Фридрих шиллер макр ва мухаббат драма Комил Яшин ва Маъруф Хаким таржимаси
Download 260.01 Kb.
|
макр ва мухаббат
ОЛТИНЧИ САХНА
Луиза ва секретарь Вурм. Вурм (яқин келиб). Кечингиз хайрли бўлсин! Луиза. Тангрим— ким бу? (қайрилиб қарайди. Вурмни кўргач, қўрқув билан чекинади.) Қандай қўрқинчли! Кўнглимга келган даҳшатли нарсалар бўлмай қолмайди шекилли (нафрат билан қараб). Сиз балки президентни қидирарсиз?.. У киши кетиб қолди! Вурм. Мен сизнинг олдингизга келдим. Луиза. Мен сизнинг майдонга бормаганингизга таажжуб қиламан. Вурм. У ёққа бориб нима қиламан? Луиза. Ўзингиз ўйланатурган қизни сазойиликдан қутқариш учун. Вурм. Мамзел, Луиза! Мендан гумонсирашингиз ўринсиз. Луиза (жавоб қилишни тиламай). Сизга нима керак? Вурм. Мени отангиз юборди. Луиза Отам? Отам даерда? Вурм. Гапнинг рости, ўзи унча хушламаган жойда. Луиза. Худо ҳаққи! Тезроқ айтсангиз-чи! Бир балони кўнглим сезгандек... Отам қаерда? Вурм. Агар, албатта, билишни истасангиз — зиндонда. Луиза (кўкка қараб). Тангрим, энди бу кўргулик хам бормиди.) Отам зиндонда? Нега? Нима учун? Вурм. Герцог буйруғи билан. Луиза. Герцог буйрғи? Вурм. Герцог ўз вакили орқали хақорат эшитгани учун. Луиза. Нима? Нима дейсиз? Улуғ тангрим! Вурм. Бошқаларга танбех бўлгудай қаттиқ жазо беришга қарор қилди. Луиза. Менга бу кўргулик хам бормиди?.. Албатта... Турган гan. Менинг кўнглимда майордан бошқа бир қанча илинжларим бор эди. Мен улардан кўз юмиб ўтолмадим. Герцогнинг хақорат килиниши — эй парвардигори олам! Ишонч-умидимни барбод қилма! Фердинанд нима қилар экан? Вурм. Леди Мильфордга уйланиши керак, ёки оқпадар бўлиб меросдан махрум бўлиши керак. Луиза. қўрцинчли ихтиёр эркинлиги! Шундай бўлса ҳам, у мендан кўра бахтлироқ. Фердинанд ўз отасидан айрилмайди. Отасизликнинг ўзи катта бир кулфат. Менинг отам улуғ герцогни ҳақорат қилишда айбланади, менинг севган ёримга эса, ё Ледини олиш ёки оқпадар бўлиб меросдан айрилиш керак бўлади... Бу чинакам ғалати нарса! Учига чиққан разиллик хам бир камолатдир. Камолат! Йўқ, яна бир нарса етишмайди... Онам қаерда? Вурм. Авахтада. Луиза (қайғули табассум). Энди бўлди! Энди тугади. Хаммасидан жудо бўлибман! Мен шодликдан, кўз ёшидан, умид-армондан, ҳаммасидан-ҳаммасидан айрилдим. Энди менга уларнинг нима хам кераклиги бор? (Мудҳиш жимлик.) Эхтимол сизда янги гаплардан тағин бордир. Айтаверинг, мен энди кандай гап бўлса хам эшита оламан. Вурм. Нима бўлганидан ўзингиз хабардорсиз. Луиза. Аммо нималар бўлади, билмайман-ку? (Яна пауза. Жимлик орасида Вурмнинг бошидан оёгигача кўз юритиб чиқади.) Бечора, жуда ҳам паст хунаринг бор экан! Бу хунар билан хеч қачон бахтиёр бў- лолмайсан. Бошқаларни бахтсиз қилиш жуда ёмон гап. Аммо бундан хам хунук, бундан ҳам жирканч нарса уларнинг бадбахтлигини хабар қилиб карғадай қағиллаш, қонга буланган юракни темир қисқич орасида қандай типирчилашини келиб томоша қилиш ва бир хрис- тианнинг худога шак келтиришини эшитиб туришдир. Ўзинг асра, тангрим! Агар сенинг кўз олдингда вахм, қўрқувдан томган хар бир қатра кўз ёши учун менга бир қутидап олтин берганларида ҳам, сенинг ўрнингда бўлишни истамас эдим. Айт, тағин нималар бўлиши мумкин? Вурм. Билмадим. Луиза. Сиз билишни истамайсиз! Бу ёруғликдан ҳуркиган хабар, ўз товушидан баттарроқ қўрқади, лекин мана бу башарангиздан гўристон жимлигидай қўрқинчли бир шарпа сезаётирман. Хўш, тағин нималар бўлар экан? Сиз ҳозиргина — герцог қаттиқ жазо бермоқчи — дедингиз. Сизнинг фикрингизча қаттиқ жазо нима дегани? Вурм. Бас, мендан сўрайверманг! Луиза.Қулоқ сол! Сен жаллодга шогирд тушгансан. Йўқса пухта юрак билан ўйнашмоққа бунчалик уста бўлмас эдинг... Отамнинг бошига қандай кулфатлар тушади? Сенинг кулимсираб айтган нарсангнинг ўзи — ўлим. Нега яшириб жим турасан? Гапир! Мени янчиб ташлайдиган ҳамма юкларингни устимга ағдар. Айт, отамни нима қилмоқчилар? Вурм. Криминал тартибида суд қилинса керак. Луиза. Бу қанақа сўз? Мен сизларнинг бундай қўрқинчли, лотинча сўзларингизга тушунмайман. Криминал судми, нима деганинг? Вурм. Яққол қилиб айтганда, бу судда ё ўлади, ё қолади. . Луиза (қатъий). Раҳмат! (Ён уйга кириб кетади.) Вурм (хайрон). Бу нима қилгани бўлди? Бу тентак қиз яна бир балонинг бошини қўзғамасин... Йўқ, эй!.. Бунинг кетидан чопишим керак. Бунинг ҳаёти учун мен жавобгарман... (Луизанинг орқасидан кирмоқчи бўлади.) Луиза (елкасига плашини ташлаб чиқар). Кечирасиз, секретарь афанди! Мен эшикни бекитаман. Вурм. Бундай ошиқиб қаёққа борасиз? Луиза. Герцог олдига (кетмоқчи бўлади). Вурм. Нима? Қаёққа? (қўрқиб уни ушлар.) Луиза. Герцог олдига бораман. Эшитмаяпсизми? Отамни ўлдириш ёки қолдиришга ҳукм этмоқчи бўлган герцог олдига бораман!.. Йўқ! У буни истамаса ҳам, шундай қилишга мажбур! Чунки буни бир неча бош кесарлар, жаллодлар истайдилар. Герцог улуғлиги таҳқирлангани учун қилинадиган бу судда герцог фақат ўз улуғлиги ва герцоглик имзоси билан қатнашади холос! Вурм (қахқаҳа билан). Герцог олдига! Луиза. Нима учун кулаётганингизни биламан. Лекин мен у ердан раҳм-шафқат сўраб бормоқчи эмасман, худо сақласин! Фақат нола-фарёдим билан унинг жонига тегмоқчиман, жонига! Менга айтган эдиларки, бу дунёдаги катта одамлар ғам нима — ҳасрат нима — билмайдилар, билишни ҳам истамайдилар деб. Мен унга билдираман қайғу-ҳасратнинг нималигини! Ўлим талвасаси билан тасвирлаб бераман қайғу-ҳасратнинг нима эканлигини! Унга миясидан то суякларигача ботиб кетувчи фарёдларимдан қайғу-ҳасратнинг нималигини билдираман! Гапларимдан сочлари тикка бўлганда унинг қулоғига қичқириб айтаманки: ер худолари ҳам жон берарда оғизларидан купиклар сочиб, ғарғара қиладилар. Тонгла қиёмат куни гадони ҳам, герцогни ҳам бита чиғириқдан ўтказадилар деб, айтаман. (Кетмогчи бўлади.) Вурм (масхара қилиб). Боринг! Боринг! Бунданкўра маъқулроқ нарса ўйлаб топиш мушкул. Мен боришингизга маслаҳат бераман. Герцог сизга мурувват қилади. Луиза (бирдан тухтаб). Нима дедингиз? Сиз ўзингиз маслаҳат бераётибсизми? (Тез қайтар.) Х-м-м-м? Нима қилсам экан? Агар шу одамнинг ўзи маслахат берадиган бўлса, бунда бир қўрқинчли гan борга ўхшайди. Герцогнинг шафқат қилишини сиз қаёдан биласиз? Вурм. Чунки текинга эмас-да! Луиза. Текинга эмас. Герцог ўз шафқат-мурувватини неча пулга сотади? Вурм. Арз билан борган шундай соз бир қизнинг баҳоси бўлса керак, дейман. Луиза (ранги учив ҳайронликда қолар, сўнгра титроқ товуш билан). Тангрим! Вурм. Отангизни қутқариш учун лозим бўлган тўловга оғирсинмасангиз керак. Луиза (ғазаб билан уй ичида кезади). Хақ! Тўғри, азроил ўз қиличи билан сақлангандай, сизнинг бу мартабаси улуғ ҳакимларингиз ҳам ҳақиқатдан ўзларининг айбларини қалқон қилиб сақланадилар. Отажоним, сен худонинг ўзига омонатсан. Қизинг, шарманда бўлишдан кўра, сенинг йўлингда ўлишга тайёр. Вурм. Кимсасиз бечора чол учун бу гапингиз янгилик. Отангиз менга: «Менинг Луизам мени тупроққа кўмди, тупроқдан чиқарувчи ҳам Луизамнинг ўзи бўлади», деган эди. Сизнинг жавобингизни тез унга бориб айтай. (Кетмоқчи булган кишидай ҳаракат қилади.) Луиза (ошиқиб борар уни тўхтатар). Тўхтанг-тўхтанг! Сабр этинг! Бу шайтон, кишини жинни қиладиган ишга қандай ошиқади. Уни мен тупроққа тенг қилган эканман, тупроқдан кўтариб олувчи ҳам ўзим бўламан. Гапиринг! Маслаҳат беринг! Қўлимдан нима келади? Нима қилишим керак? Вурм. Фақат биргина йўл бор. , Луиза. Қандай йўл? : Вурм. Отангиз ҳам шуни маъқул кўради... Луиза. Отам ҳам, бу қандай йўл экан? В у р м. Бу сиз учун енгил. Луиза. Мен учун шармандаликдан кўра оғир нарса йўқ. м Вурм. Факат сиз майорни бўшатиб қўйсангиз бўлгани. Луиза. Унинг мухаббатиданми? Сиз мени калака қиляпсизми? Ўзингиз мажбур этган ишни яна ўз ихтиёримга солмоқчи бўласизми? Вурм. Сиз сўзимни тушунмадингиз! Яхши қиз! Биринчи галда майорнинг ўзи сиздан қайтмоғи керак. Луиза. У қайтмайди. Вурм. Балки шундайдир. Агар бу ишдан фақат сизнинг ўзингиздан ёрдам керак бўлмаганда эди, сизга ким мурожаат қиларди, дейсиз. Луиза. Мен қандай қилиб уни ўзимни ёмон кўришга мажбур эта оламан? Вурм. Бир уриниб кўрамиз. Қани ўлтиринг-чи! Луиза . (қўрқув билан) Ниятинг нима? Вурм. Ўлтиринг, ёзинг. Мана қалам, қогоз, мана сиёҳ! Луиза (қаттшқ ҳаяжон ичида ўлтирар). Нима ёзаман? Кимга ёзаман? Вурм. Отангизнинг жаллодига! Луиза. Ха, тенги йўқ, дилозор. (қаламни олар.) Вурм (айтар). «Хурматли жаноб олийларига... Download 260.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling