Фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғИ


Download 166.66 Kb.
bet8/11
Sana17.03.2023
Hajmi166.66 Kb.
#1279672
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
рента солиғи

Агар активларни яратишга (олишга) сарфланган харажатлар капитал харажатлар таркибида ҳисобга олиниб, улар кейинчалик бошқа шахсларга реализация қилинса (берилса) ёки улардан қайси лицензияланган участка учун яратилган (олинган) бўлса, ўша лицензияланган участка билан бир технологик лойиҳага киритилмаган бошқа лицензияланган участкаларда фойдаланилса, бундай реализация қилишдан олинган даромадлар рента даромадини оширади.

Солиқ тўловчи рента даромадини ҳар бир лицензияланган участкага нисбатан металларни ёки углеводород хом ашёсини қазиб олиш (ажратиб олиш) ҳуқуқи учун рухсатнома (лицензия) олган кундан эътиборан ҳар бир солиқ (ҳисобот) даври натижалари бўйича мустақил равишда аниқлайди.

Солиқ тўловчи рента даромадини ҳар бир лицензияланган участкага нисбатан металларни ёки углеводород хом ашёсини қазиб олиш (ажратиб олиш) ҳуқуқи учун рухсатнома (лицензия) олган кундан эътиборан ҳар бир солиқ (ҳисобот) даври натижалари бўйича мустақил равишда аниқлайди.

Рента даромадини аниқлаш чоғида тарихий харажатлар солиқ кодексининг 4544-моддасида назарда тутилган тартибда ва шартлар асосида харажатлар таркибига киритилади.

Агар рента даромадини аниқлашда натижа салбий бўлиб қолса, 4543 модданинг биринчи қисмида кўрсатилган харажатлар ва даромадлар ўртасидаги ижобий фарқ рента зарари деб эътироф этилади.

Солиқ базаси(4544-модда)

Рента даромадининг суммаси солиқ базаси ҳисобланади, рента зарари мавжуд бўлганда эса солиқ базаси нолга тенг деб эътироф этилади.

Солиқ базаси солиқ кодексининг 4543-моддасида ўзига нисбатан рента даромадини аниқлаш назарда тутилган ер қаърининг ҳар бир лицензияланган участкаси (лицензияланган участкалар гуруҳи) бўйича алоҳида ҳисоблаб чиқарилади.

Солиқ базаси солиқ даври бошланганидан эътиборан ўсиб борувчи якун билан аниқланади.

Металларни ва углеводород хом ашёсини қазиб олишни (ажратиб олишни) амалга оширувчи чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар солиқ базасини АҚШ долларида аниқлаш ҳуқуқига эга.


Download 166.66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling