Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўҒрисида


-модда. Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонунчилик


Download 1.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/31
Sana18.06.2023
Hajmi1.04 Mb.
#1599014
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31
Bog'liq
Пенсия тўғрисидаги қонун

6-модда. Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонунчилик 
Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва 
бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
Агар 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
халқаро 
шартномасида 
Ўзбекистон 
Республикасининг фуқаролар давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонунчилигида назарда 
тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари 
қўлланилади.
(6-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) 
II БОБ. ЁШГА ДОИР ПЕНСИЯЛАР 
7-модда. Ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқи 
Ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига: 
эркаклар — 60 ѐшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда; 
аѐллар — 55 ѐшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга 
бўладилар. 
8-модда. Иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсия 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Пенсия тайинлаш учун (
7-модда
) етарлича иш стажига эга бўлмаган шахсларга ѐшга 
доир пенсиялар ушбу Қонун 37-моддаси биринчи қисмининг 
«а»

«б»

«в»
 ва 
«г»
 бандларида 
назарда тутилган камида 7 йил иш стажи мавжуд бўлган тақдирда, бор стажга мутаносиб 
миқдорда (
29-модда
) тайинланади. 
(8-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сонли 
Қонуни 
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 173-модда) 
9-модда. Имтиѐзли шартлардаги пенсиялар 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган рўйхатларга 
мувофиқ фуқароларнинг айрим тоифалари имтиѐзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқига эга 
бўладилар, чунончи: 
Ёшидан қатъи назар пенсия олиш ҳуқуқини берадиган ишлаб чиқаришлар, 
муассасалар, ишлар, касблар ва лавозимларнинг 1-сонли рўйхати; 
Умумий белгиланган ѐшни 10 йилга қисқартирилган ҳолда пенсия олиш ҳуқуқини 
берадиган 
ишлаб 
чиқаришлар, 
муассасалар, 
ишлар, 
касблар, 
лавозимлар 
ва 
кўрсаткичларнинг 2-сонли рўйхати; 


Умумий белгиланган ѐшни 5 йилга қисқартирилган ҳолда пенсия олиш ҳуқуқини 
берадиган ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, вазифалар ва кўрсаткичларнинг 
3-сонли рўйхати. 
 LexUZ шарҳи 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 12 майдаги 250-сон «Имтиѐзли 
шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, 
лавозимлар ва кўрсаткичларнинг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги 
қарорига 
қаранг. 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Имтиѐзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқига уруш ногиронлари, болаликдан 
ногиронлиги бўлган фарзандларнинг оналари, лилипутлар ва паканалар ҳам эга. 
(9-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 17 майдаги ЎРҚ-770-
сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2022 й., 03/22/770/0424-
сон) 

Download 1.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling