Фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиларга ҳар бир хонадон билан ишлаш дафтарини юритиш бўйича


Download 171.5 Kb.
bet9/9
Sana12.02.2023
Hajmi171.5 Kb.
#1192286
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2. Вактинчалик тартиб 28.12.2020

6-боб. Якунловчи қоидалар
28. Секторлар, туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари ахборот тизимида “Аёллар дафтари”ни юритиш билан боғлиқ масалаларни тўлиқ акс эттириб борилишини таъминлайди.
29. “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича ишларни мувофиқлаштириш:
маҳалла даражасида – туман (шаҳар) секторлари раҳбарлари, маҳалла
ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари бошлиқлари;
туман (шаҳар) даражасида – вилоят секторлари раҳбарлари, Касаба уюшмалари Федерацияси ҳудудий бўлинмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш ҳудудий бошқармалари;
вилоят даражасида – Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар;
республика даражасида – Аёллар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича республика комиссияси томонидан амалга оширилади.
30. Идора ва ташкилотларнинг масъул ходимлари, секторлар штаблари котиблари томонидан “Аёллар дафтари”га киритилган ҳар бир хотин-қизларнинг аниқланган муаммоларини бартараф этилганлиги ҳақида ҳисоботларни ҳар куни соат 18.00 гача ахборот тизимига киритиб борилади.
31. Секторлар раҳбарлари, секторлар ишчи гуруҳлари, туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими раҳбар ходимлари томонидан “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилган ишларни ҳар ойда жойига чиққан ҳолда мониторинг қилиб боради.
32. “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг муаммоларини бартараф этишга қаратилган “Йўл харитаси” ижроси ҳар чоракда камида
бир маротаба Халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашида муҳокама қилинади.
Кенгаш сессияларида муаммоларни ҳал қилишга масъул бўлган секторлар, идора ва ташкилот раҳбарларининг ҳисоботлари эшитиб борилади.
Download 171.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling