Фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғИ

Download 166.66 Kb.
bet9/11
Sana17.03.2023
Hajmi166.66 Kb.
#1279672
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
рента солиғи

Агар биринчи солиқ даври якунларига кўра рента зарари олинган бўлса, солиқ тўловчи бундай зарар миқдорини кейинчалик «жамғарилган рента зарари» махсус ҳисобварағида АҚШ долларида, ушбу модданинг олтинчи қисмига мувофиқ белгиланадиган валютанинг ўртача йиллик алмашув курси бўйича ҳисобга олишга ҳақли.

Бунда ҳар бир кейинги солиқ даврида ушбу ҳисобварақда ҳисобга олинадиган сумма жорий йилнинг 31 декабрь ҳолатига кўра АҚШ долларида номинация қилинган, 2 фоизлик пунктга оширилган, тўланиш муддати ўн йил (2031 йилгача) бўлган Ўзбекистон Республикаси халқаро облигацияларининг даромадлилигидан келиб чиқиб аниқланадиган коэффициентга оширилади.

Солиқ даври учун ўртача йиллик курс солиқ тўловчи томонидан мустақил равишда, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг жорий солиқ даврида 1 январь ва 31 декабрь учун белгиланган курсларини қўшиш чоғида олинган суммани 2 га бўлиш йўли билан аниқланади.

Металларни ёки углеводород хом ашёсини қазиб олиш (ажратиб олиш) ҳуқуқи учун рухсатнома (лицензия) олинган кундан эътиборан бошланадиган солиқ даври солиқ тўловчи лицензияланган муайян участкага (лицензияланган участкалар гуруҳига) нисбатан солиқ базасини аниқлаши шарт бўлган биринчи солиқ даври деб эътироф этилади. Агар бунда кўрсатилган рухсатнома (лицензия) 1 июлдан кейин олинган бўлса, металларни ёки углеводород хом ашёсини қазиб олиш (ажратиб олиш) ҳуқуқи учун рухсатнома (лицензия) олинган санадан кейинги календарь йилнинг 31 декабрига қадар бўлган вақт ушбу лицензияланган участкага нисбатан биринчи солиқ даври деб эътироф этилади.

Download 166.66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11

Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling