик, вертикал, горизонтал, горизонтал кесимлар, ҳажмли палеткалар ва натижаснинг зарур аниқлигини таъминлаб берувчи бошқа усуллар билан аниқланади. ________________________________________________________________________ 9. Маркшейдерлик ишларини амалга ошириш буйича қанақа ўқув қўланма ёки йуриқномани биласиз ? 9. Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг маркшейдерлик ишларини амалга ошириш бўйича 14 февраль 2019 йилдаги 09/ЮБ-3-сон маркшейдерлик йуриқнома. _______________________________________________________________________ 10. Маркшейдерлик ҳажмлари ҳисоблаш ишлари қандай тартибда амалга оширилади? 10.Математик ҳисоблаш (дастлабки ва охирги) топографик съёмкаларидан фойдаланиб бир-бирига таққосланган холда.
“Яшиллойиҳа” лойиҳалаш институти давлат муассасасининг маркшейдерлик бўлими бошлиғи У. Азизов Download 54.43 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling