Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўҒрисида


Download 1.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/31
Sana18.06.2023
Hajmi1.04 Mb.
#1599014
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31
Bog'liq
Пенсия тўғрисидаги қонун

12
1
-модда. Умумий белгиланган ѐшни бир йилга қисқартирилган ҳолда пенсия 
олиш ҳуқуқи 
Ушбу Қонун 37-моддасининг 
«а»

«б»

«в»
ва 
«г» бандларида
назарда тутилган 
камида йигирма йиллик иш стажи бўлган аѐллар эллик тўрт ѐшга тўлганда пенсия олиш 
ҳуқуқига эга бўладилар. 
(Қонун Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 14 апрелдаги 760-I-сон 
Қонунига
мувофиқ 
12
1
-модда билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 112-модда) 
13-модда. Лилипутлар ва паканаларга пенсиялар 
Ушбу Қонуннинг 
7-моддасида
белгиланган ѐшни 15 йилга қисқартирилган ҳолда 
пенсия олиш ҳуқуқига гипофизар миттилик касалига чалинганлар (лилипутлар) ва гавда 
тузилишида мутаносиблик бузилган паканалар: 
эркаклар — иш стажи камида 20 йил бўлганда; 
аѐллар — иш стажи камида 15 йил бўлганда эга бўладилар. 
14-модда. Ёшга доир пенсияларни муддатидан олдин тайинлаш 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, 
ходимлар сони (штати) ѐки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг 
қисқарганлиги ѐхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва 
ишсиз деб эътироф этилган шахслар: 
(14-модданинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августдаги 
681-I-сон 
Қонуни
 таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 9-сон, 181-модда) 
эркаклар — 58 ѐшга тўлганда ва иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда; 
аѐллар — 53 ѐшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда пенсия олиш 
ҳуқуқига эга бўладилар. 
III БОБ. НОГИРОНЛИК ПЕНСИЯЛАРИ 
15-модда. Пенсияларни тайинлаш шартлари 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Ногиронлик пенсиялари қонунчиликда белгиланган тартибда I ва II гуруҳ 
ногиронлиги бўлган шахслар деб топилган шахсларга, шунингдек Чернобиль АЭСдаги 
авария туфайли майиб бўлиш ѐки касаллик оқибатида III гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар 
деб топилган шахсларга тайинланади. 
(15-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 9 февралдаги ЎРҚ-752-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.02.2022 й., 03/22/752/0113-сон) 

Download 1.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling