Фонетика ва графика асосларини ўрганишда педагогик технологияларни қЎллаш
СОН СЎЗ ТУРКУМИНИ ЎРГАНИШДА ГРАМАТИК ЎЙИНЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ
Download 314 Kb.
|
она тили китобча
СОН СЎЗ ТУРКУМИНИ ЎРГАНИШДА ГРАМАТИК ЎЙИНЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ
Нарса-буюмнинг саноғини, жойлашиш тартибини, иш-ҳаракатнинг бажарилиш тартибини билдирган сўзлар сон дейилади. Неча? қанча? нечанчи? сўроқларига жавоб бўлади. Сонлар ҳарфлар билан ҳам, рақамлар билан ҳам ифодаланади. а) араб рақамлари: 1,2,3, 19, 1990 (сана, синф, йил, моддаларни ифодалашда ишлатилади). б) рим рақамлари: I, IV, VI, IX, VIII, XX (аср, конференция, анжуманларни ифодалашда ишлатилади). Ҳар қандай сон рақам билан ифодаланади. Оз, кўп сўзлари ҳам миқдорни ифодалайди. Эски ўзбек тилида туман (10000), лак (юз минг) сонлари ҳам бўлган. Бошқирд, уйғур тилида (Дмитрев фикрича) минг (10) ни билдирган. Тарихий сўзлар. Сон предметнинг миқдорини билдиради. Шунинг учун гапда предмет тушунчасини ифодаловчи отга боғланиб келади. Масалан: Расулбек 4 та гиламни машинага жойлаб бўлгунча, терлаб-пишиб кетди. (предметнинг миқдорини билдиради). Азизбек биринчи аёлни имлаб кўрсатди (тартиб ифодалаяпти). Феълга боғланиб келади: Ургутлик тожикларга унинг бу бемаънилиги малол келгандан бир-икки ушлаб олишди, калтаклашди. (С.Аҳм). Сон отга боғланиб келган конкрет миқдорни ифодалайди. Отга боғланмаган ҳолда ҳам қўлланади. Бунда миқдор мавҳум, абстракт бўлади (ҳисоблашда, арифметикада). Соннинг номи бўлиб келади. Икки қўшув икки баробар тўрт. 2 та нима эканлиги аниқ эмас. I. Соннинг лексик- семантик хусусиятлари: Миқдор тушунчасини ифодалайди. Миқдор тушунчасининг номи бўлади. II.Морфологик хусусиятлари: 1) турланмаслиги: Биз оздан кейин шоир ҳолвафуруш тандиридан янги узилган иккита нон билан жуда нафис ишланган мис лаган кесма ҳолва олиб чиқди: 4 китоб, 10 талаба. 1) отга боғланмаганда, сон боғланган сифатларнинг от тушиб қолганда (отлашади). Турланади (2 хил тушунчани –миқдор, предметни, тасаввурни акс эттиради). (Мақол, аффоризм, ҳикматли сўзларда учрайди). Билаги зўр бирни йиқар, билими зўр мингни йиқар. (Икковига биров ботолмас, отлиққа яёв етолмас) 10 бир ёнда, 100 бир ёнда, ботир юрар майдонда. Отлашган сон фикрни стимистик жихатдан ихчам, образли ифодалаш учун хизмат қилади. Ҳамма турлари ҳам турланмайди, чамали сон (-тача, -лаб) –лар, ва каср сонга қўшилмайди. I шахс бирлик эгалик саноқ сон отлашган формага қўшилмайди: олтим, бешим. 2. Сон ясалиш системасига эга эмас. 3. Соннинг турли модал формларини ҳосил қилган форма ясовчи қўшимчалар бор, -та, -тача, -тадан, -ов каби. Соннинг бу модал формалари предметнинг тўдасини. Тахминий миқдорини, тақсимини, жойлашиш тартибини кўрсатади: бештадан дафтар, III курс, уччала талаба. 4. Ҳисоб сўзлари билан қўлланади. 2 жуфт туфли, 1 сўм (пул), 1990 йил. Download 314 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling