Фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиларга ҳар бир хонадон билан ишлаш дафтарини юритиш бўйича


-боб. “Аёллар дафтари”ни шакллантириш


Download 171.5 Kb.
bet2/9
Sana12.02.2023
Hajmi171.5 Kb.
#1192286
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2. Вактинчалик тартиб 28.12.2020

2-боб. “Аёллар дафтари”ни шакллантириш
4. Ҳар бир сектор кесимида маҳаллабай "Аёллар дафтари"га 30 ёшдан ошган қуйидаги тоифадаги хотин-қизлар киритилади:
ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз аёллар (бандлиги таъминланмаган, ишлаш истагида бўлган, даромад манбаига эга бўлмаган, шу жумладан меҳнат қилиш қобилиятини қисман йўқотган, бироқ ишлаш иштиёқи бўлган аёллар);
боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд аёллар (боқувчиси бўлмаган, қўшимча моддий ёрдамга муҳтож аёллар);
ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган аёллар (меҳнатга қобилиятсиз, ўзгалар парваришига муҳтож аёллар);
уй-жойини таъмирлашга муҳтож I гуруҳ ногиронлиги бўлган аёллар (меҳнат қилиш қобилиятини бутунлай йўқотган, ёлғиз яшайдиган, уй-жойини таъмирлаш имконияти бўлмаган аёллар);
нотурар жойларда истиқомат қилаётган, ўзининг ёки биргаликда яшовчи оила аъзоларининг номида турар-жой мавжуд бўлмаган аёллар (маъмурий бинолар, ертўлалар ва истиқомат қилиш мақсадларига мўлжалланмаган бошқа биноларда якка тарзда ёки оила аъзолари билан биргаликда яшаётган, шунингдек доимий турар-жойи бўлмаган ҳолда уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож аёллар);
қарамоғида бир ва ундан ортиқ I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган болалари мавжуд ёлғиз аёллар;
тиббий ҳимояга муҳтож эҳтиёжманд аёллар (ўзи ва биргаликда яшовчи оила аъзолари оғир ижтимоий вазиятда бўлган, сурункали ёки оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган, ногиронлик гуруҳи белгиланмаган, етарли даромад манбаига эга бўлмаган аёллар);
ҳуқуқий ёрдам олишга муҳтож аёллар (ҳуқуқий маслаҳат олиш истагида бўлган, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисида мурожаат қилган аёллар);
психологик маслаҳатга муҳтож аёллар (тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган, ижтимоий муаммолари мавжуд аёллар).
5. Хотин-қизларнинг муаммолари, эҳтиёжлари ва қизиқишлари қуйидаги шаклларда ўрганилади:
секторлар ишчи гуруҳлари томонидан бириктирилган маҳаллаларда фуқаролар йиғинлари ходимлари ва фаоллари билан биргаликда барча йўналишдаги муаммоларни ҳар ярим йилда бир маротаба, бунда ярим йиллик биринчи ойининг дастлабки 15 кунида уйма-уй юриш орқали;
хотин-қизларнинг мурожаатлари, шу жумладан, “Аёллар маслаҳат кенгаши”га мурожаатларини кўриб чиқиш орқали.
Ўрганиш давомида хотин-қизларнинг муаммолари, эҳтиёжлари
ва қизиқишлари анкета-сўровномалари орқали аниқланади.
Хотин-қизларнинг аниқланган муаммолари секторлар штаблари котиблари ва фуқаролар йиғини ходимлари томонидан хотин-қизларнинг шахсий индивидуал анкеталарига 3 кундан ошмаган муддатда киритилади.
6. Индивидуал анкеталар секторлар раҳбарлари ва туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғига тўлдирилган кундан бошлаб
1 кун муддатда тақдим этилади.
7. Секторлар раҳбарлари, туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи 3 кундан ошмаган муддатда индивидуал анкеталар кўриб чиқилишини ташкил қилади.
Индивидуал анкеталарни кўриб чиқиш жараёнида маълумотлар Ички ишлар вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Кадастр агентлиги, Давлат хизматлари агентлиги, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ва бошқа идораларнинг маълумотлари билан солиштирилади ҳамда аёлларнинг ижтимоий ҳимояга муҳтожлик даражаси (тоифаси) аниқланади.
8. Таҳлил натижалари асосида секторлар раҳбарлари, туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи томонидан 7 кундан ошмаган муддатда “Аёллар дафтари”га киритиладиган хотин-қизларнинг рўйхатлари ҳамда уларнинг муаммоларини бартараф этишга қаратилган “Йўл харитаси” лойиҳаси имзоланган ҳолда Халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашига тасдиқлаш учун киритилади.
9. Халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашлари томонидан “Аёллар дафтари”га киритиладиган хотин-қизларнинг рўйхатлари ва “Йўл харитаси” белгиланган тартибда тасдиқланади ҳамда ижрога қаратилади.
10. Халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашида тасдиқланган рўйхатлар секторлар штаблари котиблари томонидан 3 кундан ошмаган муддатда Маҳалла ягона ахборот тизими – “baza.RMK.uz” дастурига (кейинги ўринларда – ахборот тизими) киритилади.
Халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгаши томонидан тасдиқланган “Аёллар дафтари”га киритилган шахслар рўйхати 3 кун ичида туман (шаҳар) ҳокимликларининг расмий веб-сайтларида pdf форматида эълон қилинади
ва янгилаб борилади.


Download 171.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling