215-модда. Муниципал мулк
[СПиТ:
1.Мулк ҳуқуқи. Ашёвий ҳуқуқлар / Муниципал мулк]
Давлат ҳокимияти маҳаллий органларининг мол-мулки, маҳаллий бюджет маблағлари, муниципал уй-жой фонди ва коммунал хўжалик, корхоналар ва бошқа мулкий комплекслар, халқ таълими, маданият, соғлиқни сақлаш муассасалари, шунингдек бошқа мол-мулк муниципал мулк бўлади.
Муниципал мулк бўлган мол-мулкни, агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, давлат ҳокимияти маҳаллий органлари ёки улар вакил қилган органлар тасарруф этадилар.
Муниципал мулк бўлган мол-мулк юридик шахсларга хўжалик юритиш ёки оператив бошқариш ҳуқуқи асосида бириктириб қўйилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Муниципал мулк маҳаллий бюджетга тушадиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисобидан, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган асосларга мувофиқ бошқа тушумлар ҳисобидан ташкил этилади.
(215-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-197-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 513-модда)
Муниципал мулк объектлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва шартлар асосида хусусий мулк қилиб берилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: суд амалиёти.
18-БОБ
УМУМИЙ МУЛК
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.06.00 Умумий мулк / 03.08.06.01 Умумий улушли мулк;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.06.00 Умумий мулк / 03.08.06.02 Умумий биргаликдаги мулк]
СПиТ:_1.'>216-модда. Умумий мулк тушунчаси ва унинг вужудга келиш асослари
[СПиТ:
1.Мулк ҳуқуқи. Ашёвий ҳуқуқлар / Умумий мулк]
Икки ёки ундан ортиқ шахснинг эгалигида бўлган мол-мулк уларга умумий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлади.
[СПиТ:
1.Мулк ҳуқуқи. Ашёвий ҳуқуқлар / Улушли мулк;
2.Мулк ҳуқуқи. Ашёвий ҳуқуқлар / Биргаликдаги мулк]
Мол-мулк мулкдорлардан ҳар бирининг мулк ҳуқуқидаги улуши аниқлаб қўйилган (улушли мулк) ёки бундай улушлар аниқлаб қўйилмаган (биргаликдаги мулк) ҳолда умумий мулк бўлиши мумкин.
Умумий мулк бўлган мол-мулк улушларга бўлинади, қонунда бу мол-мулкнинг биргаликдаги мулкни ташкил этиши назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Умумий биргаликдаги мулк ўз вазифасини ўзгартирмаган ҳолда тақсимланиши мумкин бўлмаган (бўлинмайдиган ашёлар) ёки қонунга кўра тақсимланиши мумкин бўлмаган мол-мулк икки ёки ундан ортиқ шахс мулкига ўтган пайтда вужудга келади.
Тақсимланадиган мол-мулкнинг умумий биргаликдаги мулклиги қонун ҳужжатларида ёки шартномада назарда тутилган ҳолларда вужудга келади.
Биргаликдаги мулк иштирокчиларининг келишувига мувофиқ, келишувга эришилмаган тақдирда эса — суднинг қарорига мувофиқ умумий мол-мулк бу шахсларнинг улушли мулки қилиб белгилаб қўйилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |