Foydali qazilma konlarini gеologik iqtisodiy baholash Фойдали қазилма конларини баҳолаш тамойиллари
д. Конларни баҳолашда дастлабки маълумотлар
Download 122.51 Kb.
|
foydali qazilma konlarini geologik
- Bu sahifa navigatsiya:
- Конларни баҳолаш кўрсатгичлари
д. Конларни баҳолашда дастлабки маълумотлар.Фойдали қазилма конларини баҳолашни белгиловчи дастлабки маълумотларни қуйидаги гуруҳларга бирлаштириш мумкин: географик–иқтисодий, режали ва геологик.
Географик–иқтисодий омиллар коннинг географик холатини, иқлимини, районнинг рельефи ва ўзлаштирилганлигини, саноат корхоналарининг мавжудлигини, аҳоли сони ва уларнинг иш билан бандлигини, бўш ишчи кучларини, районнинг транспорт шароитларини, электр энергияси, қурилиш материаллари, сув ресурслари билан таъминланганлигини, тоғ-маъдан комбинатининг ишлаб турган, қурилаётган ёки лойиҳаланаётган корхоналар билан, қўшимча минерал ҳом ашёлар истемолчилари билан ўзаро алоқа ўрнатиш имкониятларининг мавжудлиги, уларнинг ҳажми каби бир қатор маълумотларни ўз ичига олади. Бу маълумотлар фойдали қазилма конларини баҳолаш учун катта ва кўп ҳолларда хал қилувчи аҳамиятга эга. Йўл тармоқлари яхши ривожланган, аҳолиси зич жойлашган саноатлашган районларда конларни ўзлаштириш, кам ўзлаштирилган, етиб бориш қийин бўлган районларда жойлашган конларни ўзлаштиришга нисбатан албатта анча қулай. Чунки улар учун камроқ капитал маблағ жалб этилади, ўзлаштириш муддати қисқа, маҳаллий ишчи кучлари учун маиший шароитлар яратишга ортиқча маблағ сарфланмайди, уларни кўчириш, ташиш зарурияти йўқ, шунингдек, минерал ҳом ашёлар ёки қайта ишлаш маҳсулотлари узоқдан ташиб келинмайди. Айниқса, бу қурилиш материаллари, кўмир, темир маъданлари, боксидлар, охактошлар, агрономик ҳом ашёлар каби ўта муҳим, аммо нисбатан арзон ва катта ҳажмда фойдаланиладиган фойдали қазилмалар учун тааллуқли. Конларни баҳолаш кўрсатгичлари Кон миқёси, маъдан сифати, ундан фойдаланишнинг геологик–иқтисодий, муҳандислик–геологик, тоғ–техник ва гидрогеологик шароитлари конларни баҳолашда муҳим параметрлар бўлиб ҳисобланади. Аммо, захираларнинг миқдори ва сифати бўйича баҳолаш, геологик–иқтисодий жиҳатдан баҳолашнинг фақат бир томонидир. Бошқа томондан, конларни қазиб олиш тизимлари ва усулларини, хом–ашёларни бойитиш ва қайта ишлаш шароитларини билиш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Конлардан фойдаланишда бу омилларни биргаликда кўриб чиқиш конларнинг техник–иқтисодий кўрсатгичларини, жумладан, йиллик ишлаб чиқариш қувватини, маблағ киритиш ҳажмини, қазиб олиш ва қайта ишлаш таннархини, рентабеллиги каби бир қатор кўрсатгичларни аниқлаш имконини беради. Download 122.51 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling