Фойдали ќазилма конларини очиќ усул билан ќазиб олишда


Санитария – маиший хоналар


Download 0.96 Mb.
bet67/82
Sana16.10.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1704653
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   82
Bog'liq
Очик кон ишларида ХК 2023

6. 5. Санитариямаиший хоналар


6.5.1. Ћар бир очиќ конда ёки бир канча якин жойлашган очиќ конларда амалдаги ќурилиш меъёрлари ва коидаларига мувофиќ, очиќ коннинг тўлиќ ривожланишида ишчи ходимлар сонига мўлжалланган эркакалар ва аёллар учун алоћида бўлимли санитария-маиший хоналар жићозланган бўлиши лозим.
Санитария-маиший хоналар таркибига ќуйидагилар кириши керак: ишчи ва доимий кийимлар учун алоќида гардероблар (шкафлар), ишчи кийимларни ќуритиш ва чангсизланиши учун хоналар, душлар, кийиниш, кир ювиш хоналари, махсус кийим ва оёќ кийимларни таъмирлаш устахоналари, оёќ кийимни тозалаш ва ювиш хоналари, ичимлик сувини ќайнатиш станцияси, идишлар хонаси, аёлларнинг шахсий гигиенаси хонаси, тиббий бўлим, ошхона.
Санитария-маиший хоналар шамол эсаётган томондан фойдали ќазилмалар очиќ омборлари, майдалаш-сортировка ќилиш фабрикалари, эстакадалар ва бошќа чангланадиган участкалардан камида 50 метр, аммо асосий ишлаб чиќариш биноларидан 500 метрдан узок бўлмаган масофада жойлашиши керак.
ИЗОЋЛАР: 1. Санитария-маиший хоналарни карьер бортидан узоќроќ масофада жойлаштиришга фаќат ишчиларни транспорт билан иш жойига олиб бориб, олиб келинсагина рухсат этилади.
2. Унча катта бўлмаган карьерларда санитария назорати органлари билан келишилган ћолда оддий типдаги санитария-маиший хоналари ќуришга рухсат этилади.
6.5.2. Гардероб ва душ хоналари шундай ўтказиш хусусиятига эга бўлиши керакки, бунда ишчилар ўта кўп сонли сменда ювиниш ва ќайта кийиниш учун 45 даќиќадан кўп бўлмаган вакт сарфласин.
6.5.3. Ћар бир корхонада махсус кийимларни ювиш ва махсус кийим ва оёќ кийимларни таъмирлаш ташкил этилиши лозим.
6.5.4. Юќори радиоактив рудаларни ќазиб олиш билан банд бўлган ходимлар санитария-маиший хизмат кўрсатилганда алоћида ажратилиши ва тери ќатламларининг тозалигини радиометрик назорат орќали текширилиши керак. Бундай ходимларининг махсус кийимларини ћафтада камида 1 марта ювиш керак.
6.5.5. Доимий тринитротолуол билан ишлайдиган ходимлар учун ћар сменада янги ички кийим берилишини, бахорги-ёзги даврда эса кийим ва оёк кийимни ћар сменада чангдан тозалашни ташкил ќилиш керак.
Бундай махсус кийимларни саќлаш ва ювиш бошќа ходимлар махсус кийимларидан алохида тарзда амалга оширилиши керак.
6.5.6. Душ ва ћаммомлар 1 соатда ћар бир душ сеткасига 500 л сув ћисобида совуќ ва иссиќ сув билан таъминланиши ва ростлаш кранли аралаштирувчи ќурилмаларга эга бўлиши лозим.
Ростлаш кранлари совуќ ва иссиќ сув кўрсатгичларига эга булиши керак. Буг ва иссиќ сув узатувчи ќувурлар полдан 2 м баландликда тўсилган бўлиши керак.
Ювиш учун ишлатиладиган сувнинг сифати санитария назорати органлар билан келишилади.
6.5.7. Душларда ва ечиниш ва кийим саќлаш бўлимлари бўлган хоналарда поллар намга мустаћкам ва сирпанмайдиган юзага эга бўлиши, деворлар ва тўсиќлар эса камида 2,5 м баландликда енгил тозаланган ва иссиќ сув билан ювилган оќоваларни ўтказадиган намга мустаћкам материаллар билан ќопланиши керак. Бу хоналарда албатта пол ва деворларни ювадиган шлангли кранлар бўлиши лозим.

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling