Фойдали ќазилма конларини очиќ усул билан ќазиб олишда


Download 0.96 Mb.
bet8/82
Sana16.10.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1704653
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   82
Bog'liq
Очик кон ишларида ХК 2023

1.3.13. Ўзбекистон Республикаси Соѓлиќни саќлаш вазирлигининг 2000 йил 6 июндаги 300-сонли буйруѓига мувофиќ равишда кончилик корхонасига ишга кираётганлар барча ходилар (мећнат шартномасини тузиш пайтида) дастлабки тиббий кўрикдан, кончилик ишларида ишловчилар ва зарарли ишлаб чиќариш омиллари таъсирида бўлганлар эса даврий тиббий кўрикдан ўтишлари лозим.
Тиббий гувоћлаш ва кўриклар натижаларига кўра корхонага ишга кираётган ёки ишлаётган шахсларнинг касби бўйича, шу жумладан хавфли, зарарли моддалар ва ёмон ишлаб чиќариш омиллари таъсиридаги шароитларда ишлашлари учун, уларни соѓлиѓи ва яроќлилик даражаси ћаќида хулоса берилади.
1.3.14. Ходимни касбий касалланиш пайдо бўлишнинг потенциал хавфи юќорилиги шубћасиз бўлган ишга ќабул ќилиш ёки ўтказиш пайтида маъмурият уни бу тўѓрисида огоћлантириши, яъни иш шароитлари, зарарли ишлаб чиќариш омилларининг таъсирини профилатика ќилиш усуллари, шахсий мућофаза воситалари, шунингдек унга бериладиган имитёзлар ва компенсациялар билан таништириши, ћамда унинг шундай шароитларда ишлашга розилигини ёзма равишда олиши керак.
1.3.15. Ходимда зидлик ёки касбий касаллик белгилари аниќланганда, маъмурият тиббий хулосага асосан уни зарарли ишлаб чиќариш омилларининг таъсири билан боѓлиќ бўлмаган ишга ўтказиши керак.
1.3.16. Ходимлар тиббий кўрик ўтишдан бош тортган ёки ўтказилган кўриклар юзасидан тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажармаган таќдирда, маъмурият бу ћолатларни мећнат интизомини бузиш деб ќараши, уларни ишлашига рухсат бермасликка ћаќли.
1.3.17. Фуќорани соѓлигига зид бўлган ишга ќабул ќилиш таќиќланади.
1.3.18. Ходимни мутахассислиги ва касби, унинг лавозими ва бажарадиган ишига мувофиќ бўлиши керак.
Ходимдан касбига тўѓри келмайдиган ва унга ўргатилмаган ишни талаб ќилиш таќиќланади, аварияларни олдини олиш ва бартараф этиш ћоллари бундан мустасно.
1.3.19. Ишчилар ва мутахассислар тасдиќланган меъёрларга мувофиќ уларни касби, лавозими ва иш шароитларига мос бўлган махсус кийимлар, пойафзаллар ва бошќа шахсий мућофаза воситалари билан таъминланишлари керак, ћамда улардан фойдаланишга мажбурдирлар.
Карьер ћудудида турган шахс ћимоя каскасини кийиши керак.
1.3.20. Машинистлар ва машинист ёрдамчилари бошќа кончилик машиналарига ишга ўтказилганларида, улар аввалдан ушбу кончилик машиналарнинг фойдаланиш ћужжатлари, электрлаштирилган машиналарда эса электр таъминоти схемаларини мумкин бўлган ўзгаришлари билан таништирилишлари керак.
1.3.21. Ишловчилар учун ишларни бехатар олиб боришга оид йўриќномалар дастлабки йўриќ пайтида, ўрганиш учун имзо билан уларни ќўлига берилиши, ёхуд иш жойлари ёки участкаларда осиб ќўйилиши, ёхуд ишловчилар учун ќулай аниќ жойларда саќланиши мумкин.
1.3.22. Карьер штатида бўлмаган, ишлаб чиќариш вазифаларини бажариш учун унинг бўлиши лозим бўлмаган шахслар (худди шундай делегция таркибида бўлган чет эл фуќаролари) хавфсизлик техниксига оид йўриќдан ўтишлари ва карьерда бўладиган ћамма ваќтда шахсий мућофаза воситалари билан таъминланишлари керак.
Экскурсантлар, делегациялар, назорат органлари вакилларининг карьер саноат майдони ва иш жойларига боришлари, карьер раћбарияти билан келишувга биноан карьер вакили кузатувида амалга оширилади.
1.3.23. Ишларни бажариш учун ёзма наряд берилиши керак.
Ишларни бажаришга оид нарядни бериш ва уни бажарилишини назорат ќилиш корхонанинг техник раћбари тасдиќланган наряд тизими ћаќидаги низомга мувофиќ равишда амалга оширилади.
Лойићалар, паспортлар, схемалар билан кўзда тутилган ишларга оид нарядларни бериш пайтида ишни ва хавфсизлик чораларини тўлиќ изоћламасдан шу ћужжатларни илова ќилиш мумкин. Бунда кўрсатилган ћужжатлар ишларни сифатли ва бехатар бажариш учун зарур ва етарли маълумотларга эга бўлиши лозим ва белгиланган тартибда тасдиќланиши керак, ишларга раћбарлик ќилувчи ва ишларни ижро этувчи шахслар эса имзо билан таништирилишлари керак.
Нарядда смена давомида участкада бажариладиган ишларнинг барча турлари, жумладан бошќа участка ва хизматлар ходимлари томонидан бажариладиган ишлар ћам кўрсатилиши керак.

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling