Фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиларга ҳар бир хонадон билан ишлаш дафтарини юритиш бўйича


Download 171.5 Kb.
bet1/9
Sana12.02.2023
Hajmi171.5 Kb.
#1192286
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2. Вактинчалик тартиб 28.12.2020



Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил “___” декабрдаги ____-сон қарорига
илова
Аёллар дафтари”ни юритиш орқали аёллар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича
ВАҚТИНЧАЛИК ТАРТИБ

1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур тартиб “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали аёллар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг Вақтинчалик тартибини (кейинги ўринларда – Вақтинчалик тартиб) белгилайди.
2. Вақтинчалик тартибда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Аёллар дафтари”ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бўлган, ишсиз хотин-қизларнинг муаммоларини аниқлаш, бартараф этиш ва назоратини олиб бориш маълумотлар базаси;
Аёллар маслаҳат кенгаши” – ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этишга кўмаклашиш, оилаларни мустаҳкамлаш ва фарзанд тарбиясидаги ролини ҳамда ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган маслаҳатлар бериш, “одобли қиз”, “иффатли келин”
ва “маърифатли аёл” ғояларини кенг тарғиб этиш мақсадида ҳар бир фуқаролар йиғинида ташкил этиладиган жамоатчилик асосида фаолият юритувчи тузилма;
секторлар – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ҳудудларини тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари, прокуратура, ички ишлар ва давлат солиқ хизмати ҳудудий органлари раҳбарлари бошчилик қиладиган туманлар (шаҳарлар) ва ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органининг кўмаклашувчи коллегиал ишчи тузилмаси;
секторлар ишчи гуруҳи – сектор раҳбари бошчилигида иқтисодиёт, инвестиция, қурилиш, қишлоқ хўжалиги соҳаси, давлат бошқаруви органларининг туман (шаҳар) тузилмалари малакали мутахассислари
ва тижорат банклари ходимларидан иборат Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан тасдиқланадиган махсус ишчи гуруҳлари.
3. “Аёллар дафтари”ни юритиш ушбу Вақтинчалик тартибга иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
“Аёллар дафтари”га киритилган аёлларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича чоралар “Ижтимоий контракт” асосида тақдим этилади.


Download 171.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling