Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўҒрисида


VI БОБ. ИШ СТАЖИНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚАРИШ


Download 1.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/31
Sana18.06.2023
Hajmi1.04 Mb.
#1599014
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   31
Bog'liq
Пенсия тўғрисидаги қонун

VI БОБ. ИШ СТАЖИНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚАРИШ 
37-модда. Иш стажига қўшиб ҳисобланадиган меҳнат фаолияти турлари 
Қуйидагилар иш стажига қўшиб ҳисобланади: 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
а) 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун — фаолият тури, мулк ва хўжалик 
юритиш шаклларидан қатъи назар, ходим давлат томонидан ижтимоий суғурталанган ҳолда 
бажарган ҳар қандай иш, агар у Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги 
бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаган бўлса;
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 


2019 йил 1 январдан кейинги давр учун — ходим томонидан бажарилган ҳар қандай 
иш, башарти меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар ҳисобланган бўлса, шунингдек 
жисмоний шахснинг 2021 йил 1 июндан кейинги ишламаган даври учун унинг эри (хотини) 
меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги ўз даромадларидан ихтиѐрий асосда ижтимоий солиқ тўлаган 
давр; 
(37-модда биринчи қисми «а» бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 
2021 йил 29 октябрдаги ЎРҚ-726-сонли 
Қонуни
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий 
базаси, 30.10.2021 й., 03/21/726/1001-сон)
1965 йилдан кейинги давр учун жамоа хўжалигидаги иш стажини ҳисоблаб 
чиқаришда, агар жамоа хўжалиги аъзоси узрсиз сабабларга кўра жамоа хўжалигида 
белгиланган меҳнатда иштирок этиш минимумини бажармаган бўлса, ишланган вақтнинг 
амалда давом этган даври ҳисобга олинади. 
Ижодий фаолият билан машғул ходимларнинг иш стажини, башарти улар 
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия 
жамғармасига суғурта бадаллари тўлаган бўлсалар, ижодий уюшмаларнинг бошқарувлари 
ана шу муаллифнинг асари эълон қилинган ѐки биринчи марта жамоат олдида ижро ѐки 
намойиш этилган кундан эътиборан белгилайдилар; 
(37-модда биринчи қисмининг «а» банди Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 9 
сентябрдаги ЎРҚ-254-сонли 
Қонуни
 таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 35-36-сон, 300-модда) 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
б) ҳарбий хизмат ва партизан отрядлари ҳамда қўшилмаларида бўлиш, давлат 
хавфсизлиги органларида, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясида ва ички ишлар 
органларида хизмат қилиш; 
(37-модда биринчи қисмининг «б» банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 
октябрдаги ЎРҚ-726-сонли 
Қонуни
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 
30.10.2021 й., 03/21/726/1001-сон)
в) идоравий бўйсунувидан қатъи назар, ҳарбийлаштирилган соқчиликдаги, махсус 
алоқа органлари ва тоғ-кон-қутқарув қисмларидаги хизмат; 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
г) якка тартибдаги меҳнат ва оилавий тадбиркорлик фаолияти, шу жумладан шахсий 
ѐрдамчи хўжаликдаги ва юридик шахс ташкил этилмаган ҳолдаги деҳқон хўжалигидаги 
фаолият:
2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун — Ўзбекистон Республикаси Молия 
вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари 
тўланган тақдирда;
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
2019 йил 1 январдан 2019 йил 31 декабрга қадар бўлган давр учун — ягона 
ижтимоий тўлов тўланган тақдирда; 
(37-модда биринчи қисми «г» бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 
2020 йил 9 ноябрдаги ЎРҚ-646-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари 
миллий базаси, 09.11.2020 й., 03/20/646/1488-сон)
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
2020 йил 1 январдан — ижтимоий солиқ тўланган тақдирда. 
(37-модда биринчи қисмининг «г» банди Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 9 ноябрдаги 
ЎРҚ-646-сонли 
Қонунига 
асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари 
маълумотлари миллий базаси, 09.11.2020 й., 03/20/646/1488-сон)
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
д) I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга ѐки 18 ѐшгача бўлган, ногиронлиги бор 
болага, шунингдек (даволаш муассасасининг хулосасига кўра) ўзгаларнинг парваришига 
муҳтож бўлган 80 ѐшга тўлган қарияларга қараб турилган вақт;


(37-модда биринчи қисмининг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 9 
февралдаги ЎРҚ-752-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 
10.02.2022 й., 03/22/752/0113-сон) 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
е) олий таълим муассасаларида, аспирантурада, стажѐр-тадқиқотчи-изланувчилар 
институтида, катта илмий ходим-изланувчилар институтида, таянч докторантурада, 
докторантурада ва клиник ординатурада кундузги ўқиш, шу жумладан чет элда ўқиш; 
(37-модданинг биринчи қисми «е» банди Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 3 январдаги 
ЎРҚ-456-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.01.2018 
й., 03/18/456/0512-сон) 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
ж) бола 3 ѐшга тўлгунча болани парваришлаш таътилларида бўлиш вақти, лекин 
ҳаммасини жамлаганда кўпи билан 6 йил; 
(37-модда биринчи қисмининг «ж» кичик банди Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 9 
февралдаги ЎРҚ-752-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 
10.02.2022 й., 03/22/752/0113-сон) 
з) офицерлар таркибидан бўлган шахсларнинг, прапоршчикларнинг, мичманларнинг 
ва муддатдан ташқари хизмат ҳарбий хизматчиларининг хотинлари, уларни ишга 
жойлаштириш имконияти бўлмаган жойларда эрлари билан яшаган вақт, лекин 10 йилдан 
ошмаган давр; 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
и) Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик 
муассасалари ходимларининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги 
томонидан халқаро ҳукуматлараро ташкилотларга квота қилинган лавозимларга хизмат 
сафарига юборилган шахсларнинг хотини (эри) чет элда бўлган, лекин 10 йилдан ошмаган 
давр. 
(37-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 декабрдаги ЎРҚ-
379-сонли 
Қонунига 
асосан «и» кичик банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 49-сон, 579-модда) 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
(37-модда биринчи қисмининг «к» банди Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 22 
декабрдаги ЎРҚ-272-сонли 
Қонуни
 билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 483-модда) 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Мазкур модданинг 
«д» — «и» бандларида 
назарда тутилган даврлар ушбу 
модданинг 
«а» — «г» бандларида 
кўрсатиб ўтилган умумий иш стажи камида 7 йил бўлган 
тақдирда иш стажига қўшиб ҳисобланади. 
(37-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-
405-сонли 
Қонуни 
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 173-модда) 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Ногиронлиги бўлган шахс деб топилган фуқаролар стажига 
«д» — «и» бандларда
 
назарда тутилган даврлар ушбу модданинг 
«а» — «г» бандларида 
кўрсатиб ўтилган стаж 
муддатидан қатъи назар қўшилади. 
(37-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 17 майдаги ЎРҚ-770-
сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2022 й., 03/22/770/0424-
сон) 
Меҳнатда майибланиш ѐки касб касаллиги оқибатида I ва II гуруҳ ногиронлигида 
бўлинган вақт ѐшга доир ѐки боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланаѐтганида стажга 
қўшиб ҳисобланади. 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейинги ишланган вақт иш 
стажига қўшиб ҳисобланади. 


(37-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 26 октябрдаги ЎРҚ-795-сонли 
Қонунига 
асосан бешинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2022 й., 
03/22/795/0963-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради) 
Ёшга доир пенсия тайинланганидан кейинги ишланган вақт пенсияни ҳисоблаб 
чиқариш учун стажга қўшиб ҳисобланмайди. 
Ота-онасидан жудо бўлган (чин етим) болаларга тайинланадиган боқувчисини 
йўқотганлик пенсияларини ҳисоблаб чиқариш ҳам ота, ҳам онанинг умумий иш стажига 
қараб, ушбу Қонуннинг 27-моддаси 
«г» бандида
кўрсатиб ўтилган миқдорларда амалга 
оширилади. 

Download 1.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling