Фридрих шиллер макр ва мухаббат драма Комил Яшин ва Маъруф Хаким таржимаси
Download 260.01 Kb.
|
макр ва мухаббат
ТУРТИНЧИ САХНА
Миллернинт уйида бир хона. Луиза, Фердинанд. Луиза. Сенга ялинаман, шу гапларингни қўй! Ёруғ кунлар келишига энди ишонмайман. Буткул умидларим қамишнинг тўзғоғидай тўзидилар. Фердинанд. Лекин менинг умидларим яна кучайди. Отам ғазаблангач; менинг отам бутун куч-қувватини бизга қарши солаяпти. У, мени одамгарчилиги йўқ ўғил бўлиб қолишимга мажбур қилаётир. Унга булган болалик қарзимни менинг учун қиммати қолмади. Бу изтироб, бу аламлар уларнинг қотиллик сирларини очиб ташлашга мени олиб кетаётир. Уғил уз отасини жаллод қўлига топширади. Энг катта хавф мана шунда. Модомики менинг муҳаббатим катта ғалаба қилиши керак экан, унинг қўрқинчли хавф-хатарларига йўлиқмай иложи борми? Луиза, қулоқ сол! Худди ишқим каби бепоён ва дадил бир фикр кўнглимни қитиқлаётир. Сен бор, Луиза, мен бор, яна муҳаббат бор. Бутун дунё шу уч нарсанинг ичида эмасмикин? Ёки сенга яна туртинчи бир нарса ҳам керакми? Луиза. Етар, гапирма! Сўзларингдан юрагим дир- дир титрайди. Фердинанд. Ахир бундан сўнг сўрайдиган бизнинг ҳеч қандай талабимиз бўлмайди, биз нега гадой сингари унинг хоҳишини сўраймиз? Кишига фойда эмас, зиён берадиган иш учун урунмоқнинг маъноси нима? Бу хумор кўзлар хоҳ Рейн дарёсида, хоҳ Эльбада, Болтиқ денгизида — ишқилиб қаерда бўлса ҳам чиройли акс этади. Луиза мени қаерда севса, ўша ер менинг ватаним! Ёввойи чўл, яланғоч қум саҳроларда босган изларинг менинг учун бу ватанимнинг ҳашаматли олтин кошоналаридан юксакдир! Биз обод шаҳарларни қумсармидик? Биз қаерга борсак, ўша ерда ҳам қуёш чиқади, қуёш бўлади. Бундай гўзал томоша олдида энг юксак санъатларнинг ҳам ранги ўчади. Биз худога ибодатхонада сажда қилмаймиз, ҳар янги ой, тавба-истиғфор кунларини бизга кўрсатар. Биз билан бирликда муқаддас юлдузлар ибодат қиладилар. Ажабо, ишқ-муҳаббат тўғрисида лаззатларга кўмилиб, гаплашмакдан чарчаймизми? Менинг Луизамнинг ипак табассуми юз йиллар учун бир достон. Бу қуралай кўзлардан томган марварид ёшларнинг сабабини тополмасам — ёруғ жаҳон кўзимга тор бўлади. Луиза. Сенинг севгидан булак вазифанг йўқми? Фердинанд (уни.қучоқлаб). Сенга осойишталик бериш менинг муқаддас вазифам. Луиза (қатъийлик билан). Ундай булса, гапирма, ўз ҳоли-жонимга қўй. Менинг отам бор. Ядинда у 60 ёшга тўлади. Кўзининг оқу қораси ёлгиз қизидан бўлак ҳеч кими йўқ. Мана шу камбағал президент қийноғига мубтало бўлмасин... Фердинанд (тезгина унинг сўзини бўлиб). У бизнинг орқамиздан боради. Қайтарма сўзимни, жонгинам. Мен бориб ўзимнинг қимматбахо буюмларимни пул қиламан, отамнинг номига заём ёздириб оламан. Қароқчининг молини таламоқ гуноҳ эмас! Ахир, у ўз бойлигини халқ дони билан йиқан эмасми? Ярим кечада арава тайёр бўлади. Биз аравага ўлтирамиз, ҳайт, деб қочамиз. Луиза. Отанг бизнинг изимиздан қарғаб қолмайдими? Қарғиш деган нарса ёмон бўлади. Хатто бош кесарларнинг қарғиши ҳам кишига тегмай қолмайди. Қарғиш худди қўрқинчли бир хаёл каби, биз қочқинларни тоғдан-тошга, денгиздан-денгизга қувади. Йўқ, жоним! Агар ёлгиз жиноятгина мени сен билан қовуштирадиган бўлса, мен у чоғда сени тарк Этмоқ учун ўзимда куч топаман! Фердинанд (қайғули ҳолда сузлайди). Чинакам- ми? Луиза. Тарк этмоқ! Оҳ! Нақадар дахшатли фикр бу! Бу шу қадар дахшатлики, ҳатто ўлмас жонларни ҳалок қилишга, шодлик билан ёниб турган юзларни ўчиришга қодир. Сени тарк этмоқ! Лекин ҳар ҳолда биз ўзимиз эга бўлган нарсани йўқотамиз холос. Сенинг қал- бинг эса яна ўз мартабанг билан бирга қолади. Мен муқаддас ибодатхона ўғриси каби орзулар қилдим. Энди буларнинг ҳаммасидан титраб-қақшаб туриб воз кечаман. Фердинанд (пастки лабини тишлар, қайғули юз билан). Воз кечасанми? Луиза. Йўқ! Очиқ чеҳра билан менга бир қара, азизим Вальтер! Яқин кел! Мендан ўрнак ол, кел, ўлаётган мардоналигимга далда бер! Рухсат эт — безиб кетган уғилқи ўз отасига қайтариш билан шу пайтда бир қаҳрамон қиз бўлай. Фақирлар, кўнгли синиқлар дунёсининг расм-одатини бузгувчи, жамият тартибини издан чиқа- рувчи бундай аҳд-паймонлар ипини узиб ташлай. Мен жиноятчиман: чунки менинг кўнглим аллақандай бўлмағур ҳавас, ярамас орзуларга кўмилди. Бахти қоралик эса менга берилган жазо. Шундай қалбаки ширин хаёллар билан кўнглим озгина бўшайди. Буни менга раво кўрмайсанми? (Фердинанд талваса, ғазаб ичида скрипкани чалмоқчи бўлади. Бирдан симларини узиб ташлайди, скрипкани ерза уриб пачалайди ва қаҳқаҳа уриб кулади). Вальтер! Вой худойим! Бу нима қилиқ? Ўзингни тут! Бундай вақтда ўзингни тута билишинг керак. Бу ахир ҳижрат соати... Сенда юрак бор-ку, жоним Вальтер! Мен биламан у юракни. Сенинг муҳаббатинг ҳаёт каби қизғин ва дунё каби бепоён. Бу муҳаббатни олижаноб ва ўзингга муносиб бир қизга ҳадя қилсанг эди — у қиз, энг бахтиёр хотинларга ҳам сира ҳасад қилиб қарамас эди. (Йиғидан ўзини куч билан сақлаб.) Энди бундан кейин мен сени кўрмайин ҳам, куймайин ҳам. Майли, қўй, бу алданган мақтанчоқ қиз тўрт девор қучоғида йиғлаб-йиғлаб кўнглини бўшатсин. Унинг кўз ёшлари билан кимсанинг иши йўқ. Келажагим қоронги, умид- армонларим заволга юз тутди. Ўтмишнинг қонсиз, рангсиз тўплам гулларини гур-гур ҳидлаб қўярман. (қайрилиб унга титраб турган гулларини беради.) Хайр, Вальтер афанди! Фердинанд (ўзига келиб), Мен қочаман, Луиза! Сен кетимдан чинакамдан бормайсанми? Луиза (уйнинг ичкарисига бориб ўлтиради, юзини қўллари билан тў сади). Менинг қарзим, қолишга ва сабр этишга мажбур этади. Фердинанд. Ёлгон айтасан! Заҳарли илон! Сен бошда бирорта киши билан топишганга ухшайсан. Луиза (руҳий ғазаб билан). Майли, сиз шу фикрда қолинг, зора бу қайғуларимни юмшатса... Фердинанд. Чўғдай ёнган юракка берган жавобинг қандай совуқ! Бундай тилёғламалик билан кимнинг кўзига тупроқ сочмоқчи бўласан? Сенинг ўйнашинг бор! Эшитиб қўй, мабодо гумоним тўғри чиққундай бўлса, сенинг ҳам, ўша ўйнашингнинг хам аҳволи ёмон бўлади (тезчиқар). Download 260.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling