Фойдали ќазилма конларини очиќ усул билан ќазиб олишда


ИЗОЋ: 1.Ишларни бажаришга оид нарядлар амалдаги ќоидаларга мувофиќлиги аниќланган таќдирдагина ќабул ќилинади


Download 0.96 Mb.
bet9/82
Sana16.10.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1704653
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   82
Bog'liq
Очик кон ишларида ХК 2023

ИЗОЋ: 1.Ишларни бажаришга оид нарядлар амалдаги ќоидаларга мувофиќлиги аниќланган таќдирдагина ќабул ќилинади.
2. Амалдаги электр ќурилмаларда бажариладиган ишларнинг айрим турлари тезкор (тезкор-таъмирлаш) ходимлар томонидан жорий фойдаланиш тартибида бажариладиган ишлар рўйхатига мос равшида амалга оширилади.
1.3.24. Ћар бир иш жойи ишлар бошланишидан олдин ёки смена давомида уста томонидан, кеча-кундуз давомида участка бошлиѓи ёки унинг ўринбосари томонидан кўрикдан ўтказилиши лозим, ќайсики хавфсизлик ќоидалари бузилиши мавжуд бўлса, улар ишларни бажаришни таќиќлашга мажбурдирлар, бузилишларни бартараф этиш бундан мустасно.
Хавфсизлик ќоидалари бузилиши мавжуд бўлган жойларда ишга наряд бериш таќиќланади, бузилишларни бартараф этиш, аварияларни олдини олиш ва тугатишга оид нарядлар бундан мустасно.
1.3.25. Ћар бир ишчи (бригадир, звено бошлиѓи) иш бошланишга ќадар ўз иш жойининг (бригада, звено иш жойининг) хавфсиз ћолатига ишонч ћосил ќилиши, нарядни бажариш учун талаб этиладиган асбоблар, механизмлар, мосламалар ва саќлагич ќурилмаларининг созлигини текшириши, ћамда ишни бошлаш ћаќида ќарор ќабул ќилиши керак.
Ћар бир ишчи (бригадир, звено бошлиѓи) ишларни бехатар бажаришга тўсиќлик ќилувчи бузилишларни аниќлаши билан уни бартараф этишга мажбур, агар у буни ўз кучи билан бажара олмаса, унда наряд берганга мурожаат этиши, ћамда кейинчалик унинг кўрсатмаси бўйича ћаракат ќилиши керак.
1.3.26. Кон-транспорти жићозлари ва механизмларида «Сменани ќабул ќилиш ва топшириш китоби (журнали)» бўлиши лозим, уни юритиш тартиби карьер маъмурияти томонидан белгиланади, унинг тўѓри юритилиши эса мућандис-техник ходимлар ва техник назорат шахслари иш жойига боришлари билан, улар томонидан даврий равишда текширилиши керак.
1.3.27. Ўзга ташкилотнинг ходими ишларни бажариши учун карьер ћудудига киришига рухсат этиш, ќайсики участка ёки объектнинг чегаралари белгиланиши, ишларни бехатар ўтказишни таъминлаш бўйича томонларнинг ўзаро жавобгарлигини кўзда тутувчи тадбирлар ишлаб чиќилиши лозим бўлган далолатнома-рухсатнома билан расмийлаштирилади.
1.3.28. Кон-транспорти жићозларининг электр ќисмини таъмирлашда «Истеъмолчилар электр ќурилмаларидан фойдаланишда хавфсизлик техникаси ќоидалари»га мувофиќ равишда ташкилий-техник тадбирлар бажарилиши керак.
Кон-транспорти жићозларининг механика ќисмини таъмирлашда, таъмирланаётган механизм ва узелларни ўз-ўзидан ёки нотўѓри уланиб кетишининг олдини олиш учун, ишга туширувчи аппаратура ўчирилиши, унинг дастагларига «Уламанг – одамлар ишлаяпти» плакатлари осиб кўйилиши керак, ижрочиларга рухсат этиш эса шу жићознинг машинисти томонидан иш бошланиши ва якунланиши пайтида «Сменани ќабул ќилиш ва топшириш китоби»ни расмийлаштириш билан бажарилиши лозим.
Гидросистемага техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашга оид ишларни бажаришга фаќат двигатель ўчирилган ва гидросистемадаги босим ташланган ћолда рухсат этилади.
1.3.29. Агар бирор ишни бажариш ёки жићозга хизмат кўрсатиш учун ер (пол) сатћидан 1,5 м дан баланд бўлган жойга кўтарилиш лозим бўлса, унда бунинг учун ћамма жойи носирпанчиќ тўшамали, остки томонидан камида 0,14 м баландликда полоса билан ќопланган ва баландлиги 1,0 м дан кам бўлмаган оралиќ элементи бўлган суянчиќли майдонча ќурилиши ёки ќурилишда хавфсизлик ќоидаларига мувофиќ равишда ясалган ћавоза ќўйилиши керак. Бу маќсадлар учун тасодифий таянчларни ишлатишга рухсат этилмайди.
Майдончалар (ћавозалар) ќўйишнинг иложи бўлмаганда ёки 1,5 м дан баланд бўлган жойда нарвон билан иш бажарганда ишчилар саќлагич камарлар ва эћтиёт арќонлардан фойдаланишлари керак, ќайсики уларнинг маћкамланиш жойлари конструкцияда белгиланиши ва нарядда кўрсатилиши керак.

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling