Фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиларга ҳар бир хонадон билан ишлаш дафтарини юритиш бўйича


-боб. “Аёллар дафтари"га киритилган аёлларнинг муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш


Download 171.5 Kb.
bet3/9
Sana12.02.2023
Hajmi171.5 Kb.
#1192286
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2. Вактинчалик тартиб 28.12.2020

3-боб. “Аёллар дафтари"га киритилган аёлларнинг муаммоларини
тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш



§ 1. “Аёллар дафтари”га киритилган аёлларнинг
бандлигини таъминлаш

11. Ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз аёлларнинг бандлигини таъминлаш қуйидаги йўналишларда амалга оширилади:
туман (шаҳар) ҳокимликлари, инвестиция бўлимлари, аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари, тижорат банклари билан ҳамкорликда тармоқ
ва ҳудудий инвестиция дастурларига киритилган лойиҳаларда аёллар учун яратилаётган янги иш ўринларига ишга жойлаштириш;
туман (шаҳар) ҳокимликлари аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари билан биргаликда мавжуд вакансия ва захира (квота) иш ўринларига ишга жойлаштириш ҳамда ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш;
туман (шаҳар) ҳокимликлари аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари билан биргаликда кооперативларга жалб этиш;
туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари томонидан
касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитишни ташкил этиш, тадбиркорликка
жалб этиш, ўзини ўзи мустақил равишда банд қилишни ривожлантиришга
доир фаолиятни ташкил этиш орқали бандликка кўмаклашиш;
ишсизлик нафақасини тайинлаш ва тўлаш чораларини кўриш.
Юқоридаги хизматларни кўрсатиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

§ 2. “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга томорқадан
даромад манбаи сифатида фойдаланиш учун кўмаклашиш

12. Туман (шаҳар) ҳокимликлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, тижорат банклари билан ҳамкорликда “Аёллар дафтари”га киритилган аёлларни томорқасида самарали фойдаланишини ташкил этиш орқали бандлигини таъминлаш қуйидаги йўналишларда амалга оширилади:
енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш;
парранда, асалари, қуён, балиқ ва бедана боқишни йўлга қўйиш;
“Томорқа хизмати” корхоналари ва “Дала дўконлари”ни ташкил этиш.



Download 171.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling