Фридрих шиллер макр ва мухаббат драма Комил Яшин ва Маъруф Хаким таржимаси


Download 260.01 Kb.
bet3/20
Sana13.05.2023
Hajmi260.01 Kb.
#1456775
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
макр ва мухаббат

ТУРТИНЧИ САХНА
Музикант Миллер уйида бир хона. Миллер, Миллернинг хо-
' тини, Луиза.
Миллер (шошиб киради). Шундай бўлишини билиб айтган эдим.
Луиза (қўрқув ичида отасига ўзини ташлар). Ни­ма булди, ота? Нима гan
Миллер. (У ёқдан-бу шошиб юриб.) Қани, чопонимни келтир! Қимирла! Бунинг олдини олишим ке­рак! Оқ кўйлагимни ҳам бер! Шундай бўлишини ўша пайтдаёд сезган эдим.
Луиза. Худо ҳаққи! Нима бўпти?
Хотини. Ахир нима бўпти? Нима?
Миллер (Паригини ташлаб). Тезда буни сартарошга олиб бор, нима бўпти эмиш? (Чопиб ойнага бора­ди.) Соқол тағин тўнгизнинг жунидай ўсипти. Нима бўпти эмиш? Нима бўлар эди, худо урган шаллақи? Бўлар иш бўпти, ҳамма нарса остин-устун бўлиб, икки қўлинг бурнингда қотипти!
Хотини. Ана холос! Хозир бор айбни менга тўнкайди.
Миллер. Менга тўнкайди дейсанми? Турган гan, лаънати шаллақи... Бўлмаса кимга тўнкардим?.. Халигина лаънати баронингни мақтаб энка-тенкамни қуритган сен эмасмидинг?.. Мен сенга ўшанда айтганмидим? Вурм ҳамма гапни оқизмай-томизмай президентга етказибди...
Хотини. Оббо! Сен буни қаёддан била қопсан?
Миллер. Мен қаёддан била қолганимни?.. Ана у эшик олдида, министрдан одам келиб скрипкачини сўраб турибди!
Луиза. Вой мен ўлай!..
Миллер. Хе сузилган кўзларинг қурсин сенинг ҳам! (Аччиқ кулади.) Ойни этак билан ёпиб булмайди: Кимни хонадонига шайтон тухум қўйса, уша уйда чиройли қиз туғилади. Энди ҳамма нарса равшан...
Хотини. Бу нарсанинг Луиза тўғрисидаги иш эканлигини сен қаёддан била қолдинг?.. Балки сени герцогга мақтагандирлар! Герцог сени ўз оркестрига талаб қилаётган бўлса нима дейсан?
Миллер (калтагини ушлаб). Э, ёрилиб ўлгур-эй! «Оркестрига эмиш!» Ха, тўғри шундай бир оркестрдаки, у ерда сен қўшмачи товушингнинг борича қичқириб, қўшиқнинг юқори пардаларида юрасан! Менинг моматалоқ бўлган орқамни эса, ноғора қилиб чаладилар. (Креслога ташланиб.) Худоё уз паноҳингда асра!
Луиза (ўликдай оқарган ҳолда утиради). Онажон! Отажон! Нега мени бирдан Ваҳима босди? қўрқаман...
Миллер (ўрнидан туриб кетиб). Бу қора юрак Вурм, ишқилиб, бу дунёдами, у дунёдами қўлимга бир тушса эди! Тан юрагини тугиб сиёҳ қилиб Исо-муса китобларидаги бутун оят-ҳодисаларни унинг терисига шун­дай ёзардимки, у хатлар маҳшар кунигача ўчмас эди.
X о т и н и. Х сўкин, бақиравер, бундан жуда фойда кўрасан! Эй, худо, биз гунохкорларга ўзинг раҳм эт, биз энди нима қилдик?.. Гапирсанг-чи ахир, Миллер! (Уйнинг ичида югуриб юради.)
Миллер. Шу топда министр олдига бораман! Ҳам­ма гапни аввал ўзим айтиб бераман. Сен мендан илгари билардинг... Менга шишпитиб қўйгин эди, ақли паст кампир! Ана унда қизимиз бу усти ялтироқ гапларга Лаққа тушмаган бўларди. ўз вақтида олдини олган бўлардик. Лекин бу ишдан сенга манфаатнинг қиди келди. Шунинг учун ҳам осмонларга сакрадинг! Ана энди ўзинг пиширган ошни ўзинг е! Мен қизимни оламану ҳайт» деб чет элларга кетаман!

Download 260.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling