Фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиларга ҳар бир хонадон билан ишлаш дафтарини юритиш бўйича


§ 5. “Аёллар дафтари”га киритилган аёлларга турар-жой ижара компенсациясини тўлаш


Download 171.5 Kb.
bet6/9
Sana12.02.2023
Hajmi171.5 Kb.
#1192286
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2. Вактинчалик тартиб 28.12.2020

§ 5. “Аёллар дафтари”га киритилган аёлларга
турар-жой ижара компенсациясини тўлаш

18. Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан тасдиқланган рўйхат асосида фуқаролар йиғинлари томонидан турар-жой учун ижара компенсациясини тўлаб бериш бўйича талабномалар секторлар раҳбарларига ҳамда туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғига тақдим этилади.
Секторлар раҳбарлари ҳамда туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи хулосаси асосида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга турар-жой ижара компенсацияси белгиланган тартибда тўлаб берилади. Бунда:
турар-жой ижараси тўғрисидаги шартнома уч томонлама: ижарага берувчи, ижарага олувчи ва туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ўртасида 2021 йил 31 декабрга қадар бўлган муддатга тузилади;
турар-жой ижараси учун тўловлар “Аёллар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан ижарага берувчига тўғридан-тўғри тўланади.
Шартнома суммаси ҳисобланганда:
“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар ва у билан бирга турадиган оила аъзоларига, ҳар бир оила аъзога тўғри келадиган умумий майдони энг кўпи билан 16 м2 дан, бироқ, бир оила учун жами 48 м2 ошмаган ҳолда назарда тутилади;
уй-жойдан фойдаланганлик учун ижара ҳақи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 февралдаги 170-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат уй-жой фондидаги турар жойларни ижарага бериш
ва ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги Низом”да назарда тутилган миқдорларда белгиланади.
§ 6. “Аёллар дафтари”га киритилган аёлларга
тиббий хизмат кўрсатиш

19. Ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларга тиббий хизмат кўрсатиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
тиббий ёрдамга муҳтож аёлларнинг соғлиги ҳолати секторлар ишчи гуруҳлари томонидан тегишли тиббиёт ходимини жалб қилган ҳолда ўрганилади;
ўрганиш натижаси бўйича касаллик аниқланган тиббий ёрдамга муҳтож аёллар тиббий кўрикдан ўтиш учун туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси
кўп тармоқли марказий поликлиникасига йўлланади;
тиббий кўрик натижаси юзасидан кўрсатма бўйича туман тиббиёт бирлашмасида стационар ёки амбулатор шароитда даволанади;
аҳволи оғир бўлган беморларга кўрсатма бўйича вилоят ихтисослаштирилган даволаш-профилактик муассасаларига ёки республика ихтисослаштирилган марказларига даволаниш учун бепул ордер
ажратилади;
ногиронлик белгилари аниқ намоён бўлган беморлар ўрнатилган
тартибда кўрикдан ўтиш учун Тиббий-меҳнат эксперт комиссияларига йўлланади.


Download 171.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling