Француз-ўзбек ҳамкорлигида Амир Темур ҳузурига унинг Туркия ва Шом ҳудудларида бўлган пайтида келган элчилар


Download 40.67 Kb.
Sana30.04.2023
Hajmi40.67 Kb.
#1414573
Bog'liq
q uzb


Режа.
Кирищ.


Асосий кисм.

    1. француз-ўзбек ҳамкорлигида Амир Темур ҳузурига унинг Туркия ва Шом ҳудудларида бўлган пайтида келган элчилар

    2. Амир Темур Амир Темур ва ва унинг жаҳон тарихидаги ўрни

    3. Темурийлар даврини урганиш

Хулоса.
Фойдаланилган адабийотлар руйхати.

Кириш.
Дунёнинг турли мамлакатларида таниқли давлат ва жамоат арбоблари, олимлар ва адиблар ўз ижтимоий-сиёсий, илмий ва ижодий фаолияти давомида буюк аждодларимиз, хусусан, Соҳибқирон Амир Темурнинг жаҳон цивилизацияси ва маданияти ривожига қўшган муносиб улушини юксак эътироф этиб келади.Хақиқатан ҳам, Амир Темур жаҳон тарихида қудратли ва гуллаб-яшнаган давлат барпо этган буюк саркарда ва давлат арбоби сифатидагина мавқе тутмайди. Соҳибқирон ўз пойтахти бўлмиш Самарқандни ер юзининг маданий-меъморий ва илмий-маънавий марказларидан бирига айлантирган.Буюк аждодимизнинг энг муҳим фазилатларидан бири шуки, у зот бундан олти аср аввал давлатлараро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш, узоқ ва яқин халқлар ўртасида дўстлик ва ҳамжиҳатлик ришталарини мустаҳкамлаш ўз салтанати ёрқин истиқболини таъминлашнинг муҳим омили экани теран англаган. Шу боис, Европа ва Осиёни боғлашга хизмат қилган улкан ишларни амалга оширган. Бир томондан – Хитой, Ҳиндистон, иккинчи томондан – Франция, Испания, Англия ва бошқа давлатлар билан алоқа ўрнатган ва шу муносабатларни мустаҳкамлашга интилган.Мамлакатимиз олимлари ва хорижлик мутахассислар томонидан илмий асосда эътироф этилганидек, Амир Темур тарихда ўз даврининг энг моҳир дипломати сифатида ҳам чуқур из қолдирган. Соҳибқирон буюк давлат арбоби сифатида ўз мақсадларига эришишда дипломатиянинг тинч йўли ва ҳарбий тадбирларни моҳирона қўшиб олиб борган.Амир Темур барпо этган буюк салтанат ўша даврдан бошлаб нафақат қўшни мамлакатлар ва уларнинг подшоларини, балки узоқ юртлар ҳукмдорларини ҳам ўзига жалб этиб келган. Тарихий ҳужжатлар далолат беришича, XIV асрнинг 70-йиллариданоқ Европа давлатлари вакиллари Мовароуннаҳрга келиб, бу ердаги янги, мустақил давлатнинг қудрати ва салоҳияти билан жиддий қизиққанлар.


Соҳибқирон ҳам, ўз навбатида, айниқса, қудратли салтанат шакллангач, ўша даврнинг деярли барча йирик давлатлари ва уларнинг ҳукмдорлари билан фаол дипломатик алоқа ўрнатган. Турли давлатларга ўз элчиларини юборган, шунингдек, унинг ҳузурига йўлланган хориж элчиларини қабул қилган.Амир Темур Кастилия ва Леон қироли Дон Энрике III (айрим манбаларда – Испания қироли Генрих III), Франция ҳукмдори Шарл VI (айрим манбаларда – Карл VI), Англия қироли Генрих IV саройига элчилар юборгани, ўз навбатида, испаниялик, франциялик, англиялик, хитойлик ва бошқа бир қатор – жами 20 дан ортиқ хорижий давлат элчиларини ўз пойтахти Самарқандда қабул қилгани ҳақида атрофлича баён этилган кўплаб тарихий ва илмий асарлар бу фикрни яққол тасдиқлайди.Амир Темур дипломатиясининг ўзига хос томонларидан бири – у ўзининг барча мурожаатларида, ҳатто қатъий талаб шаклида ёзилган номаларида ҳам Шарқ дипломатияси этикетларига риоя қилган. Айрим юртлар хукмдорларининг қўпол шаклда, баъзи ҳолларда жаҳл ва жаҳолат билан ёзилган номаларига ҳам Соҳибқирон ҳамма вақт ўз фикрини аниқ баён қилган ҳолда маданият ва одоб билан жавоб қилганини ўша даврлардан мерос бўлиб қолган тарихий хатлар орқали билиб олиш қийин эмас. Амир Темурнинг Франция қироли Шарл VI га йўллаган мактубида «Салом ва тинчлик эълон қиламан!», деган сўзлар битилгани буни яққол тасдиқлайди.Шу ўринда Францияда Амир Темур шахсига бўлган катта қизиқиш ҳақида тўхталиб ўтсак. Француз шарқшунослари Соҳибқирон ва у асос солган буюк сулола тарихини ёритишда фақат ҳарбий юришлар ва амалга оширилгаи ишлар солномасини тузиш билан чекланмасдан, ўша давр ижтимоий-сиёсий ва маънавий-мафкуравий муҳитини ҳамда Амир Темурга ва унинг авлодларига хос соф инсоний фазилатларни, уларнинг давлат, жамият, дин ва илм-фанга бўлган муносабатини ҳам атрофлича тадқиқ қилишга алоҳида эътибор берадилар.Француз шарқшуносларининг Амир Темур ва Темурийлар даври тарихини ўрганиш миқёси кенг бўлиб, улар ўша давр бошқарув ва ҳарбий тизимини, маданияти, дини, фалсафаси ва илмий тафаккурини атрофлича ёритади. Санъат вамеъморчилик француз олимлари учун алоҳида ва доимий қизиқиш мавусидир
1.
Темурийлар Уйғониш даврига бағишлаб улар ёзган асарлар, ўтказган илмий анжуманлар ва кўргазмалар шундан далолат беради.Шўролар даврида Амир Темур тўғрисида илиқ сўз айтиш айб, ҳатто жиноят ҳисобланган бир пайтда, яъни 1987 йил 22 мартда Парижда «Темурийлар даври тарихи ва санъатини ўрганиш ва француз-ўзбек маданий ҳамкорлиги» уюшмаси тузилган. Уюшма Амир Темур ва темурийлар даври тарихи ва маданиятини тарғиб қилиш борасида дунёда биринчи тузилган ташкилотдир. Унинг асосий мақсади Амир Темур ва темурийлар маданияти, санъати, шунингдек, Буюк ипак йўлининг муҳим қисми, Шарқ ва Ғарб маданиятларининг чорраҳаси бўлмиш Марказий Осиё тарихи ва унинг жаҳон цивилизациясига қўшган улкан ҳиссаси билан кенг француз оммасини таништиришдан иборат. Бунинг яққол далили сифатида улар Самарқанду Шаҳрисабз, Бухоро-ю Ҳирот, Балху Шимолий Ҳиндистондаги тенгсиз Шарқ меъморчилик дурдоналарини мисол қилиб кўрсатадилар. Шу мақсадда уюшма турли темурхонлик кечалари, илмий анжуманлар, кўргазмалар ўтказиб туради. Темурийларнинг хақиқий ихлосманди бўлмиш уюшма аъзолари французларни машҳур тарихий «Самарқанд йўли»дан боришга, Амир Темур салтанати пойтахти мовий гумбазларига маҳлиё бўлишга, Шарқ уйғониш даври маданияти ва санъатидан завқланишга чорлайди.Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги илмий-маданий ҳамкорлик ривожида уюшманинг муносиб ўрни бор.Шуни ҳам қайд этиш керакки, француз темуршунослари яратган асарлар қаторида профессор Люсьен Кереннннг китоб ва мақолалари алоҳида ўрин тутади. 1961 йилда Ўзбекистонга қилинган сафар профессорнинг ҳаётида бурилиш ясайди. Шу пайтдан бошлаб у ўз ҳаётини Амир Темур шахси ва темурийлар сулоласи тарихини ўрганишга бағишлаган.Профессор Л.Керен ўз асарларини ёзишдан аввал Амир Темур тўғрисида ёзилган Шарқ ва Ғарб манбаларини чуқур танқидий нуқтаи назардан ўрганиб чиққан. Шарафиддин Али Яздий ва Ибн Арабшоҳнинг солномалари, Руи Гонсалес де Клавихо «Кундаликлар»и, мавжуд тарихий архив ҳужжатлари ва ёзма манбалар ҳамда таниқли француз шарқшуносларининг асарлари шулар жумласидандир.Олим Соҳибқирон ҳақида улкан архив, тарихий, ашёвий ва ҳаётий маълумотлар тўплаган. Ана шу манба ва асарларни муқояса килиб, таққослаб, улардан ҳар бирининг тарихий далиллар нуқтаи назаридан ишончли ва холис эканига баҳо берган. Натижада Амир Темурнинг мукаммал таржимаи ҳоли ва образини яратишга муваффақ бўлган, Соҳибқирон фаолиятини теран ва холис баҳолаган.Люсьен Керен Амир Темур шахсига холис ва мафкуравий ақидаларсиз ёндашади. Илмий ва тарихий далиллар асосида мулоҳаза юритади ва хулосалар чиқаради. Олим Соҳибқирон шахсини таҳлил қилар экан, унинг фақат ҳарбий истеъдодига эмас, балки мақсадини аниқлаб, унга эришиш борасидаги сиёсий заковатига, дипломатик маҳоратига ва бунёдкорлигига ҳам тан беради.Профессор Л.Керен Амир Темур ва унинг Европа билан алоқаларига бағишланган бир қатор асар ва мақолалар муаллифидир. Унинг энг асосий китобларидан бири «Темур ёхуд Соҳибқирон салтанати» илк бор 1978 йилда босилиб чиққан. Унинг йирик асарларидан яна бири «Темур даврида Самарқанд йўли» (Париж, 1990) китоби ЮНЕСКОнинг «Ипак йўли – мулоқотлар йўли» дастури доирасида тайёрланган.Люсьен Кереннинг бу китоблари уни донғи кетган темуршунос олимлар қаторига қўшгани бежиз эмас. Айниқса, Соҳибқироннинг Европадаги ўрни ва хизматига оид фикрлари диққатни жалб этади. Олим Амир Темур Европа андозасидаги буюк давлат бошлиғи ва музаффар саркарда, моҳир дипломат ва илм-фан ҳомийси эканини алоҳида қайд этган.Люсьен Керен «Амир Темур» номли икки қисм, олти пардали пьеса ҳам яратган. Қарийб ўттиз беш йил давомида Амир Темур тўғрисида олиб борган тадқиқотлари хулосаси сифатида шундай деб ёзади: «Бир томонда каттиққўл Темур турса, иккинчи томонда илм аҳлини қутлаб, ҳимоясига оладиган Темур туради; бир томонда бутун-бутун шаҳарларни забт қилувчи Темур бўлса, иккинчи томонда обидалар, мадрасалар, анҳорлар қурдирувчи ва боғлар барпо эттирувчи Темур туради. Бу мураккаб шахс муаррихлар учун ҳам жумбоқ бўлиб қолмоқда».Амир Темур даври дипломатиясини ўрганиш давлатчилигимиз тарихи ва моҳиятини янада кенгроқ тушунишимизда катта аҳамият касб этади. Бу мавзу олимлар томонидан ўрганилаётганига қа- рамай, ҳали унинг барча муаммолари тўлалигича очиб берилмаган. Жумладан, унинг ўзига хос хусусиятлари, давлат бошқарувини кучайтиришга кўрсатган таъсири, назарий асослари тўлалигича таҳлил этилмаган. Бизнинг туркий давлатчилигимизга мувофиқ аж- додларимиз азалдан халқаро муносабатлар ва дип- ломатия қонун-қоидаларига амал қилиб, бу соҳани ривожлантириб келганлар. Меҳмондўст халқимиз азалдан ўзга халқларни ҳурмат қилиш, улар билан дўстона муносабатлар ўрнатишга интилиб келган. Манбалар ва тарихий далиллар Амир Темур дипло- матиясида тинчлик, ўзаро ҳурмат, рақибига шафқат қилиш ва унга катта имкон яратиш, ҳар қандай оғир шароитда ҳам элчини қадрлаш, дипломатия қоидала- рига қатьий амал қилиш, инсон ҳаётининг дахлсиз- лиги, гуманизм ғоялари устувор бўлганлигини кўрса- тади. Тарихий манбалар Амир Темурнинг барча чигал жумбоқларнинг ўндан тўққиз фоизини тўғри қўл- ланилган тадбирлар, яъни аввало, дипломатиянинг усулларидан фойдаланган ҳолда ҳал қилганлигига гу- воҳлик беради. “Амир Темур даври дипломатиясининг ғоялари, мақсадлари, хусусиятлари ўша даврда бошқа давлат- ларнинг олиб борган дипломатиясининг ғоя ва ху-ганлигини инобатга олиб, уни ўз ўғли сифатида қабул қилади ва «унинг қўлига қувват бераман»1, — дейди. Унинг Боязид Йилдиримга бўлган муносабатини олайлик. Манманлик ва кибр билан ўзига ҳаддан ташқари ишонган Боязид Амир Темурнинг душман- ларини қўллаб-қувватлайди, илтимос ва талабларига ҳақорат ва қўрслик билан жавоб қилади. Охир-оқибат жанг билан якун топган зидциятли муносабатлардан кейин енгилган Боязидни Амир Те- мур ҳузурига олиб келадилар. “Чангга беланган ва ҳолдан тойган омадсиз сул- тонни музаффарнинг чодирига келтирганларида тун чўккан эди. Амир Темур ўйнаётган шатранжини тўхтатиб, одат юзасидан унга бир неча савол берди. У Султон ва унинг ўғиллари ҳаётига зарар етказмас- ликка сўз берди. — Агар ишимиз чаппасидан кетиб, бугун Худо се- нинг тарафингни олганда, — дея таъкидлади улуғ амир, — сен менга ва лашкаримга қандай муносабат- да бўлишингни ҳамма биларди. Улуғ амир умри бўйи эришган зафарларининг бу- югидан сўнг ҳотамтойлигини кўрсатди”2, — деб ёзади Люсен Керен.
2.
Соҳибқирон Амир Темур дипломатик муносабат- ларда ташаббус кўрсатиб, халқаро алоқаларни ривож- лантиришга интилган. Тенглик, рақибига ён босиш, жўмардлик каби фа- зилатлар унинг дипломатиясига хос хусусият эди. У
“ҳар бир банда ирқи, миллати, диний эътиқодлари- дан қатъи назар Аллоҳ олдида тенг” деган тушунчага таяниб, ташқи сиёсатда ҳам унга амал қилиб келган. Демак, инсон омили, фаровонлиги ва ободдиги унинг қарашларида ва дипломатиясида аввалги ўрин- да туради. Ричард Нелсон ҳаққоний равишда Амир Темур салтанатга фақат бир маданиятни мажбуран ки- ритмасдан, аксинча, турли маданиятларни қўшиб бугунгача яшаб келаётган Овроосиё ғоясини дастлаб ишлаб чиққан шахс эканлигини, маданиятлараро яхшигина кўприк ўрнатганлигини, (кўчманчилар ва ўтроқ халқлар, мўғуллар, турклар, форсийлар) ғарб ва шарқ ўртасида ҳам таҳсинга сазовор муносабатлар ўрнатганини айтиб ўтган эди1. Соҳибқирон Амир Темур бугунги кунда глобалла- шувда муҳим ҳисобланган интеграциянинг дастлабки даракчилари ва назариётчиларидан бўлган. У Тўхта- миш, Барқуқ, Боязид ва бошқа йирик дипломатлардан фарқли ўлароқ бир динни бошқа динга, мафкурани ўзга мафкурага қарши қўймай ҳар икки зиддиятли та- рафнинг ижобий ечими ва йўлини топишга интилган. Ҳозирги даврдаги Овроосиё, ягона Туркистон ва бошқа интеграцияни кучайтириш, фаровонликка ка- фолат бўлувчи ғоялар ҳам тарихий ғояларни тиклаш ва ундан амалий фойдаланишга интилиш натижасида пайдо бўлган. Қозоғистонлик олим К.Л.Бурҳонов ва ҳамюртимиз И.Искаддаровлар ҳам тадқиқотларида «Ягона Туркис-
тон» концепцияси Амир Темурнинг ягона макон ғоя- ларига ҳамоҳанглигини таъкидлаб ўтадилар1. Покистонлик олим Ф.А. Дурроний ҳам «Амир Те- мур Ўрта Осиёдан чиққан буюк саркардалардан бўл- ган.Унинг қатьиятлилиги, бир мақсадга интилувчан- лиги ҳамда тиришқоқлиги кучли рақиблари устидан ғалаба қозонишга ёрдам берган.У турли вазиятларда рақибларидан устун келишининг биронта ҳам имко- ниятини қўлдан бермаган, керак бўлганда ҳеч икки- ланмай музокара олиб борган, ўзи кучли дипломат бўлган, унинг стратегияси зудлик билан ҳаракат қи- лиш, рақибига зарба бериш», — деб унинг дигагома- тиясидаги хос хусусиятларга катта баҳо берган. Тарихий далиллардан Амир Темур ташқи сиёсати ва дипломатиясида байналмилаллик, толерантлик ғо- ялари мавжуд бўлганлигини англаш мумкин. Жумладан, Грузия ҳукмдорлари билан олиб борган дипломатик алоқалар тарихи фикримизга далилдир. Низомиддин Шомийнинг ёзишича, гуржилар ер- лари, шаҳарлари ва аҳлу авлодларини Амир Соҳибқи- роннинг ғазаб ўтидан сақлаш учун заруратдан қайта- қайта элчи юбордилар, нодир туҳфалар, отлар ва ҳар хил жониворлардан иборат тортиқлар тортиб, илти- мос қилдилар: «Ҳазрати Амир Соҳибқирон раҳмли тангри ва ҳазрати раббилоламиннинг соясидирлар. Тангрининг раҳмати мўъминларга қаратилган бўлга- нидек, унинг карами кофирлар ва мушриклар учун'Бурҳонов К.Л.Амир Темур давлати ва ягона Туркистон концеп- цияси // Амир Темур ва унинг жаҳон тарихидаги ўрни: халқаро конференция материаллари. ҳам насиба етказувчи ва нигоҳбондир, барча унинг раҳмати дастурхонидан насибадор, карам ва эҳсони- дан ҳиссадордир. Бизнинг илтимосимиз шулдурки, журмимиз устига афв этагини ёпиб, гуноҳимиздан ўтсалар ва бу нав- бат яна бизга навбат берсалар, токи бундан кейин илгариги подшоҳлар ва оталаримиз бу мамлакатлар султонлари билан қандай яшаган бўлсалар, биз ҳам шу тариқа ҳаёт кечирайлик, божу хирож молларини хизонаи маъмурага етказайлик, ҳарбий юришларда муқаррар қилинган миқдорда аскарлар жўнатайлик. Агар жизйа тўлаб турсак ва амонда эканлигимизни билсак, сизнинг динингиз ўзингиз учун, менинг ди- ним ўзим учун...»1, — қабилида илтимос қиладилар ва ўз динларини сақлаган ҳолда Амир Темурга бўйсуниш истагини билдирадилар. Грузинларнинг ушбу илтимосидан кейин Амир Те- мур уларнинг гуноҳидан ўтди, ҳадяларини қабул этиб шундай ихтиёр қилди: «Бундан кейин қуллик мақо- мига дохил бўлиб, яхши бандалик вазифаси ва мақбул хизматларини адо этишга киришсинлар, ёзишмалар ва борди-келди эшигини очсинлар, мусулмонларни ўз жойларида эмин ва азиз тутсинлар, бединлар қо- идаларини мўминлар вилоятида ошкор этмасинлар»2, — деб элчиларга сарполар кийгизиб жўнатади. ’ Демак, у дипломатия йўлида мафкуралар, динлар, халқларнинг ўз талаб-эҳтиёжларини ҳисобга олиб, уларнинг ўзаро ҳурматда бўлиши, миллий ҳамда ди- ний жиҳатдан беобрў қилмаслигининг тарафдори бўлган.Қатьият, мақсадга интилиш, тиришқоқлик, имко- ниятдан максимал ва тўғри фойдалана билиш, юксак ахлоқий қадриятлар, музокара олиб бориш орқали масалани тинчлик йўли билан ҳал қилиш, тезкор ҳа- ракат қилиш, рақибига пайт пойлаб зарба бершп каби усуллар унинг дипломатиясидаги хос хусусиятлардан- Дир. Амир Темур дипломатиянинг таҳдид, огоҳланти- риш билан бирга ташвиқот1 усулларидан кенг фой- даланишга интилган. Бу эса ўша даврнинг ўзига хос информацион курашларидан эди. Соҳибқирон Амир Темур дипломатияси маслаҳат, кенгашга асосланган бўлиб, сўнгги хулоса чиқарилган қагьий қарорлар қа- бул қилган. Ўзининг дипломатик алоқалари, хатги-ҳаракатлари билан Амир Темур ўз давригача мавжуд бўлган дипло- матия илмини умуминсоний ғоялар, юксак ахлоқий фазилатлар билан бойитди. Унинг шакли, этикаси, мазмунини гўзаллаштириб, ўз даври даражасидан юқо- рига олиб чиқци. Соҳибқирон Амир Темур дипломатиясида мардлик ва жасорат бир-бирини тўлдирувчи асосий арконлар- дан эди. Б.С.Маннонов ҳам «Қўлимиздаги кўплаб далилларга амал қилиб Амир Темур дипломатияси чуқур ва изчил гуманизм руҳи билан суғорилган дейишимиз мумкин. У сотқинларни беаёв жазолаган, қўрқоқлик ва ик- киюзламачиликдан жирканган, бироқ душманларига ўз қилмишларини обдан ўйлаб кўриш ва хулосалар чиқаришга имкон берган, агар улар ўз хатоларини ту- шуниб етиб, уларга Соҳибқиронга бўлган садоқатини
ҳаётда исботлаш учун яна бир марта имкон беришини сўраб ялиниб-ёлборганда, уларни кечирган»1, — деб унинг дипломатиясидаги афзал қоидаларни алоҳида ва тўғри таъкидлаб ўтган. Тарихдан яна бир мисол. Миср ҳукмдорлари Со- ҳибқирон элчиларини ўлдирса-да, «Элчига ўлим йўқ» қоидасига биноан у томондан келган Байсақ исм- ли элчига шафқат қилади, уни ўлдириш учун қулай имкон туғилса ҳам бундай пасткашликка бормайди. Миср ҳукмдорининг хагги-ҳаракатларидан ғазаблан- ган Амир Темур элчига жавоб мактуби ёзиб бермай- ди ва шундай таъкидлайди: «Сени юборган кимса у билан яхши муомала қилишимга арзимайди, менинг унга мактуб юборишимга лойиқ эмасдир.Аммо унга айтгинки, мана мен сенинг изингдан унга томон етиб бораман ва мана менинг шерларим чангаллари сенинг этагингга ёпишган(дай) у қочиш учун ёки (жойида) қарор топиши учун этагини шимарсин. Булар (қо- чиш ёки туриш)дан қай бирини ихтиёр этса, шунга лойиқ имкони борича «куч-қуввату отлиқ аскарлар тайёрласин»2. • Миср элчиси Амир Темурнинг бу жўмардлиги- дан ҳайратланиб «тирик қайтариб юборилганлигимга ишонмасдим» деб айтган3. Соҳибқирон қўшинида хизмат кўрсатган европалик саркарда Шилтбергер томонидан келтирилган бир ҳи- коя унинг дипломатиясидаги гуманизм ғоясини янада яққолроқ акс эттиради.Шилтбергернинг ҳикоя қили шича, мумкин. Элчи турклар юнонлардан тортиб олган барча ерларни Галиполидан таянч пункт сифатида фойдаланиб қўлга киритганлиги ҳақида хулосалари- ни берган. Клавихо бу шаҳар Боязиднинг катта ўғли Мусул- мон Чалабийга қарашли эканлигини айтиб ўтган. Демак, Усмонийлар давлатининг Европа қисмига Мусулмон Чалабий ҳукмдорлик қилган. Амир Те- мур даврига оид манбаларда ҳам Амир Темур Боя- зид вафотидан кейин ҳокимиятни унинг ўғилларига қайтариб берганлиги, айнан Европа қисмига Мусул- мон Чалабийни ҳукмдор этиб тайинлагани ҳақида маълумотлар бор. 1403 йилнинг 28 октябрь куни Византия импера- тори Клавихо ва унинг йўлдошларини қабул қил- ган. Византия ямператори томонидан элчилар яхши кутиб олинади ва уларга иззат-икром кўрсатилади. Клавихо туркларга тегишли бўлган Понтора- кия шаҳридан ўтганлиги ҳақида гапириб ўтади1. Бу шаҳар бугунги кундаги Бендерекли шаҳридир. Бу шаҳар Мисал Маталабий (Мусо Чалабий)га қарашли бўлган. Сайёҳ ва элчи турклар ўттиз йилча олдин бу шаҳарни Византия императоридан сотиб олганлиги ҳақида маълумот беради. Клавихо бу шаҳарни катта бандаргоҳ, бой ва маш- ҳур шаҳар бўлгани ҳақида ёзиб ўтган. Улар Понтора- киядан суза бориб, Рио деб аталувчи қалъага яқин- лашадилар, аммо турклар уларни хавотирлик билан қарши оладилар. «Кемада юртимизга бирон зиён ет- казиш ниятидаги одамлар келдимикин» деб ўйлаб
қирғоққа кўпгина турклар йиғилган эдилар, — деб ёзади Клавихо. Бундан кўринадики, ушбу ҳудудлар ташқи душманлар хужуми хавф солиш эҳтимоли кучли бўлган ҳудудлардан бири ҳисобланган. Ана шуларни инобатга олсак, ўша даврда албатта турклар бу ерларда ҳимоя тизимига катта эътибор қаратган булишлари керак. Элчилар ўзларига хавф-хатар туғдирмасликлари учун бу қалъада тўхтамайдилар. Улар Қора денгиз оша сузиб Партен (Эдирна) шаҳрига ва шу номли дарёга етиб келишади. Элчилар ичимлик суви ғам- лаб олиб тезлик билан бу шаҳарни тарк этадилар. Сабаби бу ерда Партен (Эдирна) дарёси бошланган жойда баланд қоя устига минора қурилган, у ердан кўп эшкакли ҳарбий кемаларнинг дарёга кириши ва тўхташига йўл қўймаслик учун кузатув олиб бори- лади1. Клавихо турк диёридаги генуяликларга қарашли Самастро (Сивос)дан чиқиб, Икки қалъа сўнг, Ни- нополу (Инаболу) деб аталувчи турк қалъасига етиб келишади. Клавихо Киноли (Хиноли) деб ном олган бу қалъа- нинг Исфандиёр исмли бир мўътабар мусулмон зот- га тегишли эканини айтиб ўтган2. Бундан билиш мумкинки, бугунги Туркия ҳуду- дининг баъзилари арманлар, бошқа қисми греклар- га, бир қисми генуяликларга ва бошқаларга қарашли бўлган. Демак, ўша даврда Ўрта Шарқда сиёсий аҳвол та- ранг бўлган, ҳар бир подшоҳ ва бекликларга қўшни
3.
давлатлардан хавфларнинг эҳтимоли кучли бўлган, айнан мана шу ҳудудларда сиёсий воқеалар тез ри- вожланган. Биз ўша даврдаги ташқи сиёсат ва дипло- матия тарихини ўрганишимизда Клавихо келтирган маълумотлар катта аҳамият касб этади. «Кундаликлар» орқали ҳам бемалол салжуқ турк- ларининг бир қанча бейликлари ўша даврда ҳам мавжуд бўлганлиги ҳақида хулоса чиқариш мум- кин. Бейликлар мустақил давлатлар бўлиб, ўз сиёсий мавқеига эга бўлган. Исфандиёр эса Жондорўғилла- ри бейлигининг вакили бўлиб, Хиноли унинг тасар- руфига кирган ҳудудлардан ҳисобланган. Клавихо Исфандиёрнинг Темурбекка бож тўла- ши, Амир Темурнинг номи билан танга зарб этгани ҳақида ёзиб ўтган. Бундан кўринадики, Анқара жангидан кейин Тур- кия тарихидаги 1402—1413 йилларни ўз ичига олган Фитрат даврида Жандорўғиллари ҳам бошқа баъзи бейликлар қаторида Амир Темурнинг вассали сифа- тида ҳукмдорлик қилган. Элчилик кемалари 1404 йилнинг 31 март куни Си- нополи, яъни Синоп шаҳрига етиб келади. Синоп шаҳри денгиз бўйидаги энг гўзал шаҳар- лардан бўлиб, Амир Темур даврида яшаб ўтган ва унга душ манлик руҳида ёзилган «Ажойиб ал-мақ- дур фит-тарихи Таймур» («Темур тарихида тақдир ажойиботлари») номли асар муаллифи Ибн Араб- шоҳ бу шаҳарни ошиқ-мошиқлар шаҳри деб атай- ди. Бу шаҳар денгиз бўғизида катта бўлиб, унга кириш йўли ғоятда мушкулдир. Бу оролда бир тоғ бўлиб, нозик ўтиш жойига туташган эди. Бу шаҳар И сфандиёрнинг таянган ва ишончли макони, ха-
зиналарини сақлайдиган жойи бўлганлигини ай- тиб ўтган1. Клавихо бу шаҳарни Исфандиёр тасарруфида бўл- ганлигини ёзиб, унинг ўзи шаҳарда йўқлиги, мазкур шаҳардан уч кунлик масофа узоқликда жойлашган Кастамеа (Кастаману) шаҳрида эканлигини айтиб ўтган. Клавихо «Кундалиги»дан Жондорўгиллари бейлигининг йирик шаҳарларидан бири Кастамеа бўлганлигини англаб етиш мумкин. Бу шаҳар ҳақида ҳам Ибн Арабшоҳ қуйидаги таъ- рифларни бериб ўтган: «Унинг шаҳарларидан Кас- тамания бўлиб, мулкининг тахти ва кемалари учун денгиз бандаргоҳи эди»2. Демак, Кастаману ва Синоп шаҳарлари Жондор- ўғиллари бейлигининг муҳим порт шаҳарларидан бўлиб, улар ҳам сиёсий, ҳам иқтисодий ва ҳарбий жиҳатдан ҳам катта мавқега эга бўлган шаҳарлари- дан бўлган. Муарррих Низомиддин Шомий Йилдирим Боя- зиднинг қавму қабиласидан Исфандиер номли бир киши Сийнобдан Амир Соҳибқироннинг олдига ке- либ, минг бош от тортиқ қилганлиги ҳақида айтиб ўтган3. Бу маълумотлардан кўринадики, бизга Амир Те- мур ҳузурига унинг Туркия ва Шом ҳудудларида бўлган пайтида келган элчилар ҳақида маълумотлар тўлиқ эмас
Амир Темур Исфандиёр бейнинг бу хатти-ҳа- ракатларидан сўнг унга Кастаману, Чанкири, Ка- лечик ва Тося каби Жондорўғилларининг аввалги ерларини берди. Ўрта Шарқда кучайган ташқи ва ички муносабатлар жараёнида Амир Темурнинг ўрни ва роли катта бўлганини кўриш мумкин. Ибн Арабшоҳ унинг Темур давлатига қўшилиш тарихини қуйидагича давом эттирган: «Темур Ис- фандиёр бейни севинч билан қарши олиб муомала қилди ва Ибни Усмонга кек қилиб, Исфандиёрни ўз мартабасида барқарор тутди. Кейин Исфандиёр- га Қараман авлодларига ва узига итоат изъон там- ғаси билан тамғаланган ўша теварак-атрофдаги амирларга Маҳмудхон ва улуғ амир Темур Кўрагон номи билан хутба ўқитиб, пул зарб қилишларини амр қилди. Улар Темур фармонларига амал қилиб, у ман қилган (иш)лардан ҳазар қилдилар. Шу би- лан улар гароту мусодарадан амин бўлдилар. Зикр қилинган Исфандиёр ғоят ёши улғайиб 843 йилда (1439—1440) вафот қилди. У Темур ҳузурига келган подшоҳларнинг охиргиларидан эди»1. Манбалардаги маълумотларни таққослаб, Жон- дорўғиллари беклигининг Анқара жангидан кейин ҳам сиёсий нуфузи баланд бўлганлигини англаб етиш мумкин. Элчилар Амир Темур ҳокимиятини тан олган Ис- фандиёр бей билан учрашишни истар эдилар. Чунки улар бу ҳудуд ҳукмдори Амир Темур давлатига қарам бўлганлари учун ҳам иззат-икром кўришлари, бе- малол юришларини яхши билар эдилар. Клавихо ва
унинг ҳамроҳлари ундан Самарқандга йўлни давом эттириш учун қаиси иўл орқали, қандаи иўсинда юриш хусусида маслаҳатлашиш учун Исфандиёрбей билан кўришишни истар эдилар. Клавихо «Темурбекка бож тўлаб турганлиги учун Исфандиёрдан турк султонининг ўғли норози эди. Исфандиёр унга қарши курашмоқ учун Кастамеа шаҳрида қарийб қирқ минг аскар тўплаб шай бўлиб турган эди», — деб ўша даврнинг кескин сиёсий ва- зияти ҳақида ҳам ёзиб ўтган1. Клавихо Йилдирим Боязиднинг Исфандиёр бей- нинг отасини ўлдиргани ва унинг ерларини тор- тиб олганлиги Усмонийлар ва Исфандиёрбейнинг ўртасидаги низоларга сабаб бўлган дея маълумот берган2. Демак, ўша даврда Жондорўғли Исфандиёр билан турк султони ўғли ўртасида кескин низолар мавжуд бўлган. Бунинг устига Анқара жангидан кейин Амир Темур томонидан ўз ерларига ҳукмрон этиб тайин- ланган Йилдирим Боязид ўғиллари ўртасида ягона ҳокимлик учун курашларнинг кучайиши ҳам бу кес- кинликни ошириб юборган. Элчилар 1404 йилнинг 5 апрель куни пешин намози вақтида Симисо (ҳозирги Самсун) шаҳри- га етиб келишади. Клавихонинг маълумотларига кўра, бу шаҳарда иккита қалъа бўлиб уларнинг бири генуяликларга, бири Мусулмон Чалабийга тегишли бўлган3. Ибн Арабшоҳ бу шаҳарни мусул- монларга тегишли денгиз қирғоғидаги қалъа бўл-
ганлигини айтиб утади. Бунинг муқобилида эса насронийларга қарашли шунга ўхшаш бир қалъа бўлиб, улар иккаласи бир-биридан тош отиш ма- софасича ҳам эмасди. Бу иккала қалъа доимо бир- биридан ҳазарда турардилар. Булардан ташқари ҳам унинг водий ва тоғ чўққиларида қасабалари ва қишлоқлари бор эди1. Бундан англаш мумкинки, ўша даврда баъзи ша- ҳарларнинг бир қисми бошқа давлатларга, бошқа қисми туркларга қарашли ерлар ҳам бўлган. Элчилар йўл-йўлакай Хинио деб аталган портга етиб келади- лар. Улар бандаргоҳнинг ёнида, баланд қоя устида юнонлар истиқомат қиладиган кичик шаҳар кўр- ган. Шаҳар ёнидаги тоғ чўққисида шаҳарга қарашли қалъа бор. Унда уч юзта турк истиқомат қилар эди. Мазкур шаҳар ва қалъа Меласено деган бир юнон мансабдорига қарашли бўлиб, Темурбекка бож тўлай- ди2. Демак, Клавихонинг бу гапларидан генуяликлар, юнонлар, византияликларнинг баъзилари ҳам Амир Темурга бож тўлаб турган деган хулосага келиш мум- кин. Кундаликларда айтилишича, денгиз қирғоғида шундайгина бандаргоҳда бир неча темирчилик ус- тахонаси ишлаб турибди. Улар денгиз тўлқини шу жойда қирғоққа суриб чиқарган майда қора қумни йиғиб, темир ясайдилар. Бундан англаш мумкинки, ўша даврларда денгиз- дан темир моддаларини олиб ҳунармандчилик билан шуғулланишган. Элчилар кейинги дуч келган бандаргоҳ турклар-
га қарашли Леона эди. Бандаргоҳда кимсасиз қалъа мавжудлиги, уни тўрт йил бурун генуяликлар тала- ганлиги ҳақида «Кундалик»ларда келтириб ўтилган. Асарда келтирилган маълумотлардан турли давлат- ларга қарашли бўлган мулклар учун атроф давлат- лардан ҳужумларнинг бўлиб турганлиги ҳақида би- лиш мумкин. Элчилар денгиз бўйлаб юраркан, яна бир Санкто- Нисио номли турк бандаргоҳига келиб тўхтайдилар. Клавихо Леона, Санкто-Нисио ва унинг атрофи- даги ерлар Амир Темур давлатига қарашли сарҳадлар эканлиги, Арзамир деган йирик турк мансабдори у ерларни бошқариши ҳақида ёзиб ўтган. Элчининг маълумотларига кўра, Арзамирнинг ўн минг отлиққа яқин аскари бўлиб, Амир Темурга бож тўлаган. Оз фурсатда Клавихо ва унинг ҳамроҳлари Гири- фонда (ҳозирги Керазунда) деб аталган шаҳарга етиб келади. Умуман олганда, Клавихонинг Амир Темур ҳузу- рига қилган элчилик саёҳати жуда узоқ, хавф-хатар ва машаққатлар билан тўла сафар бўлди. Таъкидлаб ўтганимиздек, Клавихо ва унинг ҳамроҳлари Ис- паниянинг жануби-шарқий тарафида жойлашган Кадис шаҳридан елканли кемада Ўрта ер денгизи бўйлаб суздилар, сўнгра Истанбул, Трабзон, Арзи- рум, Табриз, Теҳрон, Машҳад, Марв ва Балх орқали қуруқликда йўл босдилар. Улар Термиз қаршисида Амударёдан ўтиб, Кеш орқали 1404 йилнинг 31 ав- густида Самарқанд қишлоқларидан ўтиб, пойтахти- га келдилар ва Соҳибқироннинг шу атрофдаги чор- боғига келиб тушдилар. Шуни ҳам айтиш керакки, ўшанда Клавихо билан бирга Бобил (Миср) ва
кия султонининг элчилари ҳам Самарқандга келди- лар1. Элчи ўша пайтда тахминан туркларга қарашли бўлган ерлардан ўтиб, ўз хотиралари, эшитган кўр- ганлари, ривоятларни ёзиб қолдирган. Клавихо маълумотларидан шундай хулоса қилиш мумкинки, ўша даврда Амир Темур Туркия тарихи- да муҳим роль ўйнаган, бейликлар ва Мовароуннаҳр тарихи уйғун ҳолда ривожланиш палласида бўлган. Клавихо бейликлар, Усмонийлар, византиялик- лар, генуяликлар ва бошқаларга қарашли бўлган ҳу- дудларнинг денгиз тарафидаги тарихий географияси ҳақида муҳим маълумотларни берган.

Хулоса.
Миср элчиси Амир Темурнинг бу жўмардлиги- дан ҳайратланиб «тирик қайтариб юборилганлигимга ишонмасдим» деб айтган3. Соҳибқирон қўшинида хизмат кўрсатган европалик саркарда Шилтбергер томонидан келтирилган бир ҳи- коя унинг дипломатиясидаги гуманизм ғоясини янада яққолроқ акс эттиради.Шилтбергернинг ҳикоя қилишича, Амир Темур Сивосни йигирма бир кун даво- мида қамал қилади. Боязид шаҳарда беш минг киши- дан иборат қўшин қолдирганди. Йигирма бир кунлик қамал давомида бу аскарларга қайта-қайта мурожаат қилиб, қаршилик кўрсатишлари бефойда эканлиги- ни, таслим бўлишса молу жонларини омон қолди- риб, хоҳласалар ўз қўшинларидан жой берилиши, ҳар кимнинг рутбасига яраша, мансаб, лавозим ва маош билан таъминлашини, хоҳласалар истаган томонла- рига қўйиб юборишини таъкидлаган бўлса-да, аскар- лар таслим бўлишни ор билиб жанг қилдилар ва Амир Темурнинг уч мингдан ортиқ энг сара, норғул йи- гитларининг бошига етадилар, бунинг устига қамал пайтида улар Амир Темур лашкарларининг кўнглига ваҳима солиш учун шаҳардаги кўплаб қари-қартанг ва хотин-халажларни қиличдан ўтказиб, бошларини найзага илиб, девор тепасидан аскарларга намой- иш қиладилар ва «Агар кетмасалар шаҳарнинг бу- тун аҳолисини ўлдирамиз» деб пўписа қиладилар. Бундан ғазаби жунбушга келган Амир Темур қан- дай қилиб бўлса-да, шаҳарни ишғол қилишга ва бу қонхўрларни жазолашга қатъий азму қарор қилади. Тун пайтида шаҳарни ўраб турган деворнинг таги- дан хандақлар қазишиб, деворни ағдарган лашкарлар шаҳарга бостириб кириб Боязиднинг лашкарларини қўлга туширишади. Амир Темур: «Уларга қандай жазо берсам экан» — деб ўйлаб турганда, уларнинг лаш- карбошиси келиб, аскарларнинг қонини тўкмаслик- ни илтижо қилади. «Тўғри сўйлайдурсен, пок қилич ва найзаларимни сен мурдорларнинг ифлос қонинг- га булғамайдурмиз», — дейди Амир Темур ва уларни қилмишларига яраша жазолайди. Сўнгра биз гач, Боязид келиб, тинч аҳолини қийнамасун, деган ўйда омон қолган барча аҳолини ва айниқса, ўзини ҳимоя қилишга қурби етмайдиган тўққиз минг на- вжувон қизни кўчириб, ўз юртига олиб кетади1. А.Х.Саидов ҳам унинг дипломатиясидаги хос хусусиятларидан баъзиларини келтириб ўтган: «У шаҳарларни вайрон қилмасдан иложи борича кам талофот бериб олишни афзал кўрган. Амир Темур ҳарбий ҳийла турларидан қуюқ ваъдадан тортиб, самимий насиҳатгача бўлган шакллардан моҳирона фойдаланган. Масалан, 1401 йилнинг июнида узоқ давом этган Боязид қамали палласида Амир Темур қамалдагиларга, агар бефойда қаршилик кўрсатиш- ни ўжарлик билан давом эттираверсангиз, навкарла- рим қаҳр-ғазабини жиловлаб тура олишга кафолат бермайман, деб таҳдид солган. 1381 йилнинг апрелида эса Ҳиротга ҳужум қи- лиш олдидан у икки минг бўлимини озод қилган ва шаҳарда кимки уйидан ташқарига чиқмаса, унинг ўзи ҳам, бола-чақаси ҳам омон қолади, деб ran тарқат- ган. Пухта ўйланган бу ҳийла кутилган натижани бе- ради. Бозор, маҳаллаларга сафарбарликка қанчалик ундамасинлар, аҳоли қўлига қурол олишдан ва қалъа деворлари устига чиқиб, шаҳарни ҳимоя қилишдан бош тортади



Фойдаланилган адабийотлар руйхати.
Абдураимов М. Темур ва Тўхтамиш. — Тошкент: Адабиёт ва санъат, 2000.
— 79 б. Азамат Зиё. Ўзбек давлатчилиги тарихи. Энг қа- димги даврдан Россия босқинига қадар. — Тошкент: Шарқ, 2000
. - 368 б. Ака Исмоил. Буюк Темур давлати / Туркчадан Т.Қаҳҳор таржимаси. — Тошкент: Чўлпон, 1996. — 152 б.
Амир Темур жаҳон тарихида / Иш раҳбари проф. С. Саидқосимов. — Тошкент: Шарқ, 1996. — 293
б. Амир Темур жаҳон тарихида. Тўлдирилган ва қай- та ишланган иккинчи нашри. — Тошкент: Шарқ, 2001. – 304
б. Аҳмедов Б.А. Хондамир. — Тошкент: Фан, 1965. — 54 б. Аҳмедов Б.А. Тарихдан сабоқлар. — Тошкент: Ўқи- тувчи, 1994. — 430
б. Бўриев О. Темурийлар даври ёзма манбаларида Мар- казий Осиё. — Тошкент: Ўзбекистон, 1997. — 186 б.
Вамбери Ҳерман. Бухоро ёхуд Мовароуннаҳр тари- хи. — Тошкент: Адабиёт ва санъат, 1990. — 96
б. Дадабоев Ҳ. Амир Темурнинг ҳарбий маҳорати. — Тошкент: Ёзувчи, 1996. — 96
б. Кароматов Ҳ. Айрим атамалар ва тарихий исти- лоҳларнинг изоҳли луғати / Низомиддин Шомий. Зафарнома. — Тошкент: Ўзбекистон, 1996. — Б.506- 521. Керен Л, Саидов А. Амир Темур ва Франция. — Тошкент: Адолат, 1996. — 88
Download 40.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling