Фридрих шиллер макр ва мухаббат драма Комил Яшин ва Маъруф Хаким таржимаси


Download 260.01 Kb.
bet17/20
Sana13.05.2023
Hajmi260.01 Kb.
#1456775
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20
Bog'liq
макр ва мухаббат

ЕТТИНЧИ САХНА
Фердинанд, Луиза. Луиза қўлида шам билан аста-секия қайтар: уни стол устига қўяр, майорнинг рўпарасига келиб ерга қараб турар. Баъзан қўрқув билан ер остидан яширинча қараб қўяр. Майор столнинг нариги томонида ҳаракатсиз ҳолда сергак қараб турар. Узоқ ва чуқур жимлик.
Луиза. Мен билан музикага мағгул бўлишни истамайсизми, фон Вальтер афанди? Мен пионинога ўлтурдим. (Пианино олдига ултуриб музика қопқоғини очар, Фердинанд жавоб бермас. Пауза.) Хали шахматни ҳам ўйнаб тугатганимиз йўқ... Суриштирайликми — фон Вальтер афанди? (Яна сукут.) Вальтер афанди, сизга ваъда қилган ҳамённи тика бошладим. Гулларини курмоқ истайсизми? (Яна жимлик.) Оҳ, қандай бахтсизман.
Фердинанд (туришини ўзгартмай). Хақ гan.
Луиза. Сизни гапга солиб овунтиролмасам, айб менда эмас, Вальтер афанди!
Фердинанд (нафратли кулги билан). Сенда ни­ма айб, аҳмоқона камтарлигинг билан нима иш ҳам қи­ла олар эдинг.
Луиза. Энди иккимизга бир жойда бўлиш. керак эмаслигини билган эдим. Ростини айтсам, отамни ишга буюриб юборганингиздан қўрққан эдим. Менимча, фон Вальтер афанди, хозирги минутлар ҳар иккимиз учун ҳам жуда оғир бўлса керак. Агар рухсат этсангиз, таниш-билишлардан биронтасини чақириб келсам...
Фердинанд. Албатта! Мен ҳам ўз танишларимдан баъзиларини айтиб келаман.
Луиза (унга хижолатлик билан боқар). Фон Валь­тер афанди?
Фердинанд (заҳарханда билан). Номусим билан онт ичаманки, шу ҳолда, бундан кўра маъқулроқ нарсани ўйлаб топиш мумкин эмас, биз бу ёқимсиз лапарларимизни завқ-шавқ билан айтамиз ва маълум лутф-карамлар ёрдами билан севгидан қасос оламиз!
Луиза. Сиз ҳазилкаш одамсиз, фон Вальтер афан­ди.
Фердинанд. Шундай ҳазилкашки, бутун кўча болаларини атрофимга йиғиб олсам деймаи! Йўқ! Рост айтаман, Луиза! Мен сендан ибрат олмоқчимасман. Сен менинг муаллимим бўлишинг керак! Фақат нодон одамларгина абадий ишқдан гап сотадилар. Умр бўйи фақат бир хил нарса бўлаверса ҳам жонга тегади. Хар гулнинг ҳиди бошқа. Тўғри, Луиза, мен бунга қўшиламан! Ишқдан-ишққа ўтайлик, лойдан чикиб балчиққа тиқилайлик, сен у ёққа — мен бу ёққа... Эҳтимол менинг йўқотган халоватим, бирор фахш хонадон топилиб қолар... Балки уйинқароқлик, шўхликни тугатиб, йиқилиб-сурилган биз икки ўлик гавда яна учрашармиз... ҳа атлбата... Бу биз учун кутилмаган бир бахт бўлар... Шунда биз, бир-биримизни, бир онанинг эслатувчи туғишган белгиларимиздан танирмиз ва комедияларда кўрсатишича, номус уятга ҳусн бўлгандай, дунёда энг яхши ошиқлар ҳам шараф бўлмаган муҳаббатга эга бўлармиз.
Луиза. О, Фердинанд, Фердинанд! Сен ўзинг бахтсизсан... Яна бошқа бахтсизликлар истайсанми?
Фердинанд (ғазаб билан тишларини ғижирлатиб). Мен бахтсизманми? Ким айтди сенга буни? Сен шундай паст махлуқсанки, ҳали бундай нарсаларни фахмига бормайсан! Хали сен бошқа бировнинг туйғуларинп ҳам била оласанми? Мени бахтсиз деган сенми? Ох! Се­нинг бу сўзларинг! Менинг гўримда тик тургизади! Мени бадбахтлик кутган экан, у бу нарсани яхши билган экан. Ўлим ва лаънатлар бўлсин сенга! Буни била туриб яна менга жиноят қилган — илон! Сенга хайрлашмоқ учун фақат шу нарсагина етмай турган эди. То айбингга иқрор бўлишинг — ўлиминг! Шу минутга қадар мен, бу жиноятингни соддадилликдандир деб уйлаган эдим, нафратим оз бўлмаса менинг қасосимдан сени қутқараёзган эди. (Стаканни тез олар.) Демак сен тентак эмас, аҳмод хам эмас, малъун экансан. (Ичади.) Шарбат сени кўнглинг каби ширин, тотиб кур!
Луиза. Тангрим, бу суҳбатдан қўрққаним бежиз эмас экан.
Фердинанд (амирона). Ичиб кур! (Луиза истар- истамас стаканни олади ва ичади. Луиза стаканни лабларига яқинлаштирган хамон Фердинанд орқасини ўгирар, ваҳима билан ранги учар. Ва уйнинг узоқ бурчагига кетар).
Луиза. Шарбат яхши.
Фердинанд. (Угирилмай титраб.) Эсонликка!
Луиза (Стаканни қўйиб). Оҳ, Вальтер, қалбимни қандай қаттиқ ҳақорат қилаётганингизни билсангиз эди.
Фердинанд. Хим!.. .
Луиза. Вақт келарки, Вальтер...
Фердинанд (яна олдинга келиб). Вақт тўғрисида гапиришмасак ҳам бўлади.
Луиза. ...Бу кеча тўғрисида ўйлаб кўп ачинарсиз...
Фердинанд (тез-тез юрар, тинчсизлик ҳукм су- рар, шапшагини ечиб ташлар). Хайр менинг амалим!
Луиза. Тангрим! Сизга нима бўлди?
Фердинанд. Иссиқ, бўғилиб бораётирман, шундай қилсам бир оз тузук бўлар...
Луиза. Ичинг-ичинг! Шарбат ором беради.
Фердинанд. Албатта! Манжалақининг сахийлигини қара!.. Ундай десанг, буларнинг ҳаммаси ҳам бир қора гўр!
Луиза (чуқур мухаббат билан унга ташланар, уни қучоқламоқчи бўлар.) Шу гаплар ўз Луизангиз ҳақидами, Фердинанд!
Фердинанд (итариб). Йўқол! Йўқол! Шу қийғос, жон олувчи қарашларинг билан бирга йўқол! Тоқатим тоқ бўлди! Ўзингнинг ярамас аблаҳлигингни ошкор эт, мараз! Менга ташлан, заҳарли илон! Кўз ўнгимда ўзингни совуқ кулча қилиб ўра! Башарангни шу чоққача, ҳатто дўзах кўрмаган жирканч бир хунуклик билан кўрсат? Менга энди фаришта бўлиб кўринма! Қоч, ортиқ фариш­та бўлиб кўринма! Кеч қолдинг, мен сенинг илон бошингни янчиб ташлашим керак ёки бутун ноумидлик қурбони бўлишим керак, менга раҳминг келсин!
Луиза. Оҳ, бу иш қаерга бориб етди!
Фердинанд (унга қиё қараб). Бу қандай гўзал бир зот... Бунга ким ишонади? Ким ишонади? (Унинг қўлини олар ва юрагига кўтарар.) Мен сендан жавоб истайман, тангрим! Аммо, нега сен шундай чиройли танга заҳар солиб қўйгансан? Шундай ювош илоҳий бир қиёфатга қандай қилиб ёмонлик сиға олсин. Ақл етмайди.
Луиза. Оҳ, шундай таъналарни эшитиб турда, си­ра оғиз очолма!
Фердинанд. Қандай майин тор сингари нозик то­вуш... Қандай қилиб узилган торлардан, яна шундай ёқимли оҳанглар чидқади? (Унга берилиб қарар.) Қандай гўзал... қандай соз... Қандай илоҳий бир зот... Қандай илоҳий бир зот! Тангри ҳаққи, бутун дунё фақат шу гўзални яратиш учунгина вужудга келтирилган, наҳотки унинг қалбини яратишга қолганда худо шунчалик зўр бир хато қилса? Бу жирканч махлуқ дунёга бенуқсон келса бўлмасмиди? (Луизадан тез четланиб.) Ёки худо унинг одам эмас, фаришта бўлиб дунёга келаётганини кўриб қолиб, ўзи хатосини тузатиш учун унга шундай қора юрак солганми экан? '

Download 260.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling