ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ
ФУҚАРОЛАРНИНГ ДАВЛАТ ПЕНСИЯ ТАЪМИНОТИ ТЎҒРИСИДА
Ушбу Қонун Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг қариганда, меҳнат
қобилиятини тўлиқ ѐки қисман йўқотганда, боқувчисиз қолганда ижтимоий таъминланишдан
иборат конституциявий ҳуқуқларини рўѐбга чиқариш,
давлат пенсияларининг ягона
тизимини,
уларни тайинлаш, ҳисоблаб чиқариш, қайта ҳисоблаш ва тўлаш
тартибини
белгилайди.
I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1-модда. Фуқароларнинг давлат пенсия таъминотига тааллуқли ҳуқуқлари
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ушбу Қонунда
назарда тутилган тартибда
давлат томонидан пенсия билан таъминланиш ҳуқуқига эгадирлар.
Олдинги
таҳрирга қаранг.
Республика ҳудудидан ташқарида яшаб турган Ўзбекистон
Республикасининг
фуқароларини пенсия билан таъминлаш Ўзбекистон Республикасининг халқаро
шартномалари асосида амалга оширилади.
(1-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 5 январдаги ЎРҚ-318-
сонли
Қонуни
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 1-сон, 4-модда)
Олдинги
таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасида доимий яшаб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги
бўлмаган шахслар, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан тенг равишда пенсия олиш
ҳуқуқига эгадирлар.
(1-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 5 январдаги ЎРҚ-318-
сонли
Қонуни
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 1-сон, 4-модда)
Иш стажига эга бўлмаган фуқаролар ва уларнинг оилалари ушбу Қонунга
биноан
давлат пенсиялари олиш ҳуқуқига эга эмаслар. Уларнинг ижтимоий таъминланиш тартибини
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаб қўяди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 апрелдаги 107-сон
қарори билан тасдиқланган «Пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган
қарияларга ва меҳнатга лаѐқатсиз фуқароларга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби
тўғрисида»ги
низом
.