Фонетика ва графика асосларини ўрганишда педагогик технологияларни қЎллаш


СИФАТ СЎЗ ТУРКУМИНИ ЎРГАНИШДАГИ ЛЕКСИК-СЕМАНТИК МАШҚЛАР


Download 314 Kb.
bet24/31
Sana17.02.2023
Hajmi314 Kb.
#1206636
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   31
Bog'liq
она тили китобча

СИФАТ СЎЗ ТУРКУМИНИ ЎРГАНИШДАГИ ЛЕКСИК-СЕМАНТИК МАШҚЛАР
Сифат мустақил сўз туркуми сифатида қуйидаги лексик-семантик, морфологик, синтактик белгиларга эга:
1. Сифатларнинг белги тушунчасини ифодалаши унинг лексик-семантик хусусияти саналади: қизил – ранг тушунчасини; жажжи - ҳажм тушунчасини билдиряпти.
2. Сифатнинг морфологик белгилари:
а) белги тушунчасига ном бўлади, қандай? қанақа? Сўроқларидан бирига жавоб бўлади.
б) белгини бевосита ёки бавосита ифодалашига кўра аслий ва нисбий сифатларга ажратилади.
в) сифат белгини даражалаб кўрсата олади: катта – каттароқ, энг катта, кап-катта.
г) сифат ясалиш системасига эга: ейишли, кўрпалик, фусункор.
д) сифат турланиш ва тусланиш хусусиятига эга эмас.
Сифатнинг синтактик белгилари:
а) Сифат гапда отга баъзан феълга боғланиб келади: ақлли бола, яхши гапирди;
б) Сифат ўзи боғланиб келаётган сўз билан оҳанг ва тартиб ёрдамида боғланади, битишув муносабатида бўлади;
в) Сифат гапда асосан сифатловчи-аниқловчи, кесим, баъзан равиш ҳоли вазифасида қўлланади;
г) Сифат гап таркибида отлашади. Бунда гап таркибида сифат боғланиб келаётган сўз тушиб қолади, сифат от ифодалаган маънони ҳам, вазифани ҳам ўз устига олади. Шу туфайли у от каби эгалик , келишик қўшимчаларини олиб, ўзгаради, турланади. Бундай ҳолатда гапда эга, тўлдирувчи, қаратқич аниқловчи вазифасини бажаради.
Масалан: Яхши яхшига ёндаштирар, ёмон йўлдан адаштирар. Яхшининг яхшилиги тегар ҳар ерда, ёмоннинг касофати тегар тор жойда.
Сифатлар предметнинг рангини, шаклини, мазасини, хажмини ва шу кабиларни ифодалашни юқоридаги мисолларда кўриб ўтдик. Демак, сифатлар маъносига кўра турларга ажратилади. Баъзи адабиётларда сифатлар маъносига кўра 9 турга ажратиб берилади. Биз қуйидаги турларга ажратамиз:
1. Ранг-тус ифодалайдиган сифатлар:
Қизил-қизил олмани қиз отади, Дарёларни қишки чилла музлатади.
2. Маза- таъмни ифодалайди: Аччиқ олмалардан еганини кўриб афтим буришиб кетди.
3. Шакл билдирадиган сифатлар. Бундай сифатлар предметнинг ташқи ва ички шаклини ифодалаб келади: Япасқи дарахтларни нўхатдай қизил ва қора мевалар териб ошалади.
Шакл билдирувчи баъзи сифатлар ҳолат билдирувчи сифат тарзида қўлланади: узун (бола), ориққина(йигит), тиқмачоқ, бўлиқ, ингичка, йўғон каби.
Бу сифатлар предметнинг ички ва ташқи шакл кўринишларини ифодалайди.
4. Ҳажм билдирадиган сифатлар. Бундай сифатлар предметнинг катта-кичиклиги, узун-қисқалиги, паст-баландлиги, кенг-торлиги каби хусусиятларни билдиради. Сўқмоқ катта йўлга туташган жойдан бепоён дала бошланар эди. (А.Қ).
5. Характер-хусусият билдирадиган сифатлар. Бундай сифатлар жонли ва жонсиз предметларнинг ўзига хос хусусиятларини билдиради. Ҳимматли, қўли очиқ, одамшаванда бир йигит келганларни қарши оларди.
6. Ҳид билдирувчи сифатлар: Ошхонадан димоғимга иштаҳани очувчи ёқимли овқат ҳиди гуп этиб урилди.
7. Ҳолат билдирадиган сифатлар. Бундай сифатлар предметнинг доимий ва доимий бўлмаган белгисини билдиради: совуқ ҳаво, бақувват одам. Ҳолат билдирувчи сифатлар 2 хил бўлади:
а) психик ҳолатни ифодалайди: хурсанд, хафа, касал, инжиқ, жоҳил.
У маҳаллада катта-кичик ҳамма билан саломлашар, хурсанд киши билан чақчақлашиб, хафа билан дардлашар эди. (А.£).
б) Табиий ҳолатни ифодалайди: ёш, қари, кекса. Савалаб ёққан ёмғирдан сўнг офтобнинг қизиб кетиши қари мударрис Камолиддин Маҳмудни ҳам ҳужрасидан чиқариб юборди. (М.И).
8. Ўринга кўра белги билдирадиган сифатлар: Уйдаги гап кўчага чиқмасин, - насиҳат қилди ота.
9. Пайтга кўра белги билдирадиган сифатлар: Деворий газеталар шоирнинг дастлабки шеърлари матбуоти бўлган.
Шу ўринда талабаларга ўзларига ҳар бир турга кирадиган сифатлар топиш топшириғи берилади.
1. Ранг-тус билдирувчи сифатлар: қизил, сариқ, бинафша, зангори, кул ранг, мош ранг, буғдой ранг...
Кул ранг, мош ранг предметнинг рангига нисбат бериш орқали ранг маъносини ифодалаяпти. Демак, тилдаги ранг билдирувчи сифатлар табиатдаги бор рангларни ифодалаш учун етмайди.
Шунинг учун предметнинг номлари ранг ифодалаш учун фойдаланиляпти: бари карам (барги карам), феруза ранг. Бу сифатлар кириллда ажратиб, лотинда қўшиб ёзилади: kulrang, moshrang...
2. Ҳажм, ўлчов, масофа билдирувчи сифатлар; йироқ, узоқ, кенг, тор, чуқур, чоғ йирик, майда кичик, катта, баланд, паст.
3. Ҳид билдирувчи сифатлар: хушбўй, қўланса, сассиқ, бадбўй, муаттар, шрор ёқимли;
Тилда от орқали ҳам ҳид ифодаланади: райҳон+ҳиди, ёғ ҳиди, керосин ҳиди, балиқ ҳиди, товуқ ҳиди каби.
4. Пайтга муносабат билдирувчи сифатлар: тонгги, сўнгги, аввалги, қишги, эртанги, кечки, кейинги.
Шундан сўнг характер хусусият ва ҳолат билдирувчи сифатларга алоҳида тўхталамиз. Уни қуйидаги гуруҳларга ажратамиз:
5. Характер-хусусият билдирувчи сифатлар.
Бундай сўзлар инсонларнинг, ҳайвонларнинг, характер-хусусиятларини ифодалайди: яхши, ёмон, баджаҳл, ёқимтой, мулойим, зийрак, маҳмадона, дилкаш. Уларнинг баъзилари фақат инсон учун қўйилади. Баъзилари инсон учун ҳам, ҳайвон учун ҳам ишлатилади: зийрак ит, зийрак бола.
Улар ижобий ёки салбий маъно ифодалайди: лоқайд, бетараф, баъзилари иккаласига ҳам кирмай нейтрал маъно ифодалайди.
а) Инсоннинг ижобий хислатлари: одобли, гапдай, чаққон, абжир, мўмин, содиқ, моҳир, ўктам, сипо, қувноқ, озода, саф.
б) салбий хислатлар: золим, тошбағир, шафқатсиз, қув, айёр, расво, доғули, танноз, худбин, иккиюзламачи, қабиҳ каби.
в) лоқайд маъно билдирган сифатлар; улар контекстга қараб ижобий ё салбий маъно билдиради: шўҳ, шаддод, тўпари каби.



Download 314 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling