Фридрих шиллер макр ва мухаббат драма Комил Яшин ва Маъруф Хаким таржимаси


Download 260.01 Kb.
bet16/20
Sana13.05.2023
Hajmi260.01 Kb.
#1456775
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20
Bog'liq
макр ва мухаббат

ОЛТИНЧИ САХНА
Бурунгилар, Луиза шарбат билан киради.
Луиза (майорга тарелкада стакан келтирар, кузла- ри қизарган, титроқ товуш билан). Агар камлик қилса, ширин бўлмаса, айтингиз...
Фердинанд (стаканни олиб қуяр ва жуда тезлик билан Миллерга қараб сузлар). Оз бўлмаса унутай. де­ган эканман! Сендан бир нарса сўрасам майлими, азизим Миллер! Менга кичкинагина бир хизмат қилиб бера оласанми?
Мидлер. Минг хизмат бўлса қиламан...
Фердинанд. Мени овқатга кутиб турган бўлсалар керак. Бахтга қарши овқатга ҳеч тобим йўқ! Жамоат ичида бўлиш сира кўнгилга сиғмай турибди. Отам олдига бориб, мени томонимдан узр айтиб келолмайсанми?
Луиза ( сўзини кесиб). Мен бора қолай!
Миллер. Президент олдигами?
Фердинанд. Унинг ўзига эмас, бирон хизматчига айтиб қўйсанг бас! Гапимга ишонмасалар, мана соатим. Сен қайтиб келгунча мен шу ерда бўламан. Уларни жавобини ҳам уша ерда кут.
Луиза (ёлбориб). Мен борсам бўлмайдими?
Фердинанд(кетмоқчи булаётган Миллерга). Тўхта! Мана буни ҳам ол! Бугун кечқурун отамга топшириш учун, менга хат келган эди... Эҳтимол зарур хатдир, буни ҳам топшир.
Миллер. Жоним билан, барон!
Л у и за (отасини ифода қилинмас қўрқув ичида ўзига чорлайди). Отажон, бу ишларнинг бутунисини — ҳаммасини ўзим эплар эдим-ку.
Миллер. Шундай тун қоронгисида,якка ўзинг-а? (Кетади.)
Фердинанд. Отангизга шам тутинг, Луиза! (қиз отасига шам тутгани кетганда Фердинанд стол ёнига келади. Стакандаги шарбатга Захар қўшади.) Ха, у ҳам колмайди! Тақдири азал бу ишга даҳшатли ризолигини берди. Илоҳий қасос буни тасдиқ қилди... Фаришта хам ундан узоқлашади.

Download 260.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling