Фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғИ

Download 166.66 Kb.
bet6/11
Sana17.03.2023
Hajmi166.66 Kb.
#1279672
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
рента солиғи

Бир неча лицензияланган участкада металларни ёки углеводород хом ашёсини қазиб олишни (ажратиб олишни) амалга оширувчи солиқ тўловчи ҳар бир бундай участкага нисбатан рента даромадини алоҳида аниқлаши шарт. Бунда солиқ тўловчи солиқ кодексининг 80-моддаси талабларига мувофиқ тўғридан-тўғри ҳисоб усулидан фойдаланган ҳолда, 4543- модданинг биринчи қисмида кўрсатилган даромадлар ва харажатларнинг алоҳида-алоҳида ҳисобини юритиши шарт.

Бир неча лицензияланган участкада амалга оширилаётган металларни ёки углеводород хом ашёсини қазиб олиш (ажратиб олиш) бўйича фаолият, агар унда кўрсатилган лицензияланган участкаларни ўзлаштиришнинг технологик шартларида металларни ёки углеводород хом ашёсини қазиб олиш (ажратиб олиш) ва (ёки) уларни кейинчалик қайта ишлаш учун ягона технологик лойиҳа назарда тутилган бўлса, лицензияланган битта участкада амалга оширилаётган фаолиятга тенглаштирилиши мумкин

Бунда солиқ тўловчи ҳар бир лицензияланган участкада амалга оширилаётган металларни ёки углеводород хом ашёсини қазиб олиш (ажратиб олиш) бўйича фаолиятни битта участкада амалга оширилаётган фаолиятга тенглаштириш тўғрисидаги қарорни унда лицензияланган участкалар рўйхатини кўрсатган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан келишиши керак. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бундай қарорни келишишнинг қўшимча шартлари ва тартибини белгилашга ҳақли. Қарорда кўрсатилган лицензияланган участкалар рўйхати унга қўшимча участкаларни киритиш ҳисобига кенгайтирилиши мумкин эмас.

Download 166.66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11

Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling