Fолиблар қонуни


Download 0.53 Mb.
bet25/52
Sana10.10.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1696732
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   52
Bog'liq
Gʻoliblar qonuni Bodo Shefer

МЕҲНАТГА ЯРАША МУКОФОТ
Бир омборда икки плуг тураркан. Бири занглаб кетган, иккинчиси яп-янгидек ялтирар экан. Занглаган плуг ўзининг ялтираётган қўшнисига қараб, дебди: “Сен нега бунча чиройлисан, менга эса қараш ҳам қўрқинчли. Бу адолатданми? Мен тенгликни талаб қиламан”. Ялтироқ плуг жавоб берибди: “Менинг барча гўзаллигим — меҳнатим туфайли”.
Бугун ҳамма ижтимоий тенглик ҳақида гапиради. Ҳақиқатдан ҳам бу соҳада қилинадиган ишлар кўп. Бироқ ижтимоий адолатни суистеъмол қилмаслик керак. Аҳолининг бир қисми ётиб еса-ю, иккинчи қисми эса меҳнат қилиб ҳам уни боқса, ҳам ўзини. Бировларнинг ҳисобига кун қураётган инсон тобора кучсиз ва бахтсиз бўлиб бораверади.
Меҳнат қилишга лаёқатли ҳар бир кишига ушбу қоида амалда бўлиши керак: истеъмолдаги тенглик меҳнатдаги тенгликка мутаносиб бўлиши керак. Акс ҳолда тенглик эмас, тенглаштириш бўлади. Тенглаштириш эса шундоғ ҳам бутун тизимни ўз гарданида кўтариб юрганларга — ишлаётганларга салбий таъсир қилади. Тенглаштириш, шунингдек, ёрдамга чиндан муҳтож бўлганларга ҳам зарба бўлади.
Ўзи ҳақида қайғура олмаётларга берадиган ёрдамимиз биз кузатганимиздан кўпроқ бўлиши керак. Уларнинг очдан ўлиб қолмаслигига интилиш — бу жуда кам. Мамлакатда меҳнатга лаёқатсиз инсонларнинг турмуш даражаси барча учун бош мезон бўлиши керак.
ҒОЛИБЛАР ҚОНУНИ
Сиз бу китобни шунчаки варақлаб чиқсангиз ҳеч қандай натижага эришмайсиз. Ҳатто унинг баъзи қонунлари кўзингизга тез-тез тушиб турган ёки миянгизда қаттиқ ўрнашиб қолган бўлса ҳам бу ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Сиз ҳаракат қилишингиз керак. Сиз бу қонунларни ҳар куни ҳаётда қўллашингиз керак. Амалий машқлар эса китобдан — сизнинг шахсингизга, бугунги ҳолатингиздан — яхшироқ ҳаётга ўзига хос кўприк бўлиб хизмат қилади.
Ҳар куни бу китобнинг бир бандини ўқинг ва ундаги машқларни бажаринг. Китобни охиригача ўқиб бўлиб, бошидан бошланг. Бу ҳолда, ўзлаштирган қонунларингиз ва ҳозир сизга керак бўлмайдиганларини қолдириб кетишингиз мумкин. Қандай ёндашувнинг танлашингиздан қатъий назар, асосийси — ҳаракатни бошланг. Қонунларни ҳаётингизда қўлланг.
Барча машқлар ҳақида бош қотиришдан кўра, битта машқни кўнгилдагидек бажаринг. Ҳозироқ сиз бажаришга қодир бўлган битта машқни танланг. Улардан баъзилари сиз учун муҳимроқ, бошқалари унчалик муҳим эмасдир. Бироқ ҳаракатни бошлаш керак. Бу дунёда қанчадан-қанча инсон ўз иқтидорини совуриб юборганини ўйланг.
Ҳолиблар қонуни асосланган тажрибаларга минг йил бўлган. Барча давр ва замонларнинг ғолиблари шу қонунлар бўйича яшашган. Бироқ ҳеч ким уни тўлиқ ўзлаштирмаган. Нега? Биринчидан, биз доим ўсиб-улғайиб борамиз ва янада мураккаброқ масалаларга дуч бўлаверамиз. Иккинчидан, ғолиблар қонуни билан қанчалик кўп ишласак, ҳали ўқиб-ўрганишимиз керак бўлган соҳалар шунчалик кўп эканлигини англаймиз. Шу сабабли кимдир “мен буни аллақачон билар эдим”, деса ўзига-ўзи жинояткорона бино қўйган бўлиб чиқади.
Ҳар ким ўзича ўрганади. Кимдир кундалик тутади ва унга ўз ҳаракатларини ёзиб боради, бошқалар эса ўз-ўзини назорат қилиш имкониятига эга бўлиш учун барча машқларни ёзма равишда бажаради. Агар сиз шундай йўлдан бормоқчи бўлсангиз, ўзингиз эришган натижаларни ҳам қайд этиб боришингиз керак.



Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling