Фонетика ва графика асосларини ўрганишда педагогик технологияларни қЎллаш
Товушлар ва ҳарфлар, унли ва ундош товушларнинг
Download 314 Kb.
|
она тили китобча
Товушлар ва ҳарфлар, унли ва ундош товушларнинг
хусусиятлари билан таништириш Товуш мураккаб тушунча бўлгани учун бошланғич синфларда унга таъриф берилмайди. Шунга қарамай, болаларда товуш ҳақида тўғри илмий тасаввур амалий машқлар ёрдамида ҳосил қилинади. Бунда етакчи усул сўздаги товушларнииг талаффузи ҳамда сўзнинг лексик маъноси сўздаги товушларнинг таркибига боғлиқлиги устида кузатиш хисобланади. Масалан, ака, ука, она, она. ота, кул, гул каби бир унли ёки бир ундош билан фарқланадиган сўзлар ҳар хил лексик маънони ифодалайди. Сўзнинг товуш таркиби устида ишлаш савод ўргатиш давриданоқ бошланади. Болалар бу даврда талаффуз қилинган ёки эшитилган сўз товушлардан тузилишини билиб оладилар. Улар сўзни товуш томонидан таҳлил қилишга ўрганадилар, яъни сўзни бўғинларга бўладилар, сўздаги товушларни тартиби билан айтадилар. Бунда товуш томондан таҳлилни .ҳарф томондан таҳлил билан аралаштирмасликка алоҳида аҳамият берилади. Масалан, кўл сўзида к, ў, л товушлари, тинди сўзида т,и,н,д,и товушлари борлигини айтишлари зарур. Сўзнинг товуш таркибини тўғри тасаввур этиш ундаги ҳарфларни тушуриб қолдирмай ёки ўрнини алмаштирмай ёзиш малакасини шакллантириш учун ҳам, сўзни тўғри талаффуз қилиш учун ҳам катта аҳаминятга эга. Шунинг учун савод ўргатишдан сўнг ҳам, сўзни товуш томондан таҳлил қилиш машқлари ёрдамида сўздаги товушлар таркибини аниқлаш кўникмасини такомиллаштириш устида ишлаб бориш зарур. Маълумки, нутк товушлари икки катта гуруҳга бўлинади: унли товушлар ва ундош товушлар. Буни ўқувчиларга тушунтиришда қуйидаги белгилари ҳисобга олинади: 1) талаффуз қилиниш усули (унли товуш талаффуз қилинганда, ҳаво оқими оғиз бўшлиғидан эркин рашвишда ўтади, ундош товуш талаффуз қилинганда, ҳаво оғиз бўшлиғида тўсиққа учрайди); 2) овоз ва шовқиннинг иштироки (унли товушлар фақат овоздан иборат, ундош то-вушлар талаффуз қилинганда шовқин эшитилади, баъзан шовқин ва қисман овоз эшитилади); 3) бўғин ҳосил қилиш хусусияти (унли товушлар бўғин ҳосил қилади, ундош то вушлар бўғин ҳосил қилмайди. Ўқувчилар бу белгиларни ёдлаб олишларига йўл қўймаслик, аксича, 1-синфданоқ болаларда товушни талаффуз қилганда, овоз ёки шовқин эшитилганда нутқ органларининг вазиятини кузатиш кўникмасини ўстириб бориш лозим. Бундай кузатишлар IV синфда давом эттирилади ва умумлаштирилади. Товушларни ўзлаштиришга бундай ёндашиш, унли ва ундош товушларни пухта ўзлаштиришга имкон бериши билан бирга,ўқувчиларнинг ақлий қобилиятини ўстириш вазифасини ҳам бажаради; хусусан, болалар кузатилгаи ҳодисанинг бир неча белгиларин таққослашга, умумлаштиришга ўрганадилар. Ўзбек тили ёзуви товуш ёзуви ҳисобланади, чунки товуш ёзу4вда ҳарфлар билан ифодаланади.1- синф ўқувчилари қуйидагиларни билиб олишлари лозим: товушни талаффуз қиламиз ва эшитамиз; ҳарфни кўрамиз, ўқиймиз ва ёзамиз; ҳарф—товушнинг ёзувда ифодаланадиган белгиси. Ўқувчилар кўпинча товуш билан ҳарфни аралаштириб, хатога йул қўядилар. Ўқувчиларда график малакани шакллантириш учун улар қуйидагиларни билишлари зарур: 1) бир ундош ҳарф ёзувда икки ундош товушни ифодалаши мумкин (масалан, мактаб сўзидаги б ҳарфи п товушини, мактабим сўзидаги б ҳарфи б товушини ифо-далайди); 2) жўжа, жажжи сўзларидаги ж (жч) товуши (жарангли, портловчи) ҳам, журнал, жирафа сўзларидаги ж товуши (жарангли, сирғалувчи) ҳам битта ж ҳарфи билан ифодаланади; 3) тонг, кенг сўзларидаги учинчи жарангли ундош товуш нг икки ҳарф бирикмаси нг билан ифодаланади4)sh ch ҳарф бирикмалари ҳам биртовушни ифодалайди: shamol choy. Жарангли ва жарангсиз ундош товушлар. уларнинг ёзувда ифодаланиши. Ўқувчиларга жарангли ва жарангсиз ундош ундошлар ҳам товушлар талаффузини куза- тишга асосланиб таништирилади. Бунда жуфти бор жарангли ва жарангсиз ундошлар ажратилади, Кузатишда ўқуувчилар фаол қатнашиши ва уларга жуфти бор жарангли ундош билан жарангсиз ундошларни ажратиш қанчалик муҳим эканини яққол кўрсатиш учун фақат битта ундош товуш билан фарқланадиган бақир — пақир, гул — кул, дил — тил, зина — сина, жой—чой каби сўзлардаги товушларни таққослаш мақсадга мувофиқ.. Бунда ўқитувчи ўқувчилар диққтини б-п, в-ф, г-к, д-т, з-с, ж-ч товушлари бири жарангли, иккинчиси жарангсиз ундошдан иборат товуш жуфтларини ҳосил қилишига қаратади, уларнинг талаффузидаги фарқни амалий тушунтиради (жарангли ундош товушларда шовқин ва қисман овоз қатнашади, жарангсиз ундошларда эса фақат (шовқин эшнтила-ди); доскага стунидагича езиб к.уядн: Download 314 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling