Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўҒрисида


-модда. Пенсияларни ҳисоблаб чиқаришда эътиборга олинадиган иш ҳақи


Download 1.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/31
Sana18.06.2023
Hajmi1.04 Mb.
#1599014
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   31
Bog'liq
Пенсия тўғрисидаги қонун

32-модда. Пенсияларни ҳисоблаб чиқаришда эътиборга олинадиган иш ҳақи 
турлари 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун иш ҳақига, шунингдек иш ҳақининг натурал 
қисмига:


Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун — қонунчиликка мувофиқ суғурта 
бадаллари ҳисобланадиган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги барча даромадлар;
(32-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 
21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси
21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
2019 йил 1 январдан кейинги давр учун — қонунчиликка мувофиқ ҳисобланган 
меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги барча даромадлар қўшилади.
(32-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 
апрелдаги ЎРҚ-683-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 
й., 03/21/683/0375-сон) 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Давлат ижтимоий суғуртасига тааллуқли бўлмаган шахсларга пенсияни ҳисоблаб 
чиқариш учун олинадиган иш ҳақига меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга ўхшаш пул 
таъминотининг барча турлари қонунчиликка мувофиқ қўшилади.
(32-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-
683-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 
03/21/683/0375-сон) 
Ўқиш даврида тўланган стипендия пенсия сўраб мурожаат этувчининг хоҳишига 
кўра иш ҳақига тенглаштирилади.
Иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган ходимларнинг (якка тартибдаги тадбиркор ва 
у томонидан ѐлланган ходимнинг, деҳқон хўжалиги ва оилавий тадбиркорлик субъекти 
аъзосининг) пенсиясини ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган иш ҳақининг миқдори:
2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун — Ўзбекистон Республикаси Молия 
вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўланган суғурта 
бадалларининг миқдоридан;
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
2019 йил 1 январдан 2019 йил 31 декабрга қадар бўлган давр учун — тўланган ягона 
ижтимоий тўлов миқдоридан; 
(32-модда тўртинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 9 
ноябрдаги ЎРҚ-646-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси
09.11.2020 й., 03/20/646/1488-сон)
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
2020 йил 1 январдан — тўланган ижтимоий солиқ миқдоридан келиб чиққан ҳолда 
аниқланади. 
(32-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 9 ноябрдаги ЎРҚ-
646-сонли Қонунига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари 
маълумотлари миллий базаси, 09.11.2020 й., 03/20/646/1488-сон)

Download 1.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling