Фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиларга ҳар бир хонадон билан ишлаш дафтарини юритиш бўйича


§ 4. “Аёллар дафтари”га киритилган аёлларга моддий ёрдам кўрсатиш


Download 171.5 Kb.
bet5/9
Sana12.02.2023
Hajmi171.5 Kb.
#1192286
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2. Вактинчалик тартиб 28.12.2020

§ 4. “Аёллар дафтари”га киритилган аёлларга
моддий ёрдам кўрсатиш

17. Халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгаши томонидан тасдиқланган рўйхатлар асосида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 500 минг сўмдан 1 миллион сўмгача бўлган миқдорда бир марталик моддий ёрдам берилиши мумкин.
Ушбу бир марталик моддий ёрдамни тўлаш учун:
а) фуқаролар йиғинлари, секторлар раҳбарлари билан келишилган ҳолда, боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд аёллар, ижтимоий ёрдамга муҳтож 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган аёллар, уй-жойини таъмирлашга муҳтож 1-гуруҳ ногиронлиги бўлган аёлларнинг эҳтиёжмандлик даражасидан келиб чиқиб, Халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгаши томонидан тасдиқланган рўйхатига киритилган аёлларга (ҳар бир фуқаронинг Ф.И.Ш., паспорт серия ва рақами кўрсатилган ҳолда) бир марталик моддий ёрдам бериш миқдорлари кўрсатилган рўйхатни туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимига тақдим этади;
б) туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими:
“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг даромадлари тушумлари прогнозидан келиб чиқиб, туман (шаҳар) молия бўлими билан келишилган ҳолда бир марталик моддий ёрдамни ойма-ой тўлаш графигини шакллантиради ҳамда туман (шаҳар) ҳокимининг маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича ўринбосарига тасдиқлаш учун киритади. Бунда, тасдиқланган ойма-ой тўлаш графикнинг нусхаси фуқаролар йиғинларига ҳам тақдим этилади;
тасдиқланган графикка асосан, ҳар ойнинг 5 санасига қадар, фуқаролар йиғинлари томонидан тақдим этилган рўйхатлар асосида тўлов ведомостларини шакллантириб, туман (шаҳар) ҳокимликларнинг бухгалтерия бўлимларига ва хизмат кўрсатувчи тижорат банкининг тегишли бўлимига (филиалига) тақдим этади;
в) туман (шаҳар) ҳокимликларининг бухгалтерия бўлимлари, тасдиқланган ойма-ой тўлаш график ҳамда тўлов ведомостлари асосида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан зарур маблағларни хизмат кўрсатувчи тижорат банкининг тегишли бўлимига (филиалига) кўчиради;
г) АТ “Халқ банк”ининг тегишли бўлими (филиали) томонидан бир марталик моддий ёрдам тўловлари ҳар ойнинг 5-27 саналарида амалга оширилади. Ойнинг охирги иш кунида ведомостлар ёпилади, тайинланган, бироқ ўз вақтида талаб қилиб олинмаган моддий ёрдам, уни олувчи аёлнинг номига махсус депозит ҳисоб рақамига ўтказилади ва аёлнинг биринчи талабига кўра тўланади. Ёпилган ведомостнинг бир нусхаси туман (шаҳар) ҳокимлиги ва маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимига тақдим этилади;
д) туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими муҳтож аёлларга тўланган бир марталик моддий ёрдам тўғрисида маълумотларни ахборот тизимига киритади ҳамда ёпилган ведомостнинг нусхасини тегишли фуқаролар йиғинига тақдим этади.
“Аёллар дафтари”га киритилган уй-жойини таъмирлашга муҳтож
I гуруҳ ногиронлиги бўлган аёлларга кўмаклашиш сектор раҳбари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
Бир марталик моддий ёрдам олган хотин-қизлар “Аёллар дафтари”дан чиқарилмаган ёки бир йил ичида қайта киритилган ҳолларда бир марталик моддий ёрдам бир календарь йил давомида бир маротаба берилади.


Download 171.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling