Фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғини ҳисоблаш мақсадида операцион харажатлар деганда ҳужжатлар билан тасдиқланган ва асослантирилган барча харажатлар тушунилади, бунда ушбу харажатларни амалга оширмай туриб, металларни ёки углеводород хом ашёсини қазиб олишга (ажратиб олишга) ва уларни бирламчи қайта ишлашга доир ишлаб чиқариш жараёни имконсиз ёки қийин бўлади. Операцион харажатлар жумласига, хусусан, қуйидагиларга доир харажатлар киради: 1) зарур хом ашёни, материалларни, иссиқлик ва бошқа энергия ресурсларини сотиб олишга; 2) инвентарга, хўжалик буюмларига, амортизация қилинадиган мол-мулк бўлмаган бошқа мол-мулкка; 3) солиқ тўловчининг технологик, транспортга оид, бошқа ишлаб чиқариш эҳтиёжларига сарфланадиган ёқилғи, энергиянинг барча турлари, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун энергиянинг барча турларини ишлаб чиқиш, шу жумладан солиқ тўловчининг ўзи томонидан ишлаб чиқиш, шунингдек энергияни трансформация қилиш ва узатиш харажатлари; 4) лицензиялар учун ҳақ ва ижара тўловларини тўлашга; 4) лицензиялар учун ҳақ ва ижара тўловларини тўлашга; 5) Солиқ кодексининг 371—374-моддаларида назарда тутилган ходимлар (шу жумладан чет эл ташкилотларининг жалб этилган ходимлари) меҳнатига ҳақ тўлашга; 7) металларни ёки углеводород хом ашёсини қазиб олиш (ажратиб олиш) операциялари доирасида тўланган солиқлар ва йиғимларга ҳақ тўлашга; 8) четдан жалб қилинган юридик ёки жисмоний шахслар томонидан бажарилган ишлар ва хизматларга ҳақ тўлашга. Операцион харажатлар жумласига, хусусан, қуйидагиларга доир харажатлар кирмайди: 1) амортизацияга, шу жумладан инвестицион чегирмага (объектнинг тугатиш қиймати чегирилган ҳолда); 3) илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларига; 4) юридик шахснинг бошқарув органи (кузатув кенгаши ёки шунга ўхшаш бошқа органи) аъзолари, маъмурий ходимлар ва маслаҳатчилар меҳнатига ҳақ тўлашга;
Do'stlaringiz bilan baham: |