§ 7. “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга
ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш
20. Ҳуқуқий ёрдам олишга муҳтож хотин-қизларга сайёр қабуллар орқали қуйидагилар бўйича ҳуқуқий кўмак кўрсатилади:
прокуратура органлари – ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилган аёлларга амалий ёрдам кўрсатиш, судга мурожаат қилиш тартибини тушунтириш, судга мурожаат қилиш учун керак бўладиган ҳужжатларни расмийлаштиришга кўмаклашиш;
ички ишлар органлари – тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган аёлларни ушбу таҳдидлардан ҳимоя қилиш;
адлия органлари – ҳуқуқий маслаҳатлар кўрсатиш.
21. Ушбу Вақтинчалик тартибнинг 20-бандида кўрсатилган ҳуқуқий
ёрдам кўрсатиш шаклларининг муддатлари ва тартиби қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
§ 8. “Аёллар дафтари”га киритилган аёлларга
психологик ёрдам кўрсатиш
22. Психологик маслаҳатга муҳтож хотин-қизларга “Аёллар маслаҳат кенгаши”, Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш
ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш маркази, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази қошидаги “Хотин-қизлар ҳуқуқий, психологик, маслаҳатхонаси”, таълим муассасаларининг малакали психологлари томонидан психологик маслаҳатлар бериб борилади.
4-боб. “Аёллар дафтари”га киритилган аёлларни қўллаб-қувватлаш
чора-тадбирларини молиялаштириш
23. “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш чоралари қуйидаги манбалар ҳисобидан молиялаштирилади:
Ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз аёлларнинг бандлигини таъминлаш – Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси, Жамоат ишлари жамғармаси, “Аёллар дафтари” жамғармаси ва “Саховат ва кўмак” жамғармаси, Халқаро молиявий институтларнинг кредит ва грант маблағлари;
томорқадан даромад манбаи сифатида фойдаланишга кўмаклашиш – Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари;
тадбиркорликни йўлга қўйиш ва кредит олишга кўмаклашиш –
Хотин-қизлар ва оилани қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси, “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш” дастурлари, Халқаро молиявий институтларидан жалб этиладиган имтиёзли кредит ва грант маблағлари;
моддий ёрдам кўрсатиш, соғлиқни тиклаш ва бошқалар – “Аёллар дафтари” жамғармаси, “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари;
уй-жой ижараси билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш – “Аёллар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан.
“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан ҳам молиялаштирилиши мумкин.
Мазкур бандда белгиланган манбалар ҳисобидан туман (шаҳар)лар кесимида ажратиладиган маблағлар тақсимоти ҳар чорак учун Бандлик
ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши
ва АТ “Халқ банки” томонидан ҳар чоракдан олдинги ойнинг 20-санасига қадар туман (шаҳар) ҳокимликларига етказилади.
Туман (шаҳар) ҳокимликлари ушбу манбалар ва ўз маблағлари ҳисобига аёлларга кўрсатиладиган ижтимоий хизмат ва ёрдамларнинг турини
ва олувчилар сонини белгилайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |